farrux_0205 Profile Picture
UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

ХИММАТСИЗ ОДАМЛАРГА ХАКИМУЛ

УММАТНИНГ БИР ТАВСИЯСИ

Энди, охирида гунохни тарк килишни хохлай-диган, бирок химматсизлик сабабли ундан кутила олмайдиган химматсиз одамлар учун бир тавсия-

сини Хакимул уммат, Хазрати Мавлоно Ашраф Али Тахановий рахматуллохи алайхдан такдим ки-ламан. У кишини Аллох таоло умматнинг ислохи учун охирги замонда чикарди. Куплаб одамларга у киши туфайли хидоят насиб килди ва тугри йулга бошлади. Хакимул уммат, Хазрати Мавлоно Ашраф Али Тахановий рахматуллохи алайх узла-рининг машхур вазлари "Миллати Иброхим"да химматсиз гунохкорлар учун ислохнинг бир осон йулини баён килганлар. Унинг хулосаси куйида-

гичадир:

"Хар куни ухлашдан олдин хилват ва танхолик-да чирокни учириб, икки ракат нафл намоз тавба нияти ила укинг ва Аллох таолога куйидагича дуо килинг: "Эй, Аллохим! Мен Сенинг ута гунохкор бандангман. Мен Сенга итоат килишни хохлай-ман, лекин менинг хохишим хеч нарса эмас. Се-нинг хохишинг ила барча нарсалар булади. Мен тугри булишни хохлайман. Лекин химматим йук.

Менинг тугри булишим факат ва факат Сенинг ихтиёрингдадир. Эй, Аллохим! Мен жуда нолойик, жуда нопок, жуда гунохкорман. Нафсимга кучим етмаяпти. Узинг менга мадад бер. Менинг калбим заиф ва кучсиздир. Гунохлардан сакланишга кувват ва токатим йук. Узинг кувват ва токат бер. Менда бирор нажот воситаси йук. Узинг гойибдан менга нажот ато кил.

Эй, Аллохим! Мен шу кунгача килган гунохларим-ни Уз рахматинг ила афв кил. Гарчи, мен келажак-да бу гунохларни килмайман, деб айта олмасам-да, лекин биламанки, келажакда яна гунохлар килиб куйсам, факат Узингдан афв сурайман".

Хазрати Мавлоно Ашраф Али Тахановий рахматуллохи алайх яна шундай дейдилар: "Шу тарзда кунда ун дакика уз гунохларингизнинг афвини суранг ва ожизликни икрор килинг. Узингизнинг ислохингиз учун дуо килинг. Бир осий эканингизни уз тилингиз ила айтаверинг. Хуллас, узингизни Хак таолонинг хузурида гунохкор эканингизни айтаверинг".

Хазрати Мавлоно Ашраф Али Тахановий рахматуллохи алайх яна шундай дейдилар: "Бу шундай тавсияки, ундан на сизнинг тижоратингиз зиён куради ва на сизнинг даромадингиз камаяди. На сизнинг шону-шавкатингизга путур етади. Бу тавсия оркали гарчи саломатлик булмаса-да, бирок беморлик хам зиёда булмайди. Сунг, ин-шааллох, вакти келиб, сизнинг ишингиз юришиб, саломатлик хам етади"

(Хутбат-э Хакимул уммат, 9/389).

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Ижтимоий тармоқларга муккасидан кетиш касалидан шифо топиб қарайсанки, кўпчилик сендан ўзиб кетишган...

Улардан бири Қуръонни ёд олибди, яна бири тажвидини яхшилабди. Кимдир матнларни ёд олибди, яна кимдир фанларда ўзибди...

Сен эса телефонинг қаршисида ўтираверибсан, умринг ўтиб қолибди ҳамки, сезмагансан ҳам...

(Билиб ол,) сен билан қабринг ўртасида бир ёки бир нечагина қадам қолган холос... Надомат чекиб қолмасдан олдин ўзингни бир тафтиш қилгин, чунки у (кечиккан) вақтдаги афсус-надоматнинг фойдаси бўлмайди...

Anvar Ahmad

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

"Охират иши хакида фикр юритиш дунё

мухаббатини кесади ва шахватларини кетказади"

Хазрати Бишри Хофий

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Мен ҳеч кимни янги йил билан табрикламайман. Ҳайит билан табриклаганман. Инша Аллоҳ кейинги йили ҳам табриклайман. Ким ўзини кимга ўхшатса ўшандандир. Янги йилни нишонлаётган насронийпарастлар эртага Аллоҳнинг ҳузурида нима деб жавоб беришларини ўйласинлар.

Янги йил ширк ва фисқ байрамидир. Шайтон қувонадиган кундир. Бу кунда одамлар Аллоҳдан эмас, Қорбобо(Санта Клаус)дан янгилик, бахт кутадилар. Уммон-уммон ҳаром ичимликлар одамларнинг ошқозонидан жой олади. Минглаб зинолар юз беради. Шунинг нимаси байрам экан? Аллоҳга иймон келтирдим, мусулмон бўлдим, деб айтган киши нима қилаётганини ўйлаб кўрмайдими?

Ҳаёт муваққат бир нарса. Эртага ҳаммамиз ўламиз, тобутга тушамиз. Бизга жаноза ўқилади. Лекин биз шу жанозага арзиймизми? Ойнага бугун қарайлик. Мусулмон кўринишимиз борми? Излайлик. Нега Бухорий ва Термизий авлодимиз деб жар соламиз? Нега улар ривоят қилган ҳадисни инкор қилиб, Исломдан бошқа муҳитларда ўйлаб топилган нарсаларга (Янги йил, Наврўз, Валентин куни) эргашамиз, қуллик қиламиз, саждага эгиламиз?

Биз қандай мусулмонмиз? Бугун қанчамиз бу Исломга зид байрамдан - Янги йилдан четлана олдик? Қанчамиз дастурхон тузаб, қадаҳга ичкилик қуйиб, кечаси соат 00:00 да мушакбозлик қилишга тайёргарлик қилиб, бедор ўтирибмиз? Умримизда бирон марта намоз учун, таҳажжуд учун бедор бўлганлар орамиздагиларнинг неча фоизини ташкил қилади?

Ойнага бугун қарайлик. Эртага кеч бўлади.

Мен ҳеч кимни янги йил билан табрикламайман. Ҳайит билан табриклаганман. Инша Аллоҳ кейинги йили ҳам табриклайман...

31.12.2013. Cешанба. GMT 16:05.

Мусанниф Адҳам ©

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group