UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

Hammamizga Qurbon hayiti muborak bo\'lsin!

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Салафлар бидъат аҳлидан огоҳ этишидан баъзи намуналар

لا تدخل على سلطان وإن قلت آمره بطاعة اللّه، ولا تدخل علي امرأة وإن قلت أعلمها كتاب اللّه، ولا تصغ أذنك إلى صاحب بدعة، وإن قلت أرد عليه. يونس بن عبيد

Ҳукмдор ҳузурига кирма, гарчи уни Аллоҳнинг тоатига буюраман десанг ҳам. (Номаҳрам) аёл ҳузурига кирма, гарчи унга Аллоҳнинг Китобини таълим бераман десанг ҳам. Бидъат соҳибига қулоқ тутма, гарчи унга раддия бераман десанг ҳам.

Юнус ибн Убайд.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Бандага энг зарарли нарса - ишсиз ва бекор ўтиришидир. Чунки нафс машғулотсиз ўтирмайди. Агар уни унга фойда берадиган нарса билан машғул қилмасанг, иложсиз зарар берадиган нарса билан шуғулланади.

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

\"Бугунги кундаги беш камчилик:

1. Илм ўрганамизу, амалга шошилмаймиз,

2. Аллоҳнинг неъматларини дуода сўраймизу, у неъматларнинг шукрини адо этмаймиз,

3. Гуноҳга ботамизу, истиғфор айтмаймиз,

4. Ўликларимизни дафн этамизу, ибрат олмаймиз,

5. Ёру-дўстлар, улуғларнинг насиҳатини тинглаймизу, аммо эргашмаймиз.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

“Қуръон тиловат қилувчи шахс Қуръон оятларини тушунишга монелик қиладиган омиллардан сақланиши керак. Масалан, гоҳида шайтон уни “ҳарфларни тўғри талаффуз қила олмадинг” ёки “ҳарфни ўз махражидан чиқара олмадинг”, дея васваса қилади. Бунга алданган ўқувчи оятни қайта-қайта ўқийди ва асосий мақсади бўлмиш Қуръоннинг маъносини тушунишдан чалғийди.

Тиловат қилувчи шахс гуноҳлардан тийилмаслиги, мутакаббир бўлиши ёки ҳавои нафсига қул бўлиши ҳам мана шу омиллардан биридир. Зеро, бу ишлар қалб қорайиши ва уни “занг” босишига сабаб бўлади. Бу ишлар ойнани қоплаб қолган доғларга ўхшайди, ҳақни кўришга халақит беради. Бошқача қилиб айтганда, қалб бамисоли кўзгу, нафснинг истак ва хоҳишлари ундаги доғлар, Қуръот оятларининг маъноси эса кўзгудан кўринадиган суратдир. Нафснинг истак ва хоҳишларини кесиш орқали қалбни чиниқтириш кўзгуни тозалаш демакдир”

Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ “Мухтасару минҳожил қосидийн”, 54-бет.

Send as a message
Share on my page
Share in the group