Мен ҳеч кимни янги йил билан табрикламайман. Ҳайит билан табриклаганман. Инша Аллоҳ кейинги йили ҳам табриклайман. Ким ўзини кимга ўхшатса ўшандандир. Янги йилни нишонлаётган насронийпарастлар эртага Аллоҳнинг ҳузурида нима деб жавоб беришларини ўйласинлар.
Янги йил ширк ва фисқ байрамидир. Шайтон қувонадиган кундир. Бу кунда одамлар Аллоҳдан эмас, Қорбобо(Санта Клаус)дан янгилик, бахт кутадилар. Уммон-уммон ҳаром ичимликлар одамларнинг ошқозонидан жой олади. Минглаб зинолар юз беради. Шунинг нимаси байрам экан? Аллоҳга иймон келтирдим, мусулмон бўлдим, деб айтган киши нима қилаётганини ўйлаб кўрмайдими?
Ҳаёт муваққат бир нарса. Эртага ҳаммамиз ўламиз, тобутга тушамиз. Бизга жаноза ўқилади. Лекин биз шу жанозага арзиймизми? Ойнага бугун қарайлик. Мусулмон кўринишимиз борми? Излайлик. Нега Бухорий ва Термизий авлодимиз деб жар соламиз? Нега улар ривоят қилган ҳадисни инкор қилиб, Исломдан бошқа муҳитларда ўйлаб топилган нарсаларга (Янги йил, Наврўз, Валентин куни) эргашамиз, қуллик қиламиз, саждага эгиламиз?
Биз қандай мусулмонмиз? Бугун қанчамиз бу Исломга зид байрамдан - Янги йилдан четлана олдик? Қанчамиз дастурхон тузаб, қадаҳга ичкилик қуйиб, кечаси соат 00:00 да мушакбозлик қилишга тайёргарлик қилиб, бедор ўтирибмиз? Умримизда бирон марта намоз учун, таҳажжуд учун бедор бўлганлар орамиздагиларнинг неча фоизини ташкил қилади?
Ойнага бугун қарайлик. Эртага кеч бўлади.
Мен ҳеч кимни янги йил билан табрикламайман. Ҳайит билан табриклаганман. Инша Аллоҳ кейинги йили ҳам табриклайман...
31.12.2013. Cешанба. GMT 16:05.
Мусанниф Адҳам ©