UMMA TOKEN INVESTOR

About me

Хор бўлмаслик қоидаси: "Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўра!"

Translation is not possible.

Ижтимоий фикрий рақобат ўлдирилган ёки туғилишига изн берилмай ёки онгнинг ўзида фикр аборт қилдириладиган муҳитда мутафаккирлар пайдо бўлишига умид йўқ. Бундай жамиятдан яна файласуф ва мутафаккирлар чиқишидан умидвор бўлмасак ҳам бўлаверади. Файласуфлар эркинликни хуш кўрувчилар бўлишади. Танқидни ёқтиришади. Эргашувчанликдан четда юришади. Мавжуд Илмни қайта маҳсул этишни асл вазифа деб билишади. Қачонки эркин ва тўғри фикрловчи жамият қура олсакгина ўша биз айтаётган Учинчи Ренессанс ва Янги Ўзбекистон даврини барпо эта оламиз!

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Агар ўзаро эҳтиром йўқолса бошқа муносабатларга ҳам путур етади.

Бу - ҳаё ва ҳамият масаласи! Уни ҳаёсиз ва ҳамиятсизлар тушунмайди.

Бу - тараф ва муносабат масаласи! Уни тарафсиз ва мудраганлар тушунмайди.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Фиръавнлар ва императорлар ўзларини илоҳлаштирган нарса шу бўлганки, халқлар уларга онгсизларча хизмат қилганлар.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий, Ислом олими ва муфаккир.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Кишининг гапириш услубига қараб унинг гапираётганини савияли ва савиясизга чиқариш мантиқсизликдир. Сўзамоллик, сўзга чечанлик алоҳида қобилият ва маҳорат холос. Аммо фикрий уйғоқлик, ақлий теранлик бошқа масала. Шунинг учун ҳам гап тингланаётганда сўзловчининг гапириш тезлиги, сўз танлашда моҳирлиги, сўзларининг равонлиги иккинчи планда туриши керак, асосийси гапнинг мазмун-моҳияти пухта бўлса бас. Ўзи аслини олганда одамларга уларнинг сўраётган саволларига қараб баҳо берилади, бераётган жавобларига қараб эмас.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Жуда кўп ҳолларда инсоннинг ахмоқона хатти-ҳаракатлар содир этиши ёки жахолат ботқоғига ботишининг асосий сабаби унинг онгли мавжудод экани туфайлидир.Онгсиз мавжудодлар, яъни ҳайвонот олами вакилларининг ҳеч бири ахмоқона ҳаракатлар қилмайдилар, уларнинг деярли барча хатти-ҳаракатлари ушбу олам жараёнларига мутаносибдир.Инсон боласи агарда Аллоҳ таоло томонидан берилган онгни, ақл ва идрокни тўғри йўлга йўналтирмас экан, борган сари инсон боласи хаттоки ҳайвонлар ҳам онгсиз равишда бўла туриб бажармайдиган жирканч ишлар ва хатти-ҳаракатлар гирдобига тушиб бораверади.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group