Translation is not possible.

🌴 СУРАИ "ФОТИҲА" НИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА

📖. Аллоҳ Таоло деди: "Албтатта Биз сенга [Эй Мухаммад] такрорланиб тургувчи етти оятни ва Буюк Қуронни бердик". [Ҳижр: 87]. 

📖. Такрорланиб тургувчи етти оят ҳақида уламолар иҳтилоф қилган. Баъзи уламолар "Сура Фотиҳа" дейишса, баъзилари аввалги еттита катта сурадир деб айтишган. Биз бу ўринда "Фотиҳа" деган уламолар сўзини олдик. Вахоланки уларнинг далиллири ушбу хадисга асосланган: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: 

"Нафсим Қўлида бўлган Зотга қасамки, на Тавротда, на Забурда, на Инжилда, ва на Фурқон [Қуръон] да, Сураи "Фотиҳа"га баробари йўқдир. Албатта мана шу Сура менга берилган такрорланиб тургувчи етти оят ва Буюк Қуръондир". 

📚Аҳмад "Муснад" 14/310, Термизий 2875, ва Доримий 2/446. Имом Бағовий ва Шайҳ Албоний ҳадисни саҳиҳ деган. Қаранг "Саҳиҳ Сунан Термизий" 2307. 

📖. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайхи вассалам дедилар: 

"Қачонки "Бутун оламлар Роббисига хамду сано бўлсин.."[1]ни         бошласангиз, уни: "Бисмиллаҳир Роҳманийр Роҳийм" ила бошланг. Албатта бу Сура Қуръоннинг онаси етти такрорланиб тургувчи оятдир. "Бисмиллаҳир Роҳманийр Роҳийм"  ушбу суранинг оятларидандир". 

[1]. Сура ал Фотиҳа. 

📚 Дароқутний 1170, Байҳақий 3/45, ва Дайламий 1/70. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг "Силсилаи ас саҳиҳа" 1183. 

📖. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайхи васаллам дедилар: 

"Сура "Ал-Фотиҳа" нозил бўлганда, шайтон қаттиқ тушкунликга тушган. Ушанда ушбу Сура Мадинада нозил бўлган". 

📚Абу Шайба 10/522 ва Табароний 

"Авсот" 4788. Санади саҳиҳ.

📖. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: 

"Сура "Ал-Фотиҳа" дард ва касалликга шифодир". 

📚Байҳақий "Шуаб ал имон" 2/450. Имом Суютий саҳиҳ деган. Қаранг "Дорул Мансур" 1/16.

📖. Абу Ҳурайра (розиёллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

"Қудратли ва Буюк Аллоҳ деди:" Мен ибодатни Ўзим ва қулим ўртасида тақсимладим, ва у (қулим Мендан) сўраган нарсасини олади:

Қачонки банда: "Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин - деса.

Аллоҳ таоло айтади: "Бандам менга ҳамду сано айтди".

Қачонки банда: "У Меҳрибон ва Раҳмликдур" - деса,

Аллоҳ Таоло айтади: "Бандам Менга раҳмат айтди."

Қачонки банда: "У Қиёмат Кунининг Подшоҳи" деса,

Аллоҳ Таоло айтади: "Бандам мени улуғлади".

Қачонки банда: "Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам мадад сўраймиз" деса,

Аллоҳ Таоло айтади: "Бу Мен ва қулим ўртасида (тузилган битимдир ва), қулим сўраган нарсасини олади".

Қачонки банда: "Бизни тўғри йўлга ҳидоят қилгинки, у йўл Сен (улардан) ғазабланган ва (Сенинг йудингдан) адашганлар йули эмас, (балки) Сен марҳамат қилган (Пайғамбарларинг, Шаҳидларинг ва солиҳ бандаларинг) нинг йўлига бошла" деса,

Аллоҳ Таоло айтади: "Менинг қулим буни олади - Менинг қулим сўраган нарсасини олади".

📚Муслим 395 ривояти.

Ушу ривоятдаги "ибодат"дан мурод,  намоздаги Сура "ал-Фотиҳа"дир.

📖. Имом ан-Нававий айтадилар: "Уламолар Фотиҳа сурасини икки қисмга бўлиш ҳақидаги сўзларни биринчи қисмини Аллоҳ Таолога ҳамду сано айтиш, Аллоҳни  улуғланиши ва юксалиши ҳамда Унга банда ўзини таслим қилиш баёнини билдиришидир.  Иккинчи қисмга келсак, бу дуо бўлган камтарлик ва бандани Аллоҳга муҳтожлиги ҳақидаги баёнотлардан иборатдир.".

📚Қаранг "Шарҳ Саҳиҳ Муслим" 4/13.

📖. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

"Намозида Қуроннинг онасини (Сура ал-Фотиҳани) ўқилмаган киши учун намоз бўлмайди".

📖. Аҳмад 22169, Ал-Бухорий 756, Муслим 394, Абу Довуд 822, Термизий 247.

📖. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

"Кимки унда (намозида), Фотиҳани қироат қилмаса,  демак у (намоз) нуқсонлик, нуқсонлик, нуқсонлик бўлади" дедилар, шунда одамлар Абу Ҳурайрадан "Биз имомнинг орқасида турганимиздачи" деб сўрадилар, у: "ичингда ўқи", деб жавоб берди.

📚Аҳмад 7249.9584, Муслим 395, Абу Довуд 821, Термизий 2953, Ан Насоий 909, Ибн Можа 838.

🔸🔹🔶🔷🟣🔷🔶🔹🔸

Send as a message
Share on my page
Share in the group