ҲИЖОБНИ ТАРК ҚИЛИШ ВА АВРАТЛАРНИ ОЧИШ
1. Инсонга берилган биринчи жазо – авратлари очилиб қолишидир! «Бас, (Одам билан Ҳавво) ундан ейишлари билан авратлари очилиб қолди ва ўзларини жаннат япроқлари билан тўса бошладилар».(То ҳо 121)
Агар фитрат бузилса, жазолар маданият бўлиб кўринади.
2. Аллоҳ таоло Одам ва Ҳаввога жаннатда аврат очилишини – жазо қилиб белгилади. «Ўша дарахтдан тотиб кўришлари биланоқ авратлари очилиб қолди...» (Аъроф 22) Аллоҳ таоло аврат очилишини пайғамбар учун жарима қилди, сиз эса уни ўз даврингизда юксак маданият қилиб олдингиз.
3. Жоҳилият очиқ-сочиқлиги, ҳижобни тарк қилиш ва авратларни очиб юриш Шайтонни ва зурриётларини асосий мақсадидир: «Эй Одам болалари, шайтон Оталарингизнинг авратларини ўзларига кўрсатиш (яъни, уятли аҳволга солиб қўйиш) учун либосларини ечиб, жаннатдан чиқаргани каби сизларни ҳам алдаб қўймасин!...» (Аъроф 27)
4. Қачонки Аллоҳ таоло ҳижобни тарк қилишдан, авратларни очиб юришдан ва зинодан қайтарса, «Аллоҳ билади, сиз эса билмайсиз», дея марҳамат қилади. Чунки баъзи ҳаром бўлган ишларнинг фасодлиги барча учун очиқ-ойдин бўлмай, кўпинча унинг маҳфий зарари улканроқ бўлади.
5. Ширк ва авратни очиш ёмонлик жиҳатидан бир ҳилдир. Ҳадиси шарифда: «Бу йилдан кейин мушрик ҳаж қилмайди ва Байтни яланғоч киши тавоф қилмайди», дейилган.
6. Ҳаром луқма – ҳижобни тарк қилиш ва яланғочлик билан жазоланиш сабабларидандир: «Бас, (Одам билан Ҳавво) ундан ейишлари билан авратлари очилиб қолди…». Уммат орасида эркак ва аёлнинг яланғочланиши ҳаром луқма ейишликдан кейингина содир бўлади.
7. Фақирлик ва очликка қарши курашиш қанчалик зарур бўлса, аврат очилишига қарши курашиш ҳам шунчалик зарурдир! «Шубҳасиз, сен у жойда (яъни, жаннатда) оч-яланғоч қолмайсан». (То ҳо 118)
Ҳатто хайвонлар ҳам очликка қарши курашадилар, инсон эса яланғочликка қарши курашиш билан ҳайвондан ажралиб туради.
8. Миср, Тунис ва Шом диёрларида ҳижобни тарк қилиш – юзни очишдан бошланиб, яланғочланиш билан ниҳоя топди. Натижада кўкраклар ҳам сонлар ҳам очилди. Юзни очилишидан то сонларни очилишига — атиги йигирма йил кифоя қилди. «Бас, эй ақл эгалари, (уларнинг аҳволидан) ибрат олингиз».
Шайх Абдулазиз Торифий