Translation is not possible.

📖 Имом Авзоий айтадилар:

"Салафлар йўлидан юргин, ҳатто барча оамлар сендан ажраб олсалар ҳам, ва албатта одамлар фикрига эргашишдан узоқ бўлгин ҳатто улар оғизлари билан сўзларини зийнатласалар ҳам".

|

📗 Имом Ҳотиб "Шарфул ашабул ҳадис" 7, Имом Абдул Барр "Алъ-Жоме" 2/114 ва Имом Заҳабий "Ас-Сияр" 7/120. Саҳиҳ.

|

📖 Оиша розиёллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу аайхи васаллам дедилар: "Кимки бизни ишда (Исломда) асли бўлмаган нарсани пайдо қилса у рад этилади".

|

Бошқа ривоятда эса: "Кимки биздан ишора бўлмаган амални қилса у амали хабададир" дейлади.

|

📗 Бухори 2697 ва Муслим 1718 ривояти.

|

🔶 Мавлид ҳам, бошқа бидьат хурофотлар каби асли бўлмаган ботил амалдир. Мусулмонлар ушбу мавлидни нишонлашдан четланишлари керак. Чунки хар қандай бидьат хурофот амал ширк ва куфрдан кейинги энг оғир гунохи кабиралардан биридир.

|

📖 Абдуллоҳ Ибн Аббос розиёллоҳу анҳу айтадлилар: "Аллоҳ назлидаги энг жиркан амал бу бидьат хурофотлардир". Байхақий “Сунан кубро” 4/316 да ривоят қилган. Шайх Машхур сахих деган.

|

📖 Шайхул-Ислом Ибн Таймия айтадилар: “Ислом имомлари энг катта ва энг жирканч гунох бидат хурофот эканига иттифоқ қилганлар" Қаранг "Мажмуа аль фатово” 28/470.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group