Sherzodbek Qutlimuratov Profile Picture
UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

Бир ҳовуч оқ танли қулдорлар қандай қилиб минглаб қора танли қулларни Африкадан олиб кела олишган? Ахир сон жиҳатдан бир неча баробар кўп бўлган асирлар уларни осонгина янчиб ташлаши мумкин эди ку.

Бунинг учун қуйидагича тадбир қилишган:

Қуллар ичидан бешдан бир қисми, асосан соғлом ва бақувватлари ажратиб олиниб, уларга “сиз энди соқчиларчиз, асирларнинг тартибга риоя қилишини назоратга олинг. Мана сизга қамчилар. Хохлаганингизни уринг, ўлдиринг, мазах қилинг. Қанчалик қаттиққўл бўлсангиз шунча яхши. Бунинг учун эса биз сизни боқамиз.”

Шундай қилиб тутқунларнинг ўзлари ҳамма ишларни бажаришган. Қулфурушлар эса гўё саёҳат қилган мисоли уларнинг ёнида юришган. “Назоратчилар” ва қолган тутқунар ўртасида тез орада нафрат аланга олиб, ўзаро қирпичоқ бўлишади.

Энг қизиғи қуллар бозорга олиб келингач, “назоратчилар” ҳам қулларнинг сафига қўшилиб улар билан бирга сотиб юборилган.

Манқурт, хоинларнинг тақдири доим шундай кечган.

Қул Шариф саҳифасидан олинди.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group