МЕН КАПИТАЛИЗММАН!
Салом! Мен капитализмман
Қизчаларингизни Барби қўғирчоқлари билан ўйнаб, улғайишини таъминладим…Энди улар юзларини операция қилиш учун пул сўраётганидан нега ажабланасиз?!
Мен капитализмман! Ўз ғоям йўлида баҳайбат мода майдонини ташкил қилдим ва истаган мақсадимга эришдим. Бугун ўн етти ёшлик қизларнинг аксарияти ўзининг табиий кўринишидан норози! Мен чизган чизиқда юриш учун юзини, кўзини, бурун ва лабини ўзгартирмоқда!
Мен капитализмман!
Бир аёл мода майдонини ўн беш минут кузатса ўз жисмини ёқтирмай қолиши аниқ!
Мен капитализмман!
Сизнинг дунёқарашингизни шу қадар ўзгартириб юбордим-ки, ўғрининг ҳаёти сизга қаҳрамоннинг ўрнак ҳаётидек туюлмоқда! Сизни бир кунда ўртача беш-олти соат бемаъни нарсаларни кўриб ўтирсангиз ҳам, вақтингизнинг исроф бўлганини эмас, балки чоғ бўлганини тушунадиган қилиб қўйдим! Сиз китоб ўқимайдиган, ижод қилмайдиган, фақат еб, кийинадиган истеъмолчига айланиб бўлдингиз!
Мен капитализмман!
Менинг ғоям сабабли ер юзида қонлар оқмоқда, мол талошида ака укасини, ўғил отасини ўлдирмоқда! Бу жанжалнинг бир парчаси сизсиз, лекин буни сезмайсиз! Бир йилда йигирма миллион бола очликдан ўлар экан, сиз қорнингизни қандай йўқотиш ҳақида бош қотирасиз, югуриб терлайсиз, ёғларингизни эритиш ғамини ейсиз!
Мен капитализмман!
Менинг амалдаги ғоям сабабли ер юзида бир миллиард тўрт юз миллион инсон оч!
Мен капитализмман!
Старбакс учун қаҳва далаларида ишлайдиган деҳқон бир истакон қаҳва сотиб олиши учун уч кун ишлаши керак!
Мен капитализмман!
Узоқ шарқда олти ёшдан ўн икки ёшга қадар қизлар икки юз доллар учун фаҳш йўлида сотилмоқда!
Мен капитализмман!
Эркин бозор иқтисодиёти дунёнинг энг катта ёлғони!
Бозор сизсиз, товар ҳам сиз, олувчи ҳам!
Мен капитализмман!
АҚШ аҳолисининг йигирма тўрт фоизи миллиардер бўлиш учун ўз оиласидан воз кечишга тайёр эканини баралла айтмоқда!
Мен капитализмман!
Аёллар! Сизлар шошилинг, виктория секретга югуринг, бир ҳовуч матоҳ учун юз доллар тўлаб кўринг, ўзингизни бахтиёр хис қилишингизга кафолат бераман!
Мен капитализмман!
Ўн беш ёшли боланинг айпад олиш учун буйрагини сотганини эшитиб бошим осмонга етди! Бу менинг орзуйим! Мен учун борингизни фидо қила олишларинг керак!
Мен капитализмман!
Лондоннинг ўзида Мадоннага оид саккизта уй бор, бу уйлар ўртача олти юз кишига бошпана бўлиши мумкин қадар кенг! Агар Мадонна концет берса сиз охирги пулингизни тўлаб концертга киринг, ишонаверинг, пушамонлик ҳам сизга кайф берадиган бўласиз!
Мен капитализмман!
Тайланднинг Дисней фабрикасида ишлайдиган ишчи Диснейлендга кириши учун эллик беш кун ишлаши лозим!
Африка ўлкалари дунё олтин захирасининг тўқсон фоизига эга бўлишига қарамасдан дунёда фақат тўрт дона африкалик миллиардер бор!
Мен капитализмман!
Африкадан ҳар йили саккиз ярим миллиард доллар қийматида пирланта чиқади, агар шу пуллар фақат Африка ўлкалари учун сарфланса у ерда ҳозирги вақтдаги очлик муаммоси ҳал бўларди! Лекин бу муаммони ҳал қилмайман!
Очлар ўлаверади, сиз эса еб бўлмайдиган пирлантани хоҳлайверасиз!
Мен капитализмман!
Сиз пирланталарни яхши кўрасиз! Ҳиндистонда шу пирланталар бир миллион ишчи томонидан ишлаб чиқарилмоқда ва уларнинг кунлик ойлиги бир доллар атрофида!
Мен капитализмман!
Бутун дунёни сариқ аёллар гўзал бўлади, деган фикрга ишонтирдим ва натижада Осиё ўлкаларида уч юз миллион аёл узлуксиз шаклда оқартирувчи совун ва сариқ бўёқ сотиб олиб, фойдаланмоқда!
Мен капитализмман!
Сиз ҳавас қиладиган Ҳолливуд юлдузларининг олтмиш тўрт фоизи наркоман, мен эса сизни уларга ҳавас қилдириб қўйдим!
Мен капитализмман!
Йигирма миллион бола бир йилда очликдан ўлаётган замонда сиз айни куйлакни ҳафтада икки марта кийишдан уяласиз!
Мен капитализмман!
Сиз қайси динга мансубман, деяпсиз?! Ўзингизни алдамай қўя қолинг, сиз менга, капиталга сиғиняпсиз.Мусулмонлар беш юлдузли меҳмонхоналардан чиқмай, Каъба манзарасини суратга олиб, қилаётган ибодатларини Аллоҳга ибодат қиляпмиз, деб ўйлаяптиларми?! Ўзингизни алдамасангизчи! Исонинг туғилган кунини фақат нарса сотиб олиш, янги танишган қизи билан шаҳватини қондириш орқали қутлаётган Насроний аслида менга ибодат қилаётганини наҳот билмаса?!
Мен капитализмман!
АҚШда етти миллион инсоннинг уйи йўқлигини кўпчилик билмайди! Чунки мен сизга АҚШ аҳолисини ҳар доим ҳовузларда чўмилиб, вискилар ичиб юрганини кўрсатаман холос! Мен сизни кўрган нарсангизга ишонадиган моддапараст қилиб бўлганман!
Мен капитализмман!
Ва буни уддаладим!Аёлларнинг кийим жавонлари тўла бўлсада киядиган кийимлари йўқлигига ишонтирдим ва улар табиийки, бунга эрларини ҳам ишонтира олдилар!
Дунёдаги бутун инсониятнинг эллик фоизи дунё бойликларининг бир фоизига эга холос! Дунёдаги бутун инсониятнинг бир фоизи дунё бойликларининг эллик фоизига эга!
Мен капитализмман!
Банклар менинг болаларим ва ушбу фоиз исканжасида қолган АҚШ аҳолисининг саксон беш фоизи иқтисодий аҳволларини яхшилаш учун ҳар нарсага рози! Бу менинг кучим, капитализм кучи!
Мен хоҳласам сизни ўз қотилингизни севадиган қилиб қўяман!
Сиз наркоманларнинг аҳволига ачиняпсизми?! Ўзингиз ундан баттар аҳволдасизку! Сиз ҳам наркомансиз, пулга, модага, емоқ-ичмоққа, инстаграм, тик-токка! Бечора наркоманлар! Олинглар, енглар, ичинглар, кўринглар, ўлинглар!
Жозеф Стигиз
«Тенгсизлик бадали!»
©️MA-News