UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

Боши қотиб қолди, нима қилишни ҳам билмайди. Уйида тинчлик йўқ, хотиржамлик йўқ. Ўзи-ку шу болам-чақам деб юради, топганини оиласига ташийди. Бахтли бўлиш учун нима қилиш керак бўлса, имкониятидан келиб чиқиб, ҳаммасини қилади. Шунда ҳам тинчлик бўлмайди. Аёли орзу-хавасга берилган. Хар куни бирон нарса олиш, бирон буюм олишни ёқтиради. Тез-тез уйининг холатини ўзгартириб, янги парда, янги юмшоқ ўриндиқлардан қўйиб турса. Овқат қилмаса, кўчадан олиб еса, хатто ётоғини ҳам тозаламасада, бирон одам келиб ёки эри тозалаб қўйса. Ўзининг ҳаёлида ўйлайди, икки ўғил туғиб қўйдим, шуларга қарашнинг ўзи машаққат, мендан бундан ортиқ нарса талаб қилиши хато, дея ўзини ўзи овутади. Эр аллақачон ажрашиб кетишни ўйлаган, фақатгина болалари бунга тўсиқ бўлганди. Эр кўчада юраркан, атрофдаги ажрашган оилаларнинг болаларини кўриб, улар бир аҳволда юришларини кўриб, эртага ўз болалари ҳам шундай холатга тушишини ўйлади ва сабр қилишини, намозларида сўраса, ўзгариш бўлишига ишонди. Бу орада баъзи дўстларига масласлаҳат солди, бошқаларнинг тутган йўлларини ўрганди, кўрдики асосий қисм эркаклар бундай холатда ажрашиб кетар экан. Бу йўл бунга тўғри келмади. Ҳаётимда фарзандларими чиройли тарбия қилиб, уларни Исломда ўстирсам, мен учун бахт бу бўлади дея, ўзини овутишни бошлади. Дунё неъматларини ичида энг яхшиси, солиҳа ва дунёга мехр қўймаган аёл эканлигини англаб етди. Бундай аёллар қаерда дейсиз, хозирги кунда ҳамма ўзи билади, уйида нима бўлаётганини. Бир ахмоққа, бир чақмоқ деганларидайда, деди ўзига ўзи.

Хар қанча сабр қилмасин, уддасидан чиқолмади. Мажбур бошқа давлатга кетди, аёлининг орзу хаваслари ва фарзандларининг келажагига уч-тўрт сўм ишлагани. Эркак киши уйидан қанча узоқлашса, бошқа аёллар бошига келса, оиласини бир муддатга бўлса ҳам унитаркан ёки тўйиб кетганиданми қўнғироқлар ҳам қилмай қўйди. Аввалига ўғиллари билан гаплашгандан сўнг, кўз ёш тўкиб, бироз йиғлаб олаётганди. Икки йил ичида хотини уни тиня қўймади, хатто-ки келишига ҳам кўнмади. Хар гаплашганда жовраб, тинмай камини айтиб, пул юборинг дейдиган хотинидан безор бўлганди. Шундай кунларда унинг кўнглига ёқадиган аёл учраб қолди, бироз ўйланди, истиҳора қилди, дуоларида сўради, мен учун хайрли бўлса бергин, бўлмаса узоқ қилгин дея. Бироз вақтдан сўнг унга уйланиб, тинч-тотув оила қандай эканлигини хис қилди. Бу орада ватанда қолган аёли яна қулоқ-миясини еб, тинмай қўнғироқ қилиб камини айтаётганди, шу ернинг ўзида унинг жавобини берди. Болаларимни менга бер, мен ўзим яхши қарайман дейишига кўнмай, уларни бермади, ўз билган йўлини тутиб, уларнинг тарбияси, хатто ўз яқинлари ҳам ёмон кўрадиган даражага келишига сабаб бўлди.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Дунёдаги энг ёмон хибсхона, уйида тинчлик, хотиржамлик бўлмаган хонадон.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Агарда тўй машаққатлари, қиз танлашлар, ота-она инжиқликлари шундай кетиб, тўй қилиш учун бир нечи йиллар ишлаб, уйни тамирлаб, яхшигина пулни сарфлайверилса, ёшлар боллар, иккинчи оила деб аталмиш Ўзбеклардаги ўша опага, биринчи бўлиб уйланиб олади.

Яқин 4 йил ичида шу нарсани кўп эшитдим. Ўзидан энг ками 5 ёш, бўлмасам 10 ёш катта аёлларга уйланиб олган бўйдоқвойларни. Ўтган йили худди шундай, ўзим таниган бир бўйдоқвой фарзандлик бўлди, ўғил кўрди.

Ота-онасини хабари ҳам йўқ, уйлаш учун аввал ишласин, уйларни тамирлаб, озгина пул тўпласин тўйга, бир хунар эгаси бўлсин, кейин уйланади деб, юрибди.

Ёш қизлар билан 40 ёшлилар гўзалликда рақобат ўйнаётган бир вақтдамиз. Баъзи 40 ёшлиларни кўрсангиз, 25 ёшдагилардан кўра ўзига кўпроқ қараган. Бирон болани ушласа, турмушга чиқса, унга қандай муомала қилиши кераклигини, 18-25 оралиғидаги инжиқликларини қилиб бўлмаслигини билади.

Бундай даврда ўғлингизни сақлаб ўтиришингиз қийин, уйлаб қўйинг, бўлмасам ўзи уйланиб олади.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Ўзбекистон хақида шу кунгача ва куни кеча бўлган саёҳатимдан келиб чиқиб ёзмоқчиман.

Ўзбекистонга қачон ўтадиган бўлса, биринчи навбатда чегарага кираётганда хавотир пайдо бўлади. Бирон айб топиб, бош оғритишса ёки бошқа бирон нарсада айблашса деган. Лекин бирон марта чегарада нотўғри муомала қилишмади.

Бир марта киргизишмади, паспортимдан айб топкандай қилиб, кейинги сафар бошқа паспортим билан боргандим, муаммо бўлмади.

Мошинада борганим учун, текширувда ҳам, хужжатларда ҳам бирон марта муаммо бўлмади. Фақат чегарачилар жуда секин ишлаб туриб олади баъзида, соатлаб кутиб ўтирасиз навбат.

Чегарадаги иккинчи ёқимсиз нарса, бу тонировкага 180.000 сўм тўлаш. Хар сафар кирганизда тўлайсиз, шуни одиб ташласа бўларди, ўзингларда ҳам орқа ойналарга бекорга бўлиб қолди.

Чегарадан чиқиб, суғурта ёздириб, бемалол хотиржам манзилим томон юраман, биронта ДАН ходими тўхтатиб бошимни оғритмайди, агарта уларни кўз олдида бирон қоидани бузсам ҳам, меҳмон экансиз деб, қўйиб юборади асосан.

Ўзимнинг уйимда юргандай бемалол юраман, Ўш ва Андижон шеваси бир хил бўлгани учун, ажратиша олмайди, бошқа шаҳарларда эса водийданмисиз деб қўйишади.

Таомлар ҳам уйимизда бўлаётган миллий таомлар, ошхонани тўғри танласангиз бўлгани.

Халқнинг асосий қатлами жуда содда, нима десангиз ишониб кетадиган даражада. Шу сабабдан ҳам машенниклар, ёлғончи дин бузарлар гапирса ҳам ишонишаверади.

Эркинлик қандай дейилса, эркинликда мен учун муаммо йўқ у ерда. Мен узоғи билан беш кун юрадиган одамман. Биронта муаммо кўрмадим, хис қилмадим.

ФБда бўлаётган муҳокамалар, қисувлар, урушлардан халқнинг хабари йўқ. Ҳаёт ўзининг маромида кетмоқда.

Одамларда динимиз қон-қонигача сингиб кетганини, улар буни диндан деб эмас, ахлоқдан, эркакликдан, қизғонишликдан деб билиб, ўзлари билмаган холларида амал қилишади.

Кўча кўриб қўймаган бўлса бўлди, албатта бошида рўмоли бўлади у қишлоқ аёли бўлсин, шаҳар аёли бўлсин фарқи йўқ.

Кўпчилик Тошкентга боргани сабабиданми билмадим, Ўзбекларимизни ҳаёти фақат ошхона билан боғлиқ деб ўйлайди. Йўқ асло ундай эмас, хафтада бир маҳал бўлса ҳам кўчада овқат олиб егани қурби етмайди. Тежаш шу даражада шартки, сув ҳам олиб ичгиси келмайди хатто.

Ўзбекистонда энг ёмони бу камералар экан. Йўқ ердан пайдо бўлиб, чеккага мошина қўйиб олиб, ўзини дам олаётгандай кўрсатган мошиналарни ичида камера ва радар. Агарда тушсангиз бир ойлик ойлигизни бериб, қариндош-уруғдан қарз олиб қорин боқар экансиз.

Хуллас сафарни кенгроқ ёритай дейману, мен ТВдаги Янги Ўзбекистон канали каби бўлиб кетмай, ҳамма яшаган жойини ўзи яхши билади дедим.

Мустақилликни қадрланг. Ўзингизни ва диний эркингизни бузилишига йўл қўйманг, курашинг, ҳаммаси вақти-вақти билан жойига келади.

Асосийси Ўз юртингизда, Ўз тилингизда гаплашинг. Ўрисни кўрсангиз тилингиз ўрисчага кетиб қолмасин.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Дадам ёшлигимдан “Болам, бораётган манзилинга худди поезд ўз йўлидан чиқмай юргандай юриб борма, сен одамсан, атрофинга қара, янгиликларга боқ, бирон нарса чиқса, энг камида нархини сўра, янги ишлар, янги бизнеслар устида бош қотир, қуруқ кетма. Одам 60 йил маъносиз яшаганидан, 30 йил маъно билан яшагани афзал, эртага ўладигандек ибодат қил, минг йил яшайдигандек тижорат” дерди.

Ҳаётим давомида йўлимда учраган нарсани нархини, бирон янгиликни, қўшимча яна нима ишлар қилиш кераклигини сўраб, суриштирмай юрмадим.

Бир неча одамни биламан, ақли жойида, компьютерни билади, инглиз тилларини ҳам биладиганлари бор. Бирон нарсага қизиқмайди. Бирон жойга ишга кириб қолса, поезд каби, йўлида тўғри бориб, келади. Янги нарса, қўшимча даромад деган нарсаларга қизиқмайди. Олма пиш, оғзимга туш, деганни яхши кўрса керак.

Бирон ишни, кечки маҳал 2 соат ажратиб, сал шу иш устида изланишлар қилиб ўтиришини айтадиган бўлсангиз, мени каллам олмайдидан бошлайди. У ўзини ақлига сиғдира олмаган ишларда, хеч қачон даромад қилиб бўлмайди, дейди. Ақлига сиғадиган ишларга эса, бирнеча юз минг кал амақи керак бўлади. Унда эса у йўқ, шу сабабдан қизиқмайди.

Ўша бир неча юз минг кал амақиси борлар, эртаман чиқиб кетиб, кечгача изланиш қилишлари, вақти келса туни билан ҳам бош қотириши хақида ўйлаб ҳам кўрмайди. Уларни “пулинг бўлса халтада, дам оласан ялтада” деган мақолга биноан, туну-кун дам олишда деб ўйлаб, ширин ҳаёлларида шундай бўлишни кутади.

Send as a message
Share on my page
Share in the group