UMMA TOKEN INVESTOR

8 month Translate
Translation is not possible.

🔶 Шайх Солиҳ Фавзон раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

"Агар тавҳид (Яккахудолик) Аллоҳ буюрган нарсанинг энг улуғи бўлса, демак, инсон бошқа илмлардан аввал ақидани ўрганиши керак. Ақида асосдир, шунинг учун ундан ибрат олиш ва доимо ўргатиш ва тушунтириш керак. Бу одамларга тавҳид Аллоҳ буюрган нарсанинг энг улуғидир, шунинг учун уни кейинроқ қолдиришингиз ёки унга умуман эътибор бермаслигингиз сизга лойиқ эмас.

Тўғриси, ҳозир тавҳид ва ақидани ўргатишдан бош тортадиган даъватчилар бор.  Бу касалликка чалинган воизлар бор.  Лекин биз иймон ҳақида қайғуришимиз керак, чунки у бузилган бўлса, дин ҳам бузилади”.

Қаранг: “Учта асос щархидаг”, 103-104-бетлар.

🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹

Send as a message
Share on my page
Share in the group
8 month Translate
Translation is not possible.

ОРОМ ҚАЕРДА?

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

"Қуръони каримда уч нарса борасида “сукун” (ором) лафзи ишлатилган.

1)........Аёл зикр қилинган жойда:

وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَكُم مِّنْ أَنفُسِكُمْ أَزْوَاجاً لِّتَسْكُنُوا إِلَيْهَا

Яъни: “Ва сизларга ором топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги У (Аллоҳ)нинг оят белгиларидандир...” дейди. (Рум сураси, 21-оят)

2).......Қаерда уй зикр қилинган бўлса, ўша жойда:

وَاللّهُ جَعَلَ لَكُم مِّن بُيُوتِكُمْ سَكَناً

Яъни: “Аллоҳ сизларга уйларингизни оромгоҳ қилди” дейди. (Наҳл сураси, 80-оят)

3)....... Қаерда тун (кеча) зикр қилинган бўлса, ўша жойда:

وَجَعَلَ اللَّيْلَ سَكَناً

Яъни: “У (Аллоҳ) тунни ором қилиб қўйди” дейди. (Анъом сураси, 96-оят).

Маълум бўлдики, қайси эркак ўзининг уйида, ўзининг аёли билан тунни ўтказса, Қуръони каримнинг ҳисоби бўйича унга Аллоҳ таъоло уч баробар савоб ато қилади. Кўча ва ташқарида вақт ўтказишни одат қилганлар доимо оромдан маҳрум бўлаверадилар. Шундай бўлсада, баъзи шундай уйлар бўлади, у ерда оилавий алоқалар бироз яхши бўлмайди. Қаердадир аёлнинг айби, қаердадир эрнинг айби, қаердадир иккисининг айби.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

🌴 СУРАИ "ФОТИҲА" НИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА

📖. Аллоҳ Таоло деди: "Албтатта Биз сенга [Эй Мухаммад] такрорланиб тургувчи етти оятни ва Буюк Қуронни бердик". [Ҳижр: 87]. 

📖. Такрорланиб тургувчи етти оят ҳақида уламолар иҳтилоф қилган. Баъзи уламолар "Сура Фотиҳа" дейишса, баъзилари аввалги еттита катта сурадир деб айтишган. Биз бу ўринда "Фотиҳа" деган уламолар сўзини олдик. Вахоланки уларнинг далиллири ушбу хадисга асосланган: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: 

"Нафсим Қўлида бўлган Зотга қасамки, на Тавротда, на Забурда, на Инжилда, ва на Фурқон [Қуръон] да, Сураи "Фотиҳа"га баробари йўқдир. Албатта мана шу Сура менга берилган такрорланиб тургувчи етти оят ва Буюк Қуръондир". 

📚Аҳмад "Муснад" 14/310, Термизий 2875, ва Доримий 2/446. Имом Бағовий ва Шайҳ Албоний ҳадисни саҳиҳ деган. Қаранг "Саҳиҳ Сунан Термизий" 2307. 

📖. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайхи вассалам дедилар: 

"Қачонки "Бутун оламлар Роббисига хамду сано бўлсин.."[1]ни         бошласангиз, уни: "Бисмиллаҳир Роҳманийр Роҳийм" ила бошланг. Албатта бу Сура Қуръоннинг онаси етти такрорланиб тургувчи оятдир. "Бисмиллаҳир Роҳманийр Роҳийм"  ушбу суранинг оятларидандир". 

[1]. Сура ал Фотиҳа. 

📚 Дароқутний 1170, Байҳақий 3/45, ва Дайламий 1/70. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг "Силсилаи ас саҳиҳа" 1183. 

📖. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайхи васаллам дедилар: 

"Сура "Ал-Фотиҳа" нозил бўлганда, шайтон қаттиқ тушкунликга тушган. Ушанда ушбу Сура Мадинада нозил бўлган". 

📚Абу Шайба 10/522 ва Табароний 

"Авсот" 4788. Санади саҳиҳ.

📖. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: 

"Сура "Ал-Фотиҳа" дард ва касалликга шифодир". 

📚Байҳақий "Шуаб ал имон" 2/450. Имом Суютий саҳиҳ деган. Қаранг "Дорул Мансур" 1/16.

📖. Абу Ҳурайра (розиёллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

"Қудратли ва Буюк Аллоҳ деди:" Мен ибодатни Ўзим ва қулим ўртасида тақсимладим, ва у (қулим Мендан) сўраган нарсасини олади:

Қачонки банда: "Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин - деса.

Аллоҳ таоло айтади: "Бандам менга ҳамду сано айтди".

Қачонки банда: "У Меҳрибон ва Раҳмликдур" - деса,

Аллоҳ Таоло айтади: "Бандам Менга раҳмат айтди."

Қачонки банда: "У Қиёмат Кунининг Подшоҳи" деса,

Аллоҳ Таоло айтади: "Бандам мени улуғлади".

Қачонки банда: "Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам мадад сўраймиз" деса,

Аллоҳ Таоло айтади: "Бу Мен ва қулим ўртасида (тузилган битимдир ва), қулим сўраган нарсасини олади".

Қачонки банда: "Бизни тўғри йўлга ҳидоят қилгинки, у йўл Сен (улардан) ғазабланган ва (Сенинг йудингдан) адашганлар йули эмас, (балки) Сен марҳамат қилган (Пайғамбарларинг, Шаҳидларинг ва солиҳ бандаларинг) нинг йўлига бошла" деса,

Аллоҳ Таоло айтади: "Менинг қулим буни олади - Менинг қулим сўраган нарсасини олади".

📚Муслим 395 ривояти.

Ушу ривоятдаги "ибодат"дан мурод,  намоздаги Сура "ал-Фотиҳа"дир.

📖. Имом ан-Нававий айтадилар: "Уламолар Фотиҳа сурасини икки қисмга бўлиш ҳақидаги сўзларни биринчи қисмини Аллоҳ Таолога ҳамду сано айтиш, Аллоҳни  улуғланиши ва юксалиши ҳамда Унга банда ўзини таслим қилиш баёнини билдиришидир.  Иккинчи қисмга келсак, бу дуо бўлган камтарлик ва бандани Аллоҳга муҳтожлиги ҳақидаги баёнотлардан иборатдир.".

📚Қаранг "Шарҳ Саҳиҳ Муслим" 4/13.

📖. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

"Намозида Қуроннинг онасини (Сура ал-Фотиҳани) ўқилмаган киши учун намоз бўлмайди".

📖. Аҳмад 22169, Ал-Бухорий 756, Муслим 394, Абу Довуд 822, Термизий 247.

📖. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

"Кимки унда (намозида), Фотиҳани қироат қилмаса,  демак у (намоз) нуқсонлик, нуқсонлик, нуқсонлик бўлади" дедилар, шунда одамлар Абу Ҳурайрадан "Биз имомнинг орқасида турганимиздачи" деб сўрадилар, у: "ичингда ўқи", деб жавоб берди.

📚Аҳмад 7249.9584, Муслим 395, Абу Довуд 821, Термизий 2953, Ан Насоий 909, Ибн Можа 838.

🔸🔹🔶🔷🟣🔷🔶🔹🔸

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Aisha99 Changed her profile picture
10 month
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

📖 Имом Авзоий айтадилар:

"Салафлар йўлидан юргин, ҳатто барча оамлар сендан ажраб олсалар ҳам, ва албатта одамлар фикрига эргашишдан узоқ бўлгин ҳатто улар оғизлари билан сўзларини зийнатласалар ҳам".

|

📗 Имом Ҳотиб "Шарфул ашабул ҳадис" 7, Имом Абдул Барр "Алъ-Жоме" 2/114 ва Имом Заҳабий "Ас-Сияр" 7/120. Саҳиҳ.

|

📖 Оиша розиёллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу аайхи васаллам дедилар: "Кимки бизни ишда (Исломда) асли бўлмаган нарсани пайдо қилса у рад этилади".

|

Бошқа ривоятда эса: "Кимки биздан ишора бўлмаган амални қилса у амали хабададир" дейлади.

|

📗 Бухори 2697 ва Муслим 1718 ривояти.

|

🔶 Мавлид ҳам, бошқа бидьат хурофотлар каби асли бўлмаган ботил амалдир. Мусулмонлар ушбу мавлидни нишонлашдан четланишлари керак. Чунки хар қандай бидьат хурофот амал ширк ва куфрдан кейинги энг оғир гунохи кабиралардан биридир.

|

📖 Абдуллоҳ Ибн Аббос розиёллоҳу анҳу айтадлилар: "Аллоҳ назлидаги энг жиркан амал бу бидьат хурофотлардир". Байхақий “Сунан кубро” 4/316 да ривоят қилган. Шайх Машхур сахих деган.

|

📖 Шайхул-Ислом Ибн Таймия айтадилар: “Ислом имомлари энг катта ва энг жирканч гунох бидат хурофот эканига иттифоқ қилганлар" Қаранг "Мажмуа аль фатово” 28/470.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group