Translation is not possible.

.Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Банда қадарнинг яхшиси ва ёмонига иймон келтирмагунича, бошига келган нарсанинг келмай қолиши мумкин эмас эди деб, бошига келмаган нарсанинг эса келиши мумкин эмас эди, деб билмагунича ҳақиқий мўмин бўлмайди».

Имом Термизий ривояти.

arabicuz arabicuz

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

ТЕЛ АВИВНИНГ БАЧАДОНИ

Бундан 60 йил аввал биз нафас олиб турган шу ер юзида бир университет ташкил қилинган эди. Университетга ўқишга киришнинг биринчи шарти ёлғончи бўлишингиз керак. Ва ҳақиқатда ёлғончими, йўқми талабадаги фақат шу хусусиятни текшириш учун у нақ 7 ой синовдан ўтади. Ёлғончилик имтиҳонининг ўзи 7 ой давом этади. Бу Ислом Университети Исроилнинг юрагида Тел Авивдадир. 1956-йилда Моссад (Исроил миллий разведка агентлиги) тарафидан ташкил қилинди. Университетда Қурʼон, ҳадис, сийрат, ақоид, калом, тарих, жуғрофия, сотсиология ва психология ўқитилинади. Аммо, бу университетга ҳамма ҳам кира олмайди, илк шарти яҳудий ва ёлғончи бўлиши керак дедик. Ва Моссад тарафидан тасдиқланиши ҳам керак. Сир сақлашни билиши, қийноқ ва исканжага чидамли ҳам бўлмоқ лозим. 7 ой давомида имтиҳондан ўтказади. Етти ойлик имтиҳондан ўтганлар университетга қабул қилинади. Улар университетда Қурʼонни ёд олади ва Ислом ўлкаларининг ҳамма хусусиятларини, урф-одатлари ва тилини ўрганади. Пс

ихологик уруш техникаси ва мусулмон бўлиб кўриниш тактикаси ўргатилинади. Ўқиш 7 йил давом этади. Университетни битирганларнинг паспорти йўқ қилинади. Миср, Сурия, Ироқ, Эрон, Урдун, Арабистон, Покистон, Афғонистон, Ўзбекистон ва Туркия каби давлатларга ўша давлатларнинг фуқароси ва янги паспорти билан жўнаб кетади. Кимдир борган жойида доктор, кимдир тужжор, кимдир оддий мактаб ўқитувчиси, кимдир ҳуқуқ ҳимоячиси ҳатто, тез ёрдам машинаси шофёри бўлиб кетади.

Борган давлатларининг тилини ўша миллатдан ҳам яхши билади. Борган жойларида фақир ва мазлумларга ёрдам беради, чунки пул ва маблағ муаммоси йўқ. Аммо ҳар соатнинг бошида Исроилга информация узатиб туриши керак. Тугмага босилганида эса, ўша давлатда энг олдинги сафда бўлади, чунки ўша халқ тарафидан севилиб улгирилган бўлади.

Илк жосус Камол Амин Сабитит исми билан (асл исми Кохен) Шом (Сурия)га жўнатилган эди. Унинг қўли билан Голен тепаликлари ишғол қилинганди. Яҳудийларнинг ягона орзуси Арзи мавдуд яʼни ваʼда қилинган тупроқларни қўлга киритишдир. Бу тупроқлар Фрот ва Қоплон дарёлари оралиғида яʼни Туркиянинг бир парчасидир. Бу тупроқларда Буюк Исроил давлатини қуриш учун Ислом ўлкалари ичкаридан йиқилиши керак эди. Шунинг учун ҳам улар борган жойларида тўхтовсиз хаос, иқтисодий чўкиш ва ички урушлар чиқиб туриши шарт.

Моссад:

\"Биз бу мақсадда Тел Авивнинг бачадонига бу ҳомилани қўйган эдик\"

деб изоҳ берган. Туркиялик ёзувчи Куршод Беркканга кўра:

\"Бу бачадондан чиққан ва Туркияда фаолият олиб бораётган нақ 40 минг нафар илоҳиётчи дин олими бор\".

Бизни Қуръони Карим 1500 йил аввал Фотир сураси 5-ояти билан шундай огоҳлантирган эди:

\"Эҳтиёт бўлинг, алдатувчи сизни Аллоҳ ила алдатмасин?!\".

© Марзия Сайдам

tanatoz1920

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Умар Мухтор ҳафизаҳуллоҳ ким?

Мусулмонлар қаҳрамони, озодлик курашчиси, «саҳро арслони» номини олган Умар Мухтор ҳафизаҳуллоҳни ҳозирги авлод танимаслиги аслида жуда уятли... Аммо биз тарихимизни билмасликдан, аллақачонлар уялмай қўйганмиз. Аллоҳул мустаъан!

Умар Мухтор Ливиянинг Тобрук шаҳри яқинидаги Жазнур қишлоғида, 1858-йилнинг 20-августида туғилган эди. У аввалига Чадда француз босқинчиларига қарши, кейин эса ўз юртида италиялик босқинчиларга қарши кураш олиб борди. Маълумотларга қараганда, Умар Мухтор 1928 йилда санисийлар тариқатининг етакчисига айланган.

Босқинчиларга қарши шиддатли кураш олиб борган Умар Мухтор 1931-йилнинг 11-сентябрида яраланди ва асир тушди. Уни суд қилишади. Судя ва Умар Мухтор ўртасида қуйидаги суҳбат кечади:

– Италия давлатига қарши жанг қилдингизми?

– Ҳа.

– Одамларни Италияга қарши жанг қилишга ундадингизми?

– Ҳа.

– Қилган ишингизнинг жазоси нималигини биласизми?

– Ҳа.

– Айтаётган гапларингизга иқрормисиз?

– Ҳа.

– Италияга қарши неча йилдан бери жанг қиласиз?

– 20 йилдан бери.

– Қилган ишингизга афсусдамисиз?

– Йўқ.

– Қатл этилишингизни биласизми?

– Ҳа.

– Ҳаётингиз шундай якун топаётганидан афсусдаман.

– Аксинча, бу ҳаётимни якунлашимнинг энг афзал йўлидир.

Умар Мухтор 16-сентябрь куни С**** шаҳри яқинида осиб ўлдирилди. Манбаларда қайд этилишича, жасур курашчи ўлимидан олдин “Бақара” сурасининг 156-оятини («Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, Унга қайтувчимиз») айтган эди.

Умар Мухтор роҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги машҳур гаплари бор:

1. Биз таслим бўлмаймиз. Ё ғалаба қозонамиз ёки ўламиз!

2. Ким инсонларга макр қилса, улар уни хиёнат билан мукофотлашади.

3. Иззатли бўл! Иш қанчалик оғир бўлмасин эгилма! Иккинчи бор бошингни кўтариш имконияти бўлмаслиги мумкин.

4. Муваффақият тарихидаги энг баланд довон бу иккиланишдир.

5. Белингни синдира олмайдиган зарба сени кучли қилади.

6. Ёлғиз ўзинг ғолиб бўлган жанг ғалабасини сен қилич остида қийналиб турганингда сени ташлаб кетганлар билан нишонлама!

7. Ҳақ соҳибини гарчи ўлим стули қулатса-да, у олийдир!

8. Улар бизнинг маънавиятимизга ёриб киришсагина мағлуб қила олишади.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Жанубий Африканинг собиқ раҳбари Нельсон Мандела ўз эсдаликларида ёзади:

“Давлатга раҳбар бўлганимдан сўнг шаҳар айландим. Бир ошхонага кирдик. Ҳамма жойлашиб, маъқул овқатини буюрди. Таомни кутиб турган пайтимиз кўзим бир четда ўтирган кишига тушди. У ҳам кутиб турганди. Бояги кишини чақириб келишларини буюрдим. У киши келди. Ёнимга ўтиришини айтдим. Таом келди. Бирга жим овқатлана бошладик. Ҳалиги киши тер тагида қолди. Қўллари қалтирар, юзидан тер шариллаб оқар, овқатини оғзига олиб бора олмас эди.

Овқатдан сўнг у киши кетди. Шунда танқўриқчим менга: “У киши касал шекилли. Тузук овқат ея олмади”, деди. Мен: “Йўқ! У касалмас. У мен қамалган қамоқхона қўриқчиси эди. Кўпинча менга азоб беришгандан сўнг чанқаб, сув сўрардим. Ҳар сафар шу киши келиб устимдан бавл қиларди. У бугун менинг қамашим ва унга ҳам шундай азоб беришимдан қаттиқ қўрқди. Аммо бу менинг ахлоқим эмас. Чунки қасос давлатни бино қила олмайди. Халқларни бино қиладиган нарса авфдир”, дедим.

@konspektor

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

11563. Жанозада кулаётган одамни кўрсанг, билгинки, унинг қалби қотибди. Энди майит билан унинг фарқи нафас олиб турганида холос.

arabicuz arabicuz

Send as a message
Share on my page
Share in the group