Translation is not possible.

ТЕНТАК ТЎРИНИ БЕРМАС

Нодон давранинг тўрига ўтгиси келаверади.

Доно учун тўр билан пойгакнинг фарқи йўқ. Чироқ қаерда турса ҳам нур сочаверади...

Уткир Хошимов

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Alloh taboraka va taolo bandalarini bu dunyoda sinash uchun turlicha qilib yaratgan. Faqat qiyomatda jannatga kirilganda barcha bir ko‘rinishda bo‘ladi. Chiroyda Yusuf alayhissalom, gavdada Dovud alayhissalom, odobda esa payg‘ambarimiz Muhammad salollohu alayhi vassalam singari bo‘ladilar.

• Tohir Malik, «Shaytanat»

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Qur'on do'stga o'xshaydi. U bilan qanchalik koʻproq suhbatlashsang, sirlaridan shunchalik koʻp voqif bo'laverasan. Do'st ham biroz fursat suhbat qurmagan kishisiga sirini aytmaydi.

image
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Мусулмонлар намоз ўқимай қўйди!

Бу дунё хаёли дилларимизда

Бегона ўт каби кенг палак ёйди.

Ҳаммамиз иймонли тилларимизда,

Мусулмонлар намоз ўқимай қўйди!

Олимлар суҳбати икир-чикирлар,

Пул ишлаш пайида аҳли зикрлар,

Ўзича қалби пок, аслида кирлар,

Мусулмонлар намоз ўқимай қўйди!

Намозхонга ғалат қарайди уммат,

Ортидан минг ғийбат қалайди уммат,

Оҳ, замон нақадар бўлибди зулмат,

Мусулмонлар намоз ўқимай қўйди!

Аллоҳнинг каломин қўрқиб айтишар,

Озгина қийнасанг, диндан қайтишар,

Бу қандай умматдир тиғдан қўрқишар,

Мусулмонлар намоз ўқимай қўйди!

Ароқсиз даврани қилишар таъна,

Худо берганини “ювиш” анъана,

Қуръонсиз ўтмоқда тўй-у тантана,

Мусулмонлар намоз ўқимай қўйди!

Авратин ёпганлар айбдор саналар,

Ортидан минг битта туҳмат таъналар,

Очилиб ётибди кўкрак, таналар,

Мусулмонлар намоз ўқимай қўйди!

Юртдан кўтарилди хайр-у барака,

Бидъатга тўладир тўй-у маърака,

Жоҳиллар диндорни қилар калака,

Мусулмонлар намоз ўқимай қўйди!

Амалдор талончи бўлиб бормоқда,

Ваъдабоз ёлғончи бўлиб бормоқда,

Ғўддайган фалончи бўлиб бормоқда,

Мусулмонлар намоз ўқимай қўйди!

Урчиди фаҳшлар, ошди зинолар,

Илмсизлик бошга битган балолар,

Қулар иншоотлар, қулар бинолар,

Мусулмонлар намоз ўқимай қўйди!

Дунёга балолар бағрин о****қда,

Яратган ғазабнок қаҳрин со****қда,

Нотавон оламон қайга қо****қда,

Мусулмонлар намоз ўқимай қўйди!

Худо юракда, деб овутар ўзни,

Дунё хаёллари кўр қилар кўзни,

Унутдик ўлимдек муқаддас сўзни,

Мусулмонлар намоз ўқимай қўйди!

Айтилган азонга тутишмас қулоқ,

Лек ит уриштириб, чопишар улоқ,

Жамиятнинг онги оқсаган – чўлоқ,

Мусулмонлар намоз ўқимай қўйди!

Намоз бу шафоат, ҳимоят эрур,

Юракнинг қуввати – ҳидоят эрур,

Намозсиз отган тонг жаҳолат эрур,

Мусулмонлар намоз ўқимай қўйди!

©️ Девонайи Ҳақгўй

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Ramazon qanday boʻlsa,

Ramazondan keyin ham shunday qolgan insonlarga hurmatim cheksiz...

Allohning rahmati boʻlsin sizlarga!

Send as a message
Share on my page
Share in the group