UMMA TOKEN INVESTOR

About me

Shiorimiz: Ahli sunna val-jamoa mazhabi asosida pok aqiyda va musaffo Islomga intilish, Qur'on va sunnatni o‘rganib, amal qilish, islomiy ma'rifat taratish.

Followings
0
No followings
8 month Translate
Translation is not possible.

🌙 Охирги кун... 🥹

Ўтиб борар ўттизинчи кун,

Эшитилар шом учун азон.

Алвидо, дейишга қўрқаман,

Кўришгунча, дейман, рамазон...

✍️ Хайрулла Ҳамидов шеъри

🎙 Қамариддин Бекмуҳаммад ўқиди

2 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

🌙 Ramazon oyi muborak bo'lsin!

🎉 Ramazon shukuhi

🕋 islomuz

11 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Ақоид уламоларининг Аллоҳнинг борлиги ҳақидаги баҳсларга аҳамият бермаганларининг сабаби | Ақийда дарслари (267-дарс)

Аллоҳнинг мавжудлиги ҳақидаги баҳсни тарк қилиб, гапни Унинг тавҳидидан бошлашимизнинг сабаби, озгина даҳрийлар тўдасидан бошқа махлуқотларнинг бирортаси Аллоҳнинг мавжудлигини инкор қилмаслигидир. Шунинг учун ҳам Аллома Али Қори ўзининг «Фиқҳул Акбар»га қилган шарҳида: «Имом (Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи) Аллоҳнинг мавжудлиги шуҳуд мақомида [1] равшан экани билан кифояланиб, бу ҳақда баҳс қилиб ўтирмаган», деган.

Қуръони Каримда қуйидагилар айтилган:

«Расуллари уларга: «Осмонлару ернинг йўқдан бор қилувчиси бўлмиш Аллоҳ ҳақида шак борми?..» дедилар» (Иброҳим сураси, 10-оят).

«Агар улардан: «Осмонлару ерни ким яратди?» деб сўрасанг, албатта, «Аллоҳ!» дерлар» (Зумар сураси, 38-оят).

Ҳақ субҳанаҳу ва таолонинг мавжудлиги махлуқотнинг табиатида собитдир. Бунга Аллоҳнинг қуйидаги сўзи ишора қилади:

«(Бу) Аллоҳ одамларни яратган асл табиатдир» (Рум сураси, 30-оят).

Худди шу маънога ҳадис ҳам ишора қилади:

كُلُّ مَوْلُودٍ يُولَدُ عَلَى الْفِطْرَةِ»... رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ».

«Ҳар бир туғилган бола соф табиат ила туғилади».

Бухорий ривоят қилган.

Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

[1] Шуҳуд – Ҳақни ҳақ ила, қалб кўзи билан кўриш.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Маййитга жаноза ўқишнинг шартлари | Фиқҳ дарслари (271-дарс)

Жаноза ўқувчига худди намоз ўқувчига қўйилган шартлар: ислом, ақл, сатри аврат, таҳоратли бўлиш, бадан, кийим ва маконда нажосат бўлмаслиги, қиблага юзланиш ва ният кабилар шартдир. Шу билан бирга:

1. Маййит мусулмон бўлиши шарт.

2. Маййитнинг жасади ёки жасадининг аксари бўлиши шарт.

3. Маййит намоз ўқувчининг олдига қўйилган бўлиши шарт.

Ҳанафий мазҳабида ғойибга жаноза ўқиш йўқ. Бирор нарсанинг, мисол учун, уловнинг устидаги маййитга ҳам жаноза ўқилмайди. Имомнинг орқасида турган маййитга ҳам жаноза намози ўқиб бўлмайди.

4. Аввал ҳаёт бўлиши шарт. Ўлик туғилган болага жаноза ўқилмайди.

5. Маййит пок бўлиши шарт.

Ювилмаган ёки таяммум қилдирилмаган маййитга жаноза ўқиб бўлмайди.

6. Ҳанафий мазҳабида шаҳидга ҳам жаноза ўқилади.

Жаноза намозининг вақти

Маййитга кун чиқиш, кун ботиш ва кун қиёмда бўлган пайтда намоз ўқиб бўлмайди. Шунингдек, бомдод намозидан кейин, то қуёш чиқиб бўлгунча ва аср намозидан кейин, то қуёш ботиб бўлгунча ҳам мумкин эмас.

Жанозани тўрт киши кўтариши суннатдир. Аввал тобутнинг ўнг тарафининг олдидан, кейин ортидан ўнг елканг ила кўтаришинг, сўнгра худди шундай қилиб чап тарафинг ила кўтаришинг керак.

Жанозани кўтарганда лўкиллатмасдан, тез юрадилар. Унинг ортидан юриш маҳбубдир. Тобутни ерга қўймасдан олдин ўтириш макруҳдир.

Қабрни лаҳад қилиб қазилади. Унинг ичига маййитни қибла томонидан киритилади. Уни қўювчи «Бисмиллаҳи ва алаа миллати Расулиллаҳи», дейди. Уни қиблага юзлантирилади.

Тўртинчи фарз – маййитнинг дафни

Ҳар бир маййитни жон берган еридаги қабристонга дафн қилиш мандубдир. Бир ёки икки мил масофага олиб бориш ҳам жоиз.

Маййитни ювиб, кафанлаб бўлгандан кейин тобутга чалқанча қилиб ётқизилади.

Тобутни тўрт тарафидан кўтариш суннатдир. Тобут кўтармоқчи бўлган одам маййитнинг бош тарафидан чап дастани ўнг елкасига қўйиб, ўн қадам юради.

Кейин орқага ўтиб, тобутнинг орқа чап дастасини ўнг елкасига олиб, ўн қадам юради.

Сўнгра бошқа тарафдан ҳам чап елкаси ила аввалги тартибда кўтаради. Тобутни ўта эҳтиром билан кўтарилади.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Исмларнинг бу илмга энг яқини ва муносиби ҳақида | Ақийда дарслари (265-дарс)

Мазкур исмларнинг «Усулуд-дин» илмига энг яқини ва муносиби, матнларга мувофиғи замон жиҳатидан энг қадимгиси, Ислом ақийдаларига энг равшан далолат қилувчиси «Илми Фиқҳул Акбар» исмидир.

Доктор Ҳасан Маҳмуд Шофеъий «Ал-Мадхал ила дирасоти Илмул Калом» номли китобида қуйидагиларни ёзади:

«Агар ҳозирда бу илм учун бирор исмни муомалага киритиш имконимиз бўлганида, қуйидаги илмий жиҳатларга кўра унинг «Фиқҳул Акбар» деб номланишини таклиф қилган бўлар эдик:

1. Бу исм Қуръоний асосга эга бўлган қадимий исм бўлиб, «Илмул Калом» номидан келиб чиқадиган турли туҳмат ва танқидлардан холидир.

2. Бу исм мазкур илмнинг шаръий-исломий илмлар билан боғланишини ва ўша илмлар орасидаги обрўсини ҳам ифода этади.

Таърифлар ва исмлар ҳақидаги маълумотлар «Ал-Мадхал ила диросати Илмул Калом» китобининг 9-бетидан 28-бетигача бўлган саҳифалардан қисқартириб олинди.

بسم الله الرحمن الرحيم

قَالَ الْعَلَّامَةُ حُجَّةُ الْإِسْلَامِ أَبُو جَعْفَرٍ الْوَرَّاقُ الطَّحَاوِيُّ - بِمِصْرَ -: هَذَا ذِكرُ بَيَانِ عَقِيدَةِ أَهْلِ السُّنَّةِ وَالْجَمَاعَةِ عَلَى مَذْهَبِ فُقَهَاءِ الْمِلَّةِ: أَبِي حَنِيفَةَ النُّعْمَانِ بْنِ ثَابِتٍ الْكُوفِيِّ، وَأَبِي يُوسُفَ يَعْقُوبَ بْنِ إِبْرَاهِيمَ الْأَنْصَارِيِّ، وَأَبِي عَبْدِ اللهِ مُحَمَّدِ بْنِ الْحَسَنِ الشَّيْبَانِيِّ، رَحِمَهُمُ اللهِ أَجْمَعِينَ، وَمَا يَعْتَقِدُونَ مِنْ أُصُولِ الدِّينِ، وَيَدِينُونَ بِهِ لِرَبِّ الْعَالَمِينَ.

Аллома, ҳужжатул Ислом, мисрлик Абу Жаъфар Варроқ Таҳовий айтадики: «Ушбулар Аҳли сунна вал жамоанинг дин фуқаҳолари Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит Куфий, Абу Юсуф Яъқуб ибн Иброҳим Ансорий, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний раҳимаҳуллоҳлар мазҳабига биноан ақийдасидир ва дин аслларида эътиқод қилиб, Роббул оламийнга диёнат қиладиган нарсаларидир».

Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group