umma1704719333 Profile Picture
UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

Макка ҳарамининг ташқарисидаги Арофот водийсида битта тепалик бор. Қадимда араблар уни جبل إِلال деб номлашган. Илаал тоғи. إلال араб тилида якка чиққан тишга айтилади. оддий халқ ўша Илол тепалигини- Арофот деган тоғ шу деб ўйлашади. Бироз китоб ўқиганлар уни جبل الرحمة дейишади.

Ҳижрий ıv- асрда яшаган Носириддин деган эронлик сайёҳ ўзининг "Сафарнома" китобида "Арофот водийсида бўлганимда Раҳмат (Аллоҳнинг меҳрибончилиги) тоғини кўрдим деб айтган. Кейинчалик унинг бу сўзи Илол тоғининг номи унутилиши ва оқибатда янги тушунчалар пайдо бўлишига олиб келди.

Бутун коинотни қамраган Аллоҳнинг раҳмати/меҳрибончилиги- Зул-ҳижжанинг 9- куни, яъни Арофот куни мазкур Арофот водийсига ва унда дуо-тазарруда турган ҳожиларга ўзгача тушаркан. Буни ҳадислар ва олимларнинг гапи орқали ўргандик, билдик. Аммо ҳозирги китоб ўқимай қўйган авлоднинг катта қисми Илол тепалигида қилинган дуо аниқ ижобат бўлади деб эътиқод қилишяпти. Бу тушунчанинг бир неча салбий натижалари бор:

Пайғамбар алайҳиссалом айтмаган нарсани эътиқод қилиш.

Арофотда умрачилар Каъбага орқа ўгириб, Илол тепалигига юзланиб дуо қилиши. Бундан ҳам баттари айрим умрачилар Каъбага орқа ўгириб Илол тепалигига қараб намоз ўқишгача боришяпти.

Мазкур тепаликнинг устида бир устун бор. У устун эскидан фатво истаган одамлар аҳли илмни топиб келиши учун мўлжал қилиб қурилган. Айтиб ўтганимиздек Арофот водийсида биттагина шу Илол тепалиги бор ва шунинг учун муфтиларга шу ерда қадимда чодир тикилар экан. Ўша маёқ деб қурилган устунга одамлар ибодат қилишябди, юртидан опкелган жойнамозларини устунга суртиб қайтариб олиб кетишябди.

Ушбу нотўғри амаллардан ташқари яна бир хатарли эътиқод бор бу ишда. У Аллоҳнинг чексиз раҳматини шу битта тепаликка чегараланган, дейишдек хунук эътиқод.

Send as a message
Share on my page
Share in the group