ФАРЗ ИЛМ
Кўпчилик "Мусулмон кишига фарз илм қайси?" деб сўрайди.
Илм олиш фарз, лекин ҳеч ким ҳамма илмни ўргана олмайди, демак, фарзи айн илм чеклаганган бўлади.
Бир сўз билан айтганда, мусулмон киши динига тўғри амал қилиши, тўғри эътиқодда бўлиши учун керакли илмларни ўрганиши фарзи айндир. Жумладан, динига, тарихига нисабатан бўладиган шубҳаларни аритадиган, иймонини барқарор қиладиган илмларни ўрганиши фарз ҳисобаланди. Шубҳалар ҳужуми ортгани сари илмини зиёда қилиши, шубҳага ўрин қолдирмайдиган билимга эга бўлиши лозим.
Бошланғич фарз илм учун қуйидаги мавзуларда китоб ўқиш тавсия қилинади:
1. Беш рукн илми: иймон, намоз, рўза, закот ва ҳаж. Ушбу мавзуларда лоақал иккитадан китоб ўқиш ва асосий маълумотларни ёдлаш.
2. Сийратга оид иккита китоб.
3. Ахлоқ одобга оид китоблар.
4. Руҳий тарбияга оид китоб.
5. Оила илми.
Ушбу мавзуларнинг ҳар бирида камида иккитадан китоб ўқиб, маълумотларни ўзлаштириш керак. Кейин бошқа китоблар билан бу мавзулардаги илмини ўстириб бораверилади. Бундан ташқари, ҳар ким ўз мутахассислиги, ҳаёт тарзига тегишли илмни ўрганиши керак бўлади. Агар Исломга тааллуқли бирор мавзуда қалбига шубҳа тушгудек бўлса, уни аритгунча илм излаши лозим.
Бу мавзуларнинг барчасида устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ раҳматуллоҳи алайҳнинг китоблари. Айниқса, "Ижтимоий одоблар" ва "Руҳий тарбия" китобларини ўқиш жуда ҳам муҳим.
Ҳар бир ўзбек мусулмон ушбу китобларни ўқиши, фарзандларига ўқитиши даркор, ана шунда улар ўзлигини йўқотмайди, турли беҳуда шубҳалар, адашган тоифалар таъсиридан онгини ҳимоя қила олади.
© Hasan Al-Muqriy
P/s: Bu mavzular yoritilgan ba'zi kitoblarni keltiraman.
1. Besh rukn ilmi uchun hazratning " Iymon" , " Mo'minning me'roji", " Mo'minning qalqoni", Mo'minning najoti", " Mo'minning umr safari" kitoblari, shuningdek, " Kifoya" to'plami" ham mavjud.
2. Siyratga oid kitobga Hazratning Hadis va Hayot silsilasidagi " Olamlarga rahmat Payg'ambar" ju'zini keltirish mumkin. Shuningdek, bu mavzuda Ziyovuddin Rahim ustozning " Shamoilu Muhammadiya", Abdul A'zim Ziyovuddin Ustozning " Siz Payg'ambarni ko'rganmisiz" kitoblari ham ayni muddao.
3. Axloq odobga oid kitoblar. Bu mavzuda Hazratning " Ijtimoiy odoblar" va " odoblar xazinasi" ( Imom Buxoriyning " Adabul Mufrad" asari tarjimasi) tarjima kitoblari bor.
4. Ruhiy tarbiyaga oid kitoblar.
Bu mavzuga Hazratning " Tasavvuf haqida tasavvur", " Naqshbandiya", kitoblari va " Ruhiy tarbiya" to'plami mavjud.
5. Oila ilmi. Bu mavzuda Hazratning " Bahtiyor oila" va Imom G'azzoliyning " Uylanish odoblari", shuningdek, G'iyosiddin Yusuf Ustozning " Asal oyi emas, asal hayot" kitoblari ayni muddao.
Shu kitoblarni o'qib, kerakli joylarini yodlab olinsa, ancha bilim bo'lib qoladi.
Alloh taolo hayrli va ziyoda ilm bersin, amin!