Translation is not possible.

#Сажда_ояти

Бир сажда оятини бир вақтда бир жойда икки ёки ундан кўп бора ўқиган киши бир марта тиловат саждасини қилади. Худди шунингдек, таълим олаётган талабалар бир синфда барчалари сажда оятини такрор ўқисалар ҳам, бир марта сажда қиладилар.

Агар бир сажда ояти бошқа-бошқа жойларда ўқилса, ҳар бири учун алоҳида сажда қилинади. Сажда оятига бир ёки бир нечта оят қўшиб ўқиш мустаҳабдир.

Намозда сажда оятидан сўнг тиловат саждасини ният қилиб намознинг рукуига борса ёки уни ният қилмаса ҳам, намознинг саждасини қилса, тиловат саждаси ўрнига ўтади.

Send as a message
Share on my page
Share in the group