UMMA TOKEN INVESTOR

umid.axiy Сhanged his profile picture
1 month
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Ғаройиб бир замон бўлди!

Хоин сенга вафо ҳақида сўзлайди, ўғри сенга шарафнинг маъносини шарҳлаб тушунтиради, золим бўлса, сенга дуоибад билан таҳдид қилади... 😶🥀

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Албатта мен (сабабсиз уйланмай юргани учун) хотини йўқ йигитни кўрганимда титраб кетаман”, дедилар.

“Жомеъул кабийр”дан.

🔹Изоҳ: Имом Аҳмад: “Кимки сени уйланиш ва никоҳдан бошқа нарсага чақирса, демак у сени Исломдан бошқа нарсага чақирибди”, дедилар.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг бир тоифа фаришталари бор. Улар йўлларда айланиб аҳли зикрларни излаб юрадилар. Қачон улар Аллоҳни зикр қилаётган қавмни топсалар «ўзингиз истаган нарсага келинглар» деб нидо қиладилар. Бас, уларни қанотлари билан ўраб олиб дунё осмони баробар бўлиб турадилар.

Шунда Роббилари Ўзи билиб турса ҳам: «Бандаларим нима демоқдалар?» дейди.

«Сенга тасбиҳ, такбир, ҳамд айтмоқдалар ва Сени улуғламоқдалар», дейдилар.

«Улар мени кўрганларми?» дейди.

«Йўқ. Аллоҳга қасамки, Сени кўрганлари йўқ», дейдилар.

«Агар Мени кўрганларида қандоқ бўларди?» дейди.

«Агар улар Сени кўрганларида яна ҳам қаттиқроқ ибодат қилардилар, Сени яна ҳам қаттироқ улуғлардилар ва Сенга яна ҳам қаттиқроқ тасбиҳ айтардилар», дейдилар.

«Мендан нимани сўрамоқдалар?» дейди.

«Сендан жаннатни сўрамоқдалар», дейдилар.

«Улар уни кўрганмилар?» дейди.

«Йўқ. Аллоҳга қасамки, Эй, Робб, улар уни кўрмаганлар», дейдилар.

«Агар улар уни кўрганларида қандоқ бўларди?» дейди.

«Агар улар уни кўрганларида унга яна ҳам қаттиқроқ ҳирс қўярдилар, уни яна ҳам қаттироқ талаб қилардилар ва унга яна ҳам қаттиқроқ рағбат қилардилар», дейдилар.

«Улар нимадан паноҳ тиламоқдалар?» дейди.

«Дўзахдан», дейдилар.

«Улар уни кўрганмилар?» дейди.

«Йўқ. Аллоҳга қасамки, улар уни кўрмаганлар», дейдилар.

«Агар улар уни кўрганларида қандоқ бўларди?» дейди.

«Агар улар уни кўрганларида ундан яна ҳам қаттиқроқ қочардилар, ундан яна ҳам қаттироқ қўрқардилар», дейдилар.

«Мен сизларни гувоҳ қилиб айтаманки, албатта, уларни мағфират қилдим», дейди.

Шунда фаришталардан бир фаришта: «Уларнинг ичида фалончи бор. У улардан эмас. У ўзининг ҳожати учун келган, холос», дейди. «Улар ҳаммажлислар. Уларнинг ҳаммажлислари ҳам бадбахт бўлмас», дейди», дедилар».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилган.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Шайх Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Биродарлар, аламли бўлсада, ҳақиқатни эшитишга тайёрмисиз?

Ҳақиқат шулки, бизнинг хусуматчиларимиз (Исломга адовати, хусумати борларни назарда тутяпман) ишлайдилар, биз ухлаган вақтда, улар бедор бўладилар. Биз эса тасбеҳ ишлатишнинг ҳукми ҳақида машғул бўламиз, шимни калта кийиш ва соқолни узунроқ қўйишга даъват қиламиз. Улар эса бу вақтда ҳар бир (мусулмон аҳоли истиқомат қиладиган) мамлакатнинг аҳволи, шароити, диний, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий аҳволини ўрганадилар, дарс қилиб ўқийдилар...

Сўнгра эса (ўша тадқиқотларидан келиб чиқиб) ҳар бир юртга уларнинг болаларини ва ўсиб келаётган авлодларини залолатга кетказиш, тойилтириш ва Ислом динидан чиқариш учун ўзига хос бўлган ўқув дастур ва манҳажларини ишлаб чиқадилар. Бу учун ўн йил, йигирма йилларни қамраб олувчи режалар тузадилар.

Биз бўлсак, икки оёғимиз остидан узоғини кўрмаймиз, олдимиздан узоқроқни кўриш учун нигоҳларимизни чўзмаймиз. Биз фақат ўша (устимизга улар соладиган жабр-зумлар ёки хорлашлар каби) воқелик содир бўлишига интизор турамиз. Кейин эса (у муаммолар ечими учун) турли мажлис ва конференциялар чақириб ўтказамиз, қарорлар қабул қиламиз ва баланд овозда, таъсирли нутқлар қиламиз ҳамда ғазаблантириб, жунбишга келтирадиган мақолалар ёзамиз. Бундан эса фақат бармоқларимиз куйгани қолади холос. Душманларимиз эса бизга парво қилмай (ўз режаларига кўра) йўлларида давом этадилар. Чунки ўзимиз бизда фақат (қуруқ ва фойдасиз) гап ва ишларимизда кўзбўямачилик ва ўхшатишдан бошқа нарса йўқ эканини уларга маълум қилиб, билдириб қўйган бўламиз.

“Фусули фид даъвати ва ислааҳ” китобидан.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group