Translation is not possible.

Кишининг гапириш услубига қараб унинг гапираётганини савияли ва савиясизга чиқариш мантиқсизликдир. Сўзамоллик, сўзга чечанлик алоҳида қобилият ва маҳорат холос. Аммо фикрий уйғоқлик, ақлий теранлик бошқа масала. Шунинг учун ҳам гап тингланаётганда сўзловчининг гапириш тезлиги, сўз танлашда моҳирлиги, сўзларининг равонлиги иккинчи планда туриши керак, асосийси гапнинг мазмун-моҳияти пухта бўлса бас. Ўзи аслини олганда одамларга уларнинг сўраётган саволларига қараб баҳо берилади, бераётган жавобларига қараб эмас.

Send as a message
Share on my page
Share in the group