Translation is not possible.

Шайх Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Биродарлар, аламли бўлсада, ҳақиқатни эшитишга тайёрмисиз?

Ҳақиқат шулки, бизнинг хусуматчиларимиз (Исломга адовати, хусумати борларни назарда тутяпман) ишлайдилар, биз ухлаган вақтда, улар бедор бўладилар. Биз эса тасбеҳ ишлатишнинг ҳукми ҳақида машғул бўламиз, шимни калта кийиш ва соқолни узунроқ қўйишга даъват қиламиз. Улар эса бу вақтда ҳар бир (мусулмон аҳоли истиқомат қиладиган) мамлакатнинг аҳволи, шароити, диний, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий аҳволини ўрганадилар, дарс қилиб ўқийдилар...

Сўнгра эса (ўша тадқиқотларидан келиб чиқиб) ҳар бир юртга уларнинг болаларини ва ўсиб келаётган авлодларини залолатга кетказиш, тойилтириш ва Ислом динидан чиқариш учун ўзига хос бўлган ўқув дастур ва манҳажларини ишлаб чиқадилар. Бу учун ўн йил, йигирма йилларни қамраб олувчи режалар тузадилар.

Биз бўлсак, икки оёғимиз остидан узоғини кўрмаймиз, олдимиздан узоқроқни кўриш учун нигоҳларимизни чўзмаймиз. Биз фақат ўша (устимизга улар соладиган жабр-зумлар ёки хорлашлар каби) воқелик содир бўлишига интизор турамиз. Кейин эса (у муаммолар ечими учун) турли мажлис ва конференциялар чақириб ўтказамиз, қарорлар қабул қиламиз ва баланд овозда, таъсирли нутқлар қиламиз ҳамда ғазаблантириб, жунбишга келтирадиган мақолалар ёзамиз. Бундан эса фақат бармоқларимиз куйгани қолади холос. Душманларимиз эса бизга парво қилмай (ўз режаларига кўра) йўлларида давом этадилар. Чунки ўзимиз бизда фақат (қуруқ ва фойдасиз) гап ва ишларимизда кўзбўямачилик ва ўхшатишдан бошқа нарса йўқ эканини уларга маълум қилиб, билдириб қўйган бўламиз.

“Фусули фид даъвати ва ислааҳ” китобидан.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group