Рамазон остоналарда тураркан, мен унга қай ҳолатда етиб келаётганим ҳақида тафаккур қилдим…
“Қалбим уни кутиб олишга ҳозирми?
Мен ўткан Рамазондан бери қанчалар ўзгардим?
Нималарни, кимларни йўқотдиму, нималарга эришдим ва кимларни топдим?
Бугунга қадар юрагимда, ҳаёлимда, ҳаётимда нималар ўзгарди?
Бу Рамазондаги буюк фурсатни қўлга киритишга соғлигим, кучим, ҳимматим, вақтим етармикин?
Унинг ҳар лаҳзасидан нафсимни ислоҳ қилиб олишдан, Роббимни рози қилиб олишдан фойдалана оламанмикин?…” деган саволларни ўзимга берган ҳолда қаршилаяпман уни.
Мен бу Рамазонга, юрагим ғуссаларга тўлган, оламнинг ўзгариб, янада тезкор, янада шафқатсиз бўлиб бораётганидан зада бўлган ҳолатда яқинлашяпман…Худди ҳеч нарсанинг ранги қолмагандек, туйғуларимдаги барча ранглар кўз ёшларим билан бирга ювилиб, шаффофлашиб, янада ҳассослашиб кетгандек гўё…
Ўткан Рамазондан бери жуда ўзгардим…Ўзгаришимга сабаблар кўп бўлди.
Энг аввало, ўткан умримни сарҳисоб қиларканман, ҳаётимда йўл қўйган хатоларим яққол кўрина бошлади.
Аввалига тавба ва надомат қоришиб тушкунликка тушдим. Сўнгра ўзимни қўлга олиб, Аллоҳнинг раҳмати ғазабидан кенг эканига бўлган умидимни уйғотдим…
Аллоҳ ширкдан бошқа барча нарсани кечиришига ишонаман!
Мени ўзгартирган энг муҳим ҳодиса, 5 ойдан бери давом этаётган қирғин бўлди…
Кўп нарсаларга теранроқ қарашимга, ўзим учун муҳим ва номуҳим бўлган нарсаларни фарқлаб олишимга, мўъминлик, ўлим, Жаннат ва дўзаҳ, Қиёмат Куни, охират даҳшатларини чуқурроқ ҳис қилишимга сабаб бўлди у…
Шу чоққача, бошимга келганлар, мусибатлар арзимас бўлиб қолди уларнинг бошига келганлар олдида. Мен ўзимни жуда сабрли одам деб ўйлардим токи уларнинг сабри ва матонатини кўрмагунча…
Менинг йўқотганларим уларнинг йўқотганлари олдида ҳеч нарса эмаслигини англадим. Улар менга, иймоннинг тасдиғи қандай бўлишини амалда кўрсатишди…
Тилимда, дилимда келтирган иймоним амалимда ноқис бўлганини ҳис қилдим…
Мен ўзимга дахли бўлмаган кўп нарсаларни четга суриб, ўзимни ислоҳ қилишга қаттиқ киришдим…Натижа Аллоҳдан.
Рамазонни орзиқиб кутганим рост…Худдики, у бошланиши билан юракдаги кемтиклар тўлиб, барча оғриқлар, изтироблар ортда қоладигандек,
рангпар чеҳраларга қизил югуриб, оқ-қора тасвирли ҳаёлларга, рангсиз, сассиз қолган туйғуларга яна ранг ва оҳанг қайтадигандек…
Рамазонда ҳамма нарса бошқача руҳиятда бўлади доим…
Аммо ундан ҳар ким турли ҳолатда чиқади. Сўнггида зафар ва энг хайрли ғаниматлар билан чиқишни қасд қилган одам, бошланишида қаттиқ ғайрат билан киришмоғи шарт. Бошию охири хайрли бўлсин.
Аллоҳим бу Рамазонни ҳаммасидан бошқача қилсин…Урушлар тинсин, тоғутлар синсин, мўъминларнинг юзи кулсин, юраклар сурурга тўлсин…
Малоҳат Анвар
Истанбул.
2024 й.
Comment has been successfully reported
The post has been successfully added to your timeline!
You have reached your limit of 100000 friends!
File size error: The file exceeds the allowed limit (9 GB) and can not be uploaded.
Your video is being processed,
We’ll let you know when it's ready to view.
It's impossible to upload the file: This file type is not supported.
We have detected adult content on the uploaded image,
therefore we have declined the uploading process.
To get a verification (tick) on the Islamic social network Umma Life, you must meet at least one of the following criteria: 1. Social network activity: Participants seeking verification must be active users of the social network. At least one useful message must be posted per day, and the message topics can be non-religious. 2. A well-known Islamic blogger or Muslim: If you are a well-known Islamic blogger or Muslim, even if your activities are not related to religious topics on the Internet, you can also apply for verification. 3. A large number of subscribers or active religious pages: If you have a lot of subscribers on social networks or you actively manage useful religious pages, this can also be a basis for getting verified. If you meet at least one of these criteria, submit an application for verification on the Islamic social network Umma Life via private message https://ummalife.com/ummalife and your account will be reviewed by the social network administration.