UMMA TOKEN INVESTOR

About me

Allohni topgan Banda nimani yoʻqotibdi, Allohni topmagan Banda nimani topindi.🔥

Translation is not possible.

Ey ko‘ngil!

Chorasizliging seni Jannat eshigiga olib boradi. Mahzun qalbing, sening najoting bo‘ladi. Ko‘z yoshlaring ko‘ngil oynasini poklaydi. Sabr qilar ekansan, yuraging o‘zgarib boradi.

✍ Jaloliddin Rumiy

##################

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

ҚУРЪОНДА 70 МАРТА ТАКРОРЛАНГАН АМАЛ

\"Солиҳ амал\" атамаси Қуръони каримнинг 70 дан ортиқ ўринда зикр этилган.

مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُمْ بِأَحْسَنِ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ

\"Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор солиҳ амал қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз\" (Наҳл сураси, 97-оят).

Солиҳ амалнинг ўзи нима? деган савол туғилиши табиий. Чунки солиҳ амал деганда доимо хаёлимизга намоз, рўза каби ибодатлар келади.

Кўплаб ҳадисларда савобли ишлар қаторида зикр қилинадиган бир қанча солиҳ амаллар ҳақида баён қилинади. Масалан, одамларга озор етказмаслик, йўл юзида ётган нарсани четга олиб қўйиш, яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш ва яна қанчадан қанча бизнинг назаримизда оддийгина туюлган амалларга тарғиб этилади.

Афсуски, кўпчилигимиз бу ишларга бепарво қараймиз. Аслида, инсоннинг амал дафтарини савобларга тўлдирадиган солиҳ амалларни ҳар куни, ҳар ерда қилиш имкониятига эгамиз. Фақат бунга озгина диққат-эътибор ва ихлос бўлса кифоя.

Устоз Ҳомиджон ИШМАТБЕКОВ

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO\'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

ҲАЗРАТИ ИНСОНЛАР

Ҳаёти серчирой, достонлар ёзган,

Достонлар ичраким бўстонлар ёзган.

Оҳ, аларни олқишлаб осмонлар ёзган,

Ҳазрати Инсонлар ўтди оламдан,

Бир нур кетиб қолди худди оламдан!

Кўзларда ҳаловат, юракда иффат,

Ҳар юрмиш қадамда, тилакда иффат.

Покиза яшолган Бухорийсифат

Ҳазрати Инсонлар кетди оламдан,

Дунёлар йиғлади аччиқ аламдан!

Аларнинг яшовчи юрти – яхшилик,

Аларни бошловчи юрти – яхшилик.

Одамлар улардан кўрди яхшилик –

Ҳазрати Инсонлар ўтди оламдан,

Аччиқ ёшлар оқди дардли қаламдан.

Тунда юлдуз мисол чароғон порлаб,

Энг нурли манзилга жимгина чорлаб,

Биздек яшаб ўтинг дея такрорлаб,

Ҳазрати Инсонлар ўтди оламдан,

Қуёш йўқолгандек худди оламдан.

Жимгина йўл олинг иффат боғига,

Тўрни бўшатинг-ей кўнгил оҳига.

Энг биринчи сабаб ойнинг доғига –

Ҳазрати Инсонлар ўтди оламдан,

Фарёдлар янграйди бугун аламдан.

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Har yili turmishga chiqmaysizlaru...

.

.

7 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

ҲАЗРАТИ ИНСОНЛАР

Ҳаёти серчирой, достонлар ёзган,

Достонлар ичраким бўстонлар ёзган.

Оҳ, аларни олқишлаб осмонлар ёзган,

Ҳазрати Инсонлар ўтди оламдан,

Бир нур кетиб қолди худди оламдан!

Кўзларда ҳаловат, юракда иффат,

Ҳар юрмиш қадамда, тилакда иффат.

Покиза яшолган Бухорийсифат

Ҳазрати Инсонлар кетди оламдан,

Дунёлар йиғлади аччиқ аламдан!

Аларнинг яшовчи юрти – яхшилик,

Аларни бошловчи юрти – яхшилик.

Одамлар улардан кўрди яхшилик –

Ҳазрати Инсонлар ўтди оламдан,

Аччиқ ёшлар оқди дардли қаламдан.

Тунда юлдуз мисол чароғон порлаб,

Энг нурли манзилга жимгина чорлаб,

Биздек яшаб ўтинг дея такрорлаб,

Ҳазрати Инсонлар ўтди оламдан,

Қуёш йўқолгандек худди оламдан.

Жимгина йўл олинг иффат боғига,

Тўрни бўшатинг-ей кўнгил оҳига.

Энг биринчи сабаб ойнинг доғига –

Ҳазрати Инсонлар ўтди оламдан,

Фарёдлар янграйди бугун аламдан.

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot

Send as a message
Share on my page
Share in the group