Gender: | Female |
“Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси
Сув ичишдан олдин Фотиҳа сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сувни ичилади. Фотиҳа сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш системаси изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади, қалб ором олади.
Инсонда ички қувват пайдо бўлади, ички аъзолар (ошқозон, жигар, ичаклар) равон ишлайди.
Аслида, Қуръон борича шифо, раббоний дорихонадир. Бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичишга одатланган киши буни ҳис қилади. Фотиҳа сураси руҳингизга руҳ, кучингизга куч баҳш этади. Фотиҳа сураси ҳаётингиздаги барча муаммоларни ҳал қилади, ҳаттоки эр-хотин ўртасидаги, фарзандлар ўртасидаги, ишдаги, ўқишдаги муаммолар ҳам бундан мустасно эмас. Фотиҳа сураси қалбдаги гина кудурат, буғзу адоватга ҳам барҳам беради. Ҳасад, кибр, ужб ва ғурур каби қалб ҳасталикларини даволайди, турли микроблар ва зарарли вирусларни ўлдиради.
Хонангизни Фотиҳа сурасининг хушбўй атри билан муаттар қилинг. Тўшагингизга ётганингизда ҳам такрор ва такрор ўқинг. Фотиҳа сурасини ўқишлик ишларингизни тартибли бўлишини таъминлайди. Фотиҳа сурасини маъноларини тушуниб ўқишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини тавсифлар экан:
“Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли «Фотиҳа» сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик”, деган (Ҳижр сураси, 87-оят).
Араб тилида “و” “ва” боғловчиси тенгликни ифодалайди. Яъни, Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини Улуғ Қуръонга тенглаштиряпди. Шунинг учун уламолар: Қуръони каримнинг маънолари Фотиҳа сурасига сингдирилган, Фотиҳа сурасининг маънолари “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” деган оятга сингдирилган, дейдилар. Фотиҳа сураси бир кунда суннат ва нафл намозлардан ташқари фақат фарз намозларининг ўзида ўн етти марта такрор ўқилади. Такрор-такрор ўқилишида ҳам сир бор. Агар бирор намознинг бирорта ракъатида ўқилмай қолса, намоз мукаммал бўлмай қолади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Фотиҳа сурасини “Шофия” (Шифо берувчи), “Кофия” (Кифоя қилувчи), Қуръондаги энг буюк сура деб номлаганлар. Саҳобалар беморнинг оғриётган ерига қўлларини қўйиб Фотиҳа сурасини етти марта ўқиганларида Аллоҳнинг изни билан касал тузалар эди.
Қачон Қуръон ўқисангиз уни Фотиҳа сураси билан бошланг. Фотиҳа сураси зулматларни нурга айлантиради, кўнгил сиқилишидан халос этади, ғам-ташвишларни аритади.
Шундай экан, бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичинг, Аллоҳнинг изни билан фарқини биласиз.
«Оят ва шифо» китобидан.
Are you sure you want to leave the group with your friends?
Are you sure, you want to remove this member from your family?
You have poked Umma1719166819
New member has been successfully added to your family list!
Are you sure, you want to delete this photo?
Are you sure you want to delete the user and their posts, photos, videos, etc.?
Выберите тип блокировки:
Выберите параметры блокировки:
Comment has been successfully reported
The post has been successfully added to your timeline!
You have reached your limit of 100000 friends!
File size error: The file exceeds the allowed limit (9 GB) and can not be uploaded.
Your video is being processed,
We’ll let you know when it's ready to view.
It's impossible to upload the file: This file type is not supported.
We have detected adult content on the uploaded image,
therefore we have declined the uploading process.
To get a verification (tick) on the Islamic social network Umma Life, you must meet at least one of the following criteria: 1. Social network activity: Participants seeking verification must be active users of the social network. At least one useful message must be posted per day, and the message topics can be non-religious. 2. A well-known Islamic blogger or Muslim: If you are a well-known Islamic blogger or Muslim, even if your activities are not related to religious topics on the Internet, you can also apply for verification. 3. A large number of subscribers or active religious pages: If you have a lot of subscribers on social networks or you actively manage useful religious pages, this can also be a basis for getting verified. If you meet at least one of these criteria, submit an application for verification on the Islamic social network Umma Life via private message https://ummalife.com/ummalife and your account will be reviewed by the social network administration.