Худди бизга даҳли йўқдек лоқайд бўлиб ўтказиб юборган кўп ишлар бошимизга келади бир кун.
Дунёда энг ёмон жиноят - ЛОҚАЙДЛИКдир!
Чунки у - бошқа барча жиноятларнинг ёйилиб, томир отишига сабаб бўлади!
Бир жиноят илк бор намоён бўлганида унга қарши туриш ўрнига лоқайд бўлган одам ҳам ўша жиноятга шерикдир!
Чунки жиноятни тўхтатиб қолишга имкони бўла туриб, индамай бир четга чиқди ва унинг авж олишига имкон яратиб берди.
"Мен яҳудийларнинг кучидан қўрқмайман, аксинча мусулмонларнинг лоқайдлигидан қўрқаман. Яҳудийлар биздан олган нарсаларини куч билан олишмаган, аксинча бизнинг лоқайдлигимиз ва бепарволигимиз туфайли олишган" - деган шайх Али Тантовийнинг қўрққан нарсасига дунё гувоҳ бўлиб турибди.
Бугун инсоният тарихида мисли кўрилмаган қирғин бўларкан, бу ишга лоқайд қараб ўтирганлар, одамийлик сиёқини йўқотган кимсалардир.
Йўқса, ҳеч нима бўлмагандек ҳотиржам яшай олмасдилар.
Зеро бугун, қалбида заррача шафқат ва инсонийлик бўлган бирор инсон ҳотиржам ўтиролмай қолди.
Бутун дунёдаги ИНСОНлар “Одамларни ўлдиришни бас қилинг!” деб ҳайқирар экан, ўзини мусулмон санайдиганларнинг ўйнаб-кулиб юрганини кўриш ғазабга келтирмоқда!
Ё Аллоҳ! Мусулмоннинг фақат номи қолдими? Қани ор, қани номус, қани шараф?!
Тинмай портлаётган бомбаларнинг ҳам бу ўлик умматни уйғотишга кучи етмаяпти. Мусулмон уммати ўрнига Ғарбдаги одамлар уйғонмоқда!
Лекин биз мусулмонларчи?!
Биз эса уйқуда ҳам эмас, мутлоқ ўлик эканмиз!
Чунки бизни лоқайдлик ва қўрқоқлик деган иллатлар тугатиб битирган экан!
Қачон уйғонамиз?!
Қачон бу дунё зийнатларидан кўзларимизни узиб, асл ҳақиқатларни кўришни бошлаймиз?
Биз англашимиз ва уйғонишимиз учун яна қанча мусулмон ўлиши керак?!
Токи ҳар бир мусулмон: “Бўлаётган адолатсизлик ва вахшийликларда менинг ҳам айбим бор, чунки чин солиҳ банда бўлолмаяпман” деб, ўзини ислоҳ қилиш йўлига ўтмагунча, зулмга қарши турмагунча ҳолат ўзгармайди.
“Қирғин бўлаётган, зулм бўлаётган жойларда танишимиз бўлмаса, бизга нима?…” деган одамларни ҳам эшитдим.
“Биз Фаластинни ва аҳлини танимасмиз, аммо Аллоҳ бизни танийди ва биз ўзимизни танишимиз ва Қуръонда васфи келган мўъминларга айланишимиз учун бўляпти бу барча ишлар! Шунчалар ҳам қалби кўр жоҳилмизми?!
Бизнинг золимдан фарқимиз нима?!
У очиқ ўлдиряпти, биз эса биродарларимизни аллақачон ўлдириб бўлганмиз!
Улар билан бу умматнинг парчалари эканимизни унутган ва уларни душман қўлида қолдирган кунимиздаёқ ўлганмиз!…” деб хайқиргинг келадию аммо ўликка гапиргандан маъно йўқ, кимдир ўлса истиржо қилинади.
“Ўлик” уммат учун ҳам истиржо айтишдан бошқа сўз тополмаяпман:
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъуун!