UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.
САБР БОБИ
 
 
3. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга «Менга насиҳат қилинг» деганида, у зот: «Ғазаб қилма!» дедилар. У киши (бу саволни) бир неча марта қайтарганида ҳам у зот: «Ғазаб қилма!» дедилар”
(Имом Бухорий ривоят қилган).
 
Шарҳ: Ғазаб инсонни ўзлигидан ва виқоридан чиқариб юборади. Оқибатда у ўз табиати ва динига лойиқ бўлмаган шаклда ҳаракат қилади ва сўнг надомат чекишни бошлайди. Муаммоли жойи шундаки, ғазаб отига минган кимса ғазаби тугагандан кейин ўша нарсани ислоҳ қила олмайди. Узр айтиши ҳам малҳам бўлмайди. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча марта "Ғазаб қилма!" деб таъкидладилар. Чунки ғазаб ҳар қандай ёмонликнинг сабабчисидир. Демак, шайтон инсон ғазаб қилган пайтда у билан ўйнашади.
 
 
Ҳадисдан ўрганганларимиз:
 
1. Олим ва солиҳлардан насиҳат қилишни сўраш.
2. Сўзни таъкидлаш маъносида такрор айтиш.
3. Ғазаб кўплаб гуноҳларнинг юзага келишининг сабабчисидир. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан огоҳлантирганлар.
3. Мусулмон одам ғазаби келганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларига амал қилади: ғазаби келганида таҳорат олади ёки тик турган бўлса, ўтириб олади, ўтирган бўлса, ётиб олади.
4. Ғазаб асносида инсон афсус чекадиган ишни бажариб қўяди.
5. Шайтоннинг инсон билан ўйнашишига ғазаб энг яхши фурсатдир.
 
("Болалар учун риёзус солиҳин шарҳи" китобидан)
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
ТАВБАГА БУЮРИЛГАНИ ҲАҚИДАГИ БОБ
 
2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аллоҳга қасамки, мен бир кунда етмиш мартадан кўп Аллоҳ таолога истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан” деганларини эшитганман” (Бухорий ривоят қилган).
 
Шарҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар вақтда ва ҳар қандай ҳолда ҳам Аллоҳга истиғфор айтардилар.
(Истиғфор – Аллоҳдан ўз гуноҳларининг кечиришини сўраш. Бу қуйидагича айтилади: “Астағфируллоҳал-ъазийм ва атуубу илайҳ”).
Саҳобалар Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳар куни етмишта истиғфор айтганларини санашган. Бошқа ривоятда юзта истиғфор айтганлари келтирилган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аввалгию, охирги гуноҳлари кечирилишига қарамай, у зот бизга истиғфор айтишни ўргатмоқдалар. Истиғфор айтиб юришимизга тарғиб қилишларининг яна бир сабаби, истиғфор ғам ғусса ва ташвишларни аритиб, Аллоҳ ҳузуридан ризқ келишининг сабабчиси ҳамдир.
 
Ҳадисдан ўрганганларимиз:
 
1. Мусулмон киши гуноҳлари кечирилиши учун истиғфор айтиб юришга ошиқади.
2. Мусулмон киши тавба қилиб юради ва тавбасини ҳамиша янгилайди.
3. Тавба ва истиғфор фақат гуноҳкорлар учун эмас, балки солиҳ кишиларга ҳам айтиб юриш буюрилган. Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳам солиҳ киши борми? У зот тавба ва истиғфорни доимо айтиб юрганлар.
4. Мусулмон киши тавба ва истиғфор айтишга буюрилган. Чунки Аллоҳ таоло Нур сурасининг 31 оятида: "Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар" деган.
5. “Етмишта истиғфор айтинг” дейилганида кўпни ифода қилиш назарда тутилган, бу маълум сонга боғлиқ эмас, чунки бошқа ривоятда юзта ҳам дейилган.
("Болалар учун риёзус солиҳин шарҳи" китобидан)
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
ИХЛОС ВА НИЯТ БОБИ
1. Мўминлар амири Абу Ҳафс Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Амаллар фақат ниятларга кўрадир. Ҳар кимга ният қилганигина бўлади. Кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расули учун бўлса, Аллоҳ ва Расулига бўлади. Кимнинг ҳижрати эришадиган дунёси учун ёки никоҳлаб оладиган аёли учун бўлса, демак, унинг ҳижрати ўша ҳижрат қилган нарсаси учундир” деганларини эшитганман».
Бу ҳадисни муҳаддислар имоми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Бардизба Жўъфий ал-Бухорий ва Абул Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож ибн Муслим ал-Қушайрий ан-Найсобурийлар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) унинг саҳиҳлигига иттифоқ қилиб, тасниф этилган китобларнинг энг саҳиҳи бўлмиш икки “Саҳиҳ” китобларида ривоят қилишган.
 
Шарҳ: Ният қалб билан қилинган амал бўлиб, у билан одатлар ибодатга айланади. Ибодатлар эса холис Аллоҳ учун бўлади. Ният амалдаги мақсадни ойдинлаштириб беради. Мусулмон киши кунлик одатини ибодатга айлантириб юбориши мумкин. Масалан, эрталаб юзини ювганда бу билан гўзалликни ва мусулмон одам энг афзал шаклда юриши лозимлигини ният қилса, агар овқат тановул қилганида бу билан ибодат ва ҳалол ризқ топиш учун куч йиғишни ният қилса, бунинг учун савобни қўлга киритади. Мусулмон киши мана шундай бўлиши лозим. У бир нарсани амалга оширишдан аввал уни нима учун қилаётгани ҳақида фикр юритиши лозим. Агар бажараётган амали Аллоҳ учун бўлса, уни амалга оширсин. Бордию, Аллоҳдан бошқасига бўлса, ундан қайтсин.
 
Ҳадисдан ўрганганларимиз:
 
1. Ҳар бир амалда ниятнинг муҳим экани.
2. Ҳадис бизга ниятсиз бажарилган амалда савоб йўқлигини ўргатмоқда.
3. Ният қалбий амал бўлиб, уни Аллоҳ таолонинг Ўзи билади, холос.
("Болалар учун риёзус солиҳин шарҳи" китобидан)
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
Муқаддима
 
Бутун оламларнинг Яратгувчиси ва Парвардигори Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамд-шукрона бўлсин, Унинг расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, у зотнинг асҳоби ҳамда аҳли байтига кўпдан-кўп саловоту дурудлар ёғилсин!
«Риёз ус-солиҳин» (Солиҳлар гулшани) китоби Ислом оламининг мўътабар ва машҳур олимларидан имом, фақиҳ, муҳаддис, ҳофиз Абу Закариё Яҳё ибн Шараф ан-Нававий қаламларига мансуб бўлиб, ўзининг саҳиҳлиги, ишонарлилиги, дақиқлиги, Суннати набавиййа асосида мўмин-мусулмонларни ҳидоятга чорлаш, иймонини юксалтириш, ахлоқини ўнглашда катта хизмати туфайли исломий ўлкаларда маълум ва машҳур.
Қўлингиздаги ушбу рисола имом Нававийнинг «Риёз ус-солиҳин» (Солиҳлар гулшани) китоби асосида Мисрлик олим Усома Қутбиддин томонидан енгил ва содда услубда, жажжи болажонларнинг ёшига мос келадиган одоб ахлоқ, фазилатли, ёд олишга осон ва қисқа ҳадислар танлаб олиниб, бироз шарҳи ва ҳадисдан олинадиган фойдалари билан келтирилган.
 
Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзининг ҳидоят йўлидан адаштирмасин, ҳар бир ишда Сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом суннатларига амал қилувчилардан этсин, Солиҳлар боғида сайр этиш, унинг анвойи, муаттар бўйларидан баҳра олишимизни насиб этсин, омин, ё Роббал-оламийн!
 
 
ИХЛОС ВА НИЯТ БОБИ
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
#4
Юқоридаги ҳадиси шарифдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йўқ бўлган жойда мўминлар аввало, Қуръонга, кейин эса Суннатга қараб, иш қилишлари лозимлиги очиқ-ойдин кўриниб турибди.
Ушбу оят ва ҳадислардан ибрат олган ҳолда Ислом уммати Аллоҳ дунёни динимиз ила мунаввар қилган кундан бошлаб ҳозиргача Суннат Қуръондан кейинги иккинчи масдар эканига якдил иттифоқ қилиб келмоқда. Бу нарсага фақат ўзини унутган, эс-ҳуши жойида бўлмаган баъзи шахс ёки тоифаларгина қарши чиққан бўлишлари мумкин.
Соғлом ақл ҳам Суннат Қуръондан кейинги иккинчи масдар эканини тасдиқ қилади. Аллоҳ таоло Ўзи танлаб олиб пайғамбар қилган зотнинг Суннати иккинчи масдар бўлмай, кимники бўлиши мумкин? Албатта, ҳар бир соғлом фикр эгаси бу саволга фақатгина Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларигина Ислом шариатига иккинчи манба бўла олади, деб жавоб беради.
Мана, Суннатнинг луғат ва истилоҳдаги маъноларини ўрганиб чиқдик, бу тўғрида мисоллар ҳам келтирдик. Қолаверса, Суннатнинг Ислом шариати учун Қуръони каримдан кейинги иккинчи масдар эканлигини ҳужжат ва далиллар билан тушуниб ҳам олдик.
(Ҳадис ва ҳаёт китоби, 1-жуз)
Send as a message
Share on my page
Share in the group