Naima Xoʻjayor Profile Picture
UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

ИЛМДА СОБИТЛИК

Уламолар ҳақиқий олимнинг тўртта муҳим сифатларини баён килганлар:

التَّقْوَى فِيمَا بَيْنَهُ وَ بَيْنَ اللَّهِ تَعَالَى

1. Ўзи билан Аллоҳ таоло ўртасида тақво қилиш.

التَّوَاضُعُ فِيمَا بَيْنَهُ وَ بَيْنَ النَّاسِ

2. Ўзи билан одамлар ўртасида тавозе ва камтарлик қилиш.

الزُّهْدُ فِيمَا بَيْنَهُ وَ بَيْنَ الدُّنْيَا

3. Ўзи билан дунё ўртасида зоҳидлик

қилиш.

الْمُجَاهَدَةُ فِيمَا بَيْنَهُ وَ بَيْنَ نَفْسِهِ

4. Ўзи билан нафси ўртасида мушоҳада килиш.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

بسم الله الرحمن الرحيم

ЯХШИ НИЯТ

Диннинг ҳар бир ишида ният холис бўлиши лозим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:

إِنَّمَا الْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ

Яъни: "Албатта, амаллар ниятларга боғликдир" (Имом Бухорий ривояти).

Банданинг нияти қандай бўлса, унинг натижаси ҳам унга мувофиқ бўлади. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу:

لا عَمَلَ لِمَنْ لَا نِيَّةَ لَه

Яъни: "Нияти йўқнинг амали йўқ" дейдилар. Кимнинг нияти тўғри бўлмаса, амалининг фойдаси бўлмайди.

Яҳё ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ: "Ният қилишни ўрганинг. Чунки бу амал қилишдан кўра жуда муҳимроқдир" дейдилар.

Довуд Тоий раҳматуллоҳи алайҳ: "Айнан холис ният барча яхшиликлар калитидир" дейдилар.

Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ: “Мен ўз ниятимдан кўра бошқа бирор нарсани назорат қилмайман. Чунки ният тинимсиз ўзгариб туради" дейдилар.

Юсуф ибн Асбот раҳматуллоҳи алайҳ: "Ният бузилишидан сақланиш амал қилувчилар учун ибодатлар қилишдан кўра яхширокдир" дейдилар.

Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ: "Арзимас деб қаралган жуда кўп амаллар ният тўғри бўлиши билан улуғ маъно касб этади. Кўпинча жуда катта деб қаралган амаллар ният бузилиши туфайли оддий бўлиб қолади" дейдилар ("Жомиъул-улум вал-ҳикам", 12).

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group