Translation is not possible.

Умар Мухтор ҳафизаҳуллоҳ ким?

Мусулмонлар қаҳрамони, озодлик курашчиси, «саҳро арслони» номини олган Умар Мухтор ҳафизаҳуллоҳни ҳозирги авлод танимаслиги аслида жуда уятли... Аммо биз тарихимизни билмасликдан, аллақачонлар уялмай қўйганмиз. Аллоҳул мустаъан!

Умар Мухтор Ливиянинг Тобрук шаҳри яқинидаги Жазнур қишлоғида, 1858-йилнинг 20-августида туғилган эди. У аввалига Чадда француз босқинчиларига қарши, кейин эса ўз юртида италиялик босқинчиларга қарши кураш олиб борди. Маълумотларга қараганда, Умар Мухтор 1928 йилда санисийлар тариқатининг етакчисига айланган.

Босқинчиларга қарши шиддатли кураш олиб борган Умар Мухтор 1931-йилнинг 11-сентябрида яраланди ва асир тушди. Уни суд қилишади. Судя ва Умар Мухтор ўртасида қуйидаги суҳбат кечади:

– Италия давлатига қарши жанг қилдингизми?

– Ҳа.

– Одамларни Италияга қарши жанг қилишга ундадингизми?

– Ҳа.

– Қилган ишингизнинг жазоси нималигини биласизми?

– Ҳа.

– Айтаётган гапларингизга иқрормисиз?

– Ҳа.

– Италияга қарши неча йилдан бери жанг қиласиз?

– 20 йилдан бери.

– Қилган ишингизга афсусдамисиз?

– Йўқ.

– Қатл этилишингизни биласизми?

– Ҳа.

– Ҳаётингиз шундай якун топаётганидан афсусдаман.

– Аксинча, бу ҳаётимни якунлашимнинг энг афзал йўлидир.

Умар Мухтор 16-сентябрь куни С**** шаҳри яқинида осиб ўлдирилди. Манбаларда қайд этилишича, жасур курашчи ўлимидан олдин “Бақара” сурасининг 156-оятини («Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, Унга қайтувчимиз») айтган эди.

Умар Мухтор роҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги машҳур гаплари бор:

1. Биз таслим бўлмаймиз. Ё ғалаба қозонамиз ёки ўламиз!

2. Ким инсонларга макр қилса, улар уни хиёнат билан мукофотлашади.

3. Иззатли бўл! Иш қанчалик оғир бўлмасин эгилма! Иккинчи бор бошингни кўтариш имконияти бўлмаслиги мумкин.

4. Муваффақият тарихидаги энг баланд довон бу иккиланишдир.

5. Белингни синдира олмайдиган зарба сени кучли қилади.

6. Ёлғиз ўзинг ғолиб бўлган жанг ғалабасини сен қилич остида қийналиб турганингда сени ташлаб кетганлар билан нишонлама!

7. Ҳақ соҳибини гарчи ўлим стули қулатса-да, у олийдир!

8. Улар бизнинг маънавиятимизга ёриб киришсагина мағлуб қила олишади.

Send as a message
Share on my page
Share in the group