Translation is not possible.

“Қуръон тиловат қилувчи шахс Қуръон оятларини тушунишга монелик қиладиган омиллардан сақланиши керак. Масалан, гоҳида шайтон уни “ҳарфларни тўғри талаффуз қила олмадинг” ёки “ҳарфни ўз махражидан чиқара олмадинг”, дея васваса қилади. Бунга алданган ўқувчи оятни қайта-қайта ўқийди ва асосий мақсади бўлмиш Қуръоннинг маъносини тушунишдан чалғийди.

Тиловат қилувчи шахс гуноҳлардан тийилмаслиги, мутакаббир бўлиши ёки ҳавои нафсига қул бўлиши ҳам мана шу омиллардан биридир. Зеро, бу ишлар қалб қорайиши ва уни “занг” босишига сабаб бўлади. Бу ишлар ойнани қоплаб қолган доғларга ўхшайди, ҳақни кўришга халақит беради. Бошқача қилиб айтганда, қалб бамисоли кўзгу, нафснинг истак ва хоҳишлари ундаги доғлар, Қуръот оятларининг маъноси эса кўзгудан кўринадиган суратдир. Нафснинг истак ва хоҳишларини кесиш орқали қалбни чиниқтириш кўзгуни тозалаш демакдир”

Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ “Мухтасару минҳожил қосидийн”, 54-бет.

Send as a message
Share on my page
Share in the group