Translation is not possible.

Ўзбекистон хақида шу кунгача ва куни кеча бўлган саёҳатимдан келиб чиқиб ёзмоқчиман.

Ўзбекистонга қачон ўтадиган бўлса, биринчи навбатда чегарага кираётганда хавотир пайдо бўлади. Бирон айб топиб, бош оғритишса ёки бошқа бирон нарсада айблашса деган. Лекин бирон марта чегарада нотўғри муомала қилишмади.

Бир марта киргизишмади, паспортимдан айб топкандай қилиб, кейинги сафар бошқа паспортим билан боргандим, муаммо бўлмади.

Мошинада борганим учун, текширувда ҳам, хужжатларда ҳам бирон марта муаммо бўлмади. Фақат чегарачилар жуда секин ишлаб туриб олади баъзида, соатлаб кутиб ўтирасиз навбат.

Чегарадаги иккинчи ёқимсиз нарса, бу тонировкага 180.000 сўм тўлаш. Хар сафар кирганизда тўлайсиз, шуни одиб ташласа бўларди, ўзингларда ҳам орқа ойналарга бекорга бўлиб қолди.

Чегарадан чиқиб, суғурта ёздириб, бемалол хотиржам манзилим томон юраман, биронта ДАН ходими тўхтатиб бошимни оғритмайди, агарта уларни кўз олдида бирон қоидани бузсам ҳам, меҳмон экансиз деб, қўйиб юборади асосан.

Ўзимнинг уйимда юргандай бемалол юраман, Ўш ва Андижон шеваси бир хил бўлгани учун, ажратиша олмайди, бошқа шаҳарларда эса водийданмисиз деб қўйишади.

Таомлар ҳам уйимизда бўлаётган миллий таомлар, ошхонани тўғри танласангиз бўлгани.

Халқнинг асосий қатлами жуда содда, нима десангиз ишониб кетадиган даражада. Шу сабабдан ҳам машенниклар, ёлғончи дин бузарлар гапирса ҳам ишонишаверади.

Эркинлик қандай дейилса, эркинликда мен учун муаммо йўқ у ерда. Мен узоғи билан беш кун юрадиган одамман. Биронта муаммо кўрмадим, хис қилмадим.

ФБда бўлаётган муҳокамалар, қисувлар, урушлардан халқнинг хабари йўқ. Ҳаёт ўзининг маромида кетмоқда.

Одамларда динимиз қон-қонигача сингиб кетганини, улар буни диндан деб эмас, ахлоқдан, эркакликдан, қизғонишликдан деб билиб, ўзлари билмаган холларида амал қилишади.

Кўча кўриб қўймаган бўлса бўлди, албатта бошида рўмоли бўлади у қишлоқ аёли бўлсин, шаҳар аёли бўлсин фарқи йўқ.

Кўпчилик Тошкентга боргани сабабиданми билмадим, Ўзбекларимизни ҳаёти фақат ошхона билан боғлиқ деб ўйлайди. Йўқ асло ундай эмас, хафтада бир маҳал бўлса ҳам кўчада овқат олиб егани қурби етмайди. Тежаш шу даражада шартки, сув ҳам олиб ичгиси келмайди хатто.

Ўзбекистонда энг ёмони бу камералар экан. Йўқ ердан пайдо бўлиб, чеккага мошина қўйиб олиб, ўзини дам олаётгандай кўрсатган мошиналарни ичида камера ва радар. Агарда тушсангиз бир ойлик ойлигизни бериб, қариндош-уруғдан қарз олиб қорин боқар экансиз.

Хуллас сафарни кенгроқ ёритай дейману, мен ТВдаги Янги Ўзбекистон канали каби бўлиб кетмай, ҳамма яшаган жойини ўзи яхши билади дедим.

Мустақилликни қадрланг. Ўзингизни ва диний эркингизни бузилишига йўл қўйманг, курашинг, ҳаммаси вақти-вақти билан жойига келади.

Асосийси Ўз юртингизда, Ўз тилингизда гаплашинг. Ўрисни кўрсангиз тилингиз ўрисчага кетиб қолмасин.

Send as a message
Share on my page
Share in the group