UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

💬Соғлом ақида соғлом йўл

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “умматим ичидан бир тоифа хакикат узра колади. Ёрдамсиз ташлаб кўйилса-да, уларга бирон бир зарар етмайди.

Улар Аллохнинг амри келгунига кадар ўз холларида ўзгармай коладилар” (Имом Муслим ривояти)*

“умматимнинг мисоли ёмгирга ўхшайди. Унинг бошланиши яхшими, ёки охирими, билиб бўлмайди” (Албоний: “Сахих сунан ат-Термизий”).

Бу сўзларни ўкир эканмиз, зиммамизга расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам олиб келган, сахобалар, тобиинлар ва уларга яхшилик билан эргашган кишилар (Аллох таъоло бизларни хам улар жумласидан килсин!) татбик этган соглом Исломни лозим тутган муборак жамоани билиш масъулияти тушади.

Бу жамоа жаханнам азобидан халос бўлган, Аллох таъоло тарафидан ёрдам берилган хамда “Ахлуссунна вал-жамоа”, “Ахлул-хадис” ва “Ахлул-асар вал-иттибоъ” деб сифатланган жамоадир.

улар расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ва унинг сахобалари юрган йўлда юрган кишилардир.

Шайх Абдуллох ибн Абдулхамид Асарийнинг

“Ахлуссунна вал-жамоа” эътикоди хакида ёзган “ал-Важиз фий акидатис-салафис-солих” китобидан

https://t.me/assabiqunaavvaluun

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Салафийлар ким ?

Салаф солихга эргашиб, уларнинг йўлидан юрган кишини, салаф йўлига мухолиф бўлган ва уларнинг йўлларидан бошкасига эргашган кишилардан ажралиб туришлари учун салафларга нисбат ўларок “салафий” деб аталади.

Аллох таъоло деди: “Ким хидоят аник бўлганидан сўнг пайгамбарга хилоф иш килса ва мўъминларнинг йўлидан бошка йўлга эргашиб кетса, биз уни кетганича кўйиб берамиз ва жаханнамга дохил киламиз. У накадар ёмон жойдир!” (Нисо: 115). Хар бир мусулмон салаф солихга мансуб бўлиш билан фахрланади.

“Салафийя” сўзи Исломни ўрганиш, тушуниш ва татбик этишдаги салаф солихнинг йўли учун исм бўлиб колди. Шунинг учун хам, “салафийя” сўзининг маъноси Аллох таъолонинг китоби ва расулулллох соллаллоху алайхи ва салламдан собит бўлган суннатга салаф тушунчалари билан тўла риоя килган кишиларга хам истеъмол килинади

Шайх Абдуллох ибн Абдулхамид Асарийнинг

“Ахлуссунна вал-жамоа” эътикоди хакида ёзган “ал-Важиз фий акидатис-салафис-солих китобидан

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “Одамларнинг яхшилари мен билан яшаганлар, сўнг улардан кейингилар, сўнг улардан кейингилар” - дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам, сахобалар ва уларга яхшилик билан эргашган кишилар бу умматнинг салафидир.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам, сахобалар ва тобиинлар даъват этган нарсаларга чакирган киши салаф йўлидадир.

Салаф йўлида бўлиш учун муайян вактда яшаш шарт эмас. Балки, бунинг шарти Куръон ва суннатни акида, ахком ва сулукатда салаф тушунчасига мувофик бўлиши, холос. Шунинг учун хам, Куръон ва суннатга амал килган киши, салафлар давридан замон ва маконда узок бўлса-да, салафларга эргашган кишидир. Уларга хилоф килган киши, гарчи улар ичида яшасада, уларнинг сафида эмасдир.

Шайх Абдуллох ибн Абдулхамид Асарий

“ал-Важиз фий

акидатис-салафис-солих”

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

بسم الله الرحمن الرحيم

الحمدلله والصلاة والسلام على رسول الله أما بعد

Assalamu aleykum va rohmatullohi va barokatuh

Aziz birodarlar bu ilovani ochilganidan hursandmiz sahifamizga obuna bo'ling

Allohning izni bilan hidoyatimizga sabab bo'ladigan foydalik ilimlar bilan ulashib boramiz

Assalamu aleykum va rohmatullohi va barokatuh

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group