UMMA TOKEN INVESTOR

Zokir komilov shared a
Translation is not possible.
Албатта, муслимлар ва муслималар,
мўминлар ва мўминалар,
давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар,
садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар,
сабрли эркаклар ва сабрли аёллар,
хушуъли эркаклар ва хушуъли аёллар,
садақа қилгувчи эркаклар ва садақа қилгувчи аёллар,
рўза тутгувчи эркаклар ва рўза тутгувчи аёллар,
фаржларини сақловчи эркаклар ва (фаржларини) сақловчи аёллар,
Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилгувчи аёллар,
ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва улуғ ажрни тайёрлаб қўйгандир.
Аҳзоб 35
@Ahmad_Bayon
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Zokir komilov shared a
Translation is not possible.
#танқид
Овечкин рекорд пайтида ҳам ўйнашда давом этди, Абдуқодир эса тадбирлардан бўшамади
Алексардр Овечкин 21 йиллик узлуксиз ўйин билан 895 шайба уриб, рекорд қўйган бўлса-да, катта шоу таклифини рад этди. Шу билан бирга улкан пуллардан ҳам воз кечди.
“Тўғри, рекордни янгиладим. Лекин мен жамоа ва мураббийим олдида масъулман. Шоудан кўра менга дам олиш ва машғулот билан шуғулланиш муҳимроқ”, деди Ови.
Биз ҳар доимгидек яна “ўзбекчилик”ни бопладик: ҳақиқий майдонда энди-энди қадам қўйган Абдуқодир Ҳусановни осмон қадар кўтар-кўтар қилдик, тадбирма-тадбир эзвордик. Кутилганидек, энг муҳим ўйинларда ўзига ўхшамай қолди.
Афсус – захира ўриндиғида ўтиравериб, юмшоқ жойи яссилашиб кетмаса эди ишқилиб...
Аброр Зоҳидов
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Zokir komilov shared a
Translation is not possible.
Келинойим фарзандли бўлгач қонлари кам чиқди.
Келинойимни дарров даволатдик.
Онажоним ҳар куни келинойимга кичкина қўрачани газнинг устига қўйиб, келинойимнинг ўзларига етадиган қилиб жигар кабоб пишириб берар эдилар.
Онажоним келинойимга хеч қачон қайнонадек бўлмаганлар, аммо мен ўзимни ўз уйимда келиндек хис қилар эдим 😅
Аммо уй ишларини қилиш ўзимга хам ёқар эди.
Орадан йиллар ўтди.
Турмушга чиқдим.
Янги хонадонда хеч хам қийналмадим.
Сабаби билмаган ишим йўқ эди…
Аммо хаёт мени бошқа йўллар билан синади.
Ишларни зўр билди дегани, хаётда хамма иши беш дегани эмас эканлигини тушуниб етдим.
Орадан йиллар ўтди.
Турли синовли йўллардан ўтдим.
Хозир ўйлаб қоламан.
Ёшлигимдан уй ишларига ўзимни, жонимни бермай, бирон бир каттароқ ишларни амалга оширсам бўлмас эдими?
Масалан диний олима бўлсам?
Эссиз мехнатда ўтган шунча умр.
Хозир эшитиб қоламан.
Умрини илмга бағишлаган муслима қизалоқларни келинликка олишадида, иш билмас экан деб болали қилиб жавобини бериб юборишади.
Агар қиз маънан бузилган, ахлоқи нобоб бўлмаса, қолган барча ишларни ўргатса бўлади.
Мана ўзимни келинойим.
Иш билмайди деб онажоним хатто бирон марта дакки бермаганлар.
Мана хозир кўрсангиз, келинойим онам ва қудахоламнинг ўзлари бўлганлар.
Билмаган ишлари йўқ.
Мендан катта бўлсалар хам, ғайратлари мендан яхши.
Акам келинойимни диний ўқишларда ўқитдилар.
Набирали бўлсалар хам хали хам ўқийдилар, ўз устиларида ишлайдилар.
Уй ишларига келсак, мендан хам чаққон, ишбилармон бўлиб кетганлар…
Доно халқимиз бекорга сабрнинг таги сариқ олтин демаган экан.
Балки бу хаётий хикоям кимгадир ибрат бўлар.
Ахир яхши гап хам садақанинг бир тури, тўғри эмасми?
✍Хон Буви
https://t.me/YaqinOzbek
Telegram: Contact @YaqinOzbek

Telegram: Contact @YaqinOzbek

Ayollarga doir ijtimoiy, madaniy, marifiy mavzularda suhbatlar. Bu manzilda kongilga yaqin, lekin etiborimizdan uzoq mavzularda suhbatlashamiz Iroda Ahmed Aloqa va hamkorlik uchun: @Yaqin1Bot Youtube kanalimiz: https://youtu.be/H6hvF
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Zokir komilov shared a
Translation is not possible.
#ибрат
Яқинда эндигина элликка кирган яхши бир акани тупроққа қўйдик. Ичагида яраси бор экан. Шу очилиб кетибди. Аммо бу одамни ўлдирадиган дард эмас. Ҳарқалай, қолоқ бўлса ҳам медицинамизнинг бунга ақли етади. Бироқ марҳум шифохонага бормаган.
— Нега шифохонага олиб бормадингизлар? — дедим ҳайрон бўлиб.
Аёли ерга қарайди. Болалари онасига хўмраяди. Бир амаллаб масаланинг тагига етдим. Ака яқинда набирали бўлибди. Тўнғич қизи ўғилли бўлиб, шунга бешик тўйи олиб бориши керак экан. “Бешик тўйи”нинг харажати катта эмиш. “Агар мен касалхонага тушиб қолсам тўй беролмай қоламиз”, деб ота шўрлик шифохонага бормаган ва бир ҳафта давомида қон туфлаб юраверган.
— Бир неча марта айтдим, лекин ҳар сафар: “Қудаларнинг олдида уятли бўлиб қоламиз, қизингнинг кўнгли ўксийди”, деб бормадилар, — дейди аёли.
Хуллас, шу одам ўлди. Бир тийинга қиммат анъанани, бемаврид ғурурни деб ўлиб кетди.
Муҳтарам ўзбеклар, тўйлар фожеасидан қачон қутилади? Қачон эс киради бизга? Биз қачон тонналаб гуруч дамлаб тўй қилишнинг фазилат эмаслигини тушунамиз?
Ажабо, бир аср илгари Беҳбудий ҳазрат ҳам худди шундай нолиб ёзган эканлар. Орадан 100 йил ўтибди ҳамки, ҳамон ўша “қўшиқ”!
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Zokir komilov shared a
Translation is not possible.
#ибрат
Эр ким?
— дўзахий аёлларнинг сифатларидан бири эрга куфрони неъмат қилганлардир. Яъни унинг яхшиликларини унутиб, сендан нима кўрдим дейдиганлар;
— агар инсонга сажда қилиш мумкин бўлганда аёлнинг эрга сажда қилиши буюрилар эди;
— эрини ноҳақ ғазаблантирган аёлнинг ибодати қабул бўлмайди;
— эридан ноҳақ талоқ сўраган аёл жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди;
— эрининг рухсатисиз остона ҳатлаб чиққан аёлнинг ҳар бир қадамига гуноҳ ёзилади;
— эри чорлаганда узрсиз рад қилган аёлга фаришталар лаънат айтади;
— эрини рози қилган аёл жаннатидир. Бас, эр аёлнинг ё жаҳаннами, ё жаннатидир!
Send as a message
Share on my page
Share in the group