UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

"Таваккал қилишга журъати етмаган киши ҳаётда ҳеч нимага эриша олмайди"

Муҳамммад Али

Муҳаммад Али XX асрнинг буюк инсонларидан биридир. У ўз характери орқали бир мўмин банда жамиятда ўзини қандай тутиши лозимлигини кўрсатиб берди. АҚШнинг бошқа бир давлатга қарши қирғинида иштирок этишдан кескин бош тортгани етмагандек Исломни қабул қилганлигини ҳам баралла эълон қилди. Унинг бу қарори харсангтош мисоли келгуси ҳаётини ва карерасини чил - чил қилиши мумкинлигин албатта яхши тушунган. Ва шундай бўлди ҳам, унинг барча унвонлари бекор қилиниб ўзи қамоққа ташланди. Илгари унга мухлислик қилганларнинг аксари ашаддий танқидчиларга айланишди, омма ундан юз ўгирди.

Кассиус Клей сифати рингга кўтарилган, минглаб боксчилардан бири бўлган бу йигитча Муҳаммад Али сифатида дунёни забт этди.

Агар бугун бирор қарорни қабул қилишга иккиланаётган бўлсангиз Луисвиллик бу йигитча ҳақида ўйланг, Аллоҳ бандани азиз қилса бутун олам жамланиб ҳам унга ҳеч қандай зарар етказа олмайди

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Жодугарлар ови

Қадимдан бошқарувчи тоифа вакиллари ҳокимиятни сақлаб қолиш воситаси сифатида қўрқувдан унумли фойдаланишган, дастлаб йиртқичлардан қўрқув қудратли йўлбошчи атрофида инсонларни бирлашишга мажбур қилган бўлса, даврлар ўтиши билан қўрқув обеькти ва оммани қўрқувда тутиб бошқариш усуллари ҳам ўзгара борди.

Ҳокимият дастлаб тарғибот воситалари орқали, омма онгида душман қиёфасини шакллантиради ва шу душман қиёфасига қарши қақшатқич кураш бошлайди. Бунда душман сифатида айнан бир шахс ёки қабила ё миллат назарда тутилмайди, бунда ҳар ким кутилмаганда душманга айланиб қолиши мумкин. Тарғибот, пропаганда орқали жодуланиб, тафаккур қобилиятини йўқотган оламон ҳокимят томонидан қора чапланган бечорадан, маховдан қочган каби қочиб, токи ўзи ҳам шу “тавқи лаънат” орқали жамиятдан четлаштирилгунига қадар шукур қилиб яшайверади. Ҳукмрон тоифа эса, яккаланиб қолган “рақиб”ларини осонгина зарарсизлантира олади.

Бугунги инсонпарвар Европада ўрта асрларда мавжуд қарашлардан ўзгача фикирловчиларга нисбатан жодугар деб айблов қўйиб гулханда ёқилган бўлса, кейинчалик, жосус, халқ душмани, террорист тамғасини ёпиштириб, исталган кишини бутун авлоди билан жамиятдан изоляция қилиниши ёки йўқотилиши мумкин бўлган.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

<font style="vertical-align: inherit;"><font style="vertical-align: inherit;">«Агар душман бўлмаса уни ўйлаб топиш, фош қилиш ва жазолаш керак!!!» Яков Сау́лович Агра́нов (Янкель Шевелевич Соренсон). 20-30-йиллардаги оммавиий қатағонлар ташкилотчиси. ВЧК—ОГПУ—НКВД раҳбари, 1-ранг давлат хавфсизлиги комиссари. Портлашлар, террактлар ҳақида гапиришса манашу сўзларёл хаимга келаверади, биздан узоқлашманг @tanatoz1920</font></font>

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

8 - март кунининг аёлларга қандай алоқаси бор?

Кўпчиликнинг тасаввурича бу куннинг байрам қилини ХХ аср бошларидан бошланади. Яъни фоҳишатабиат, ёки маданийроқ қилиб гапирадиган бўлсак, севги, оила масаласида ноанъанавий дунёқарашга эга бўлган аёллар Клара Цеткин ва Роза Люксембургларнинг номи билан боғлашади. Яна бир гап "ЭРКИНЛИК" тарафдорлари бўлган бу дугоналар айнан, ахлоқ меъёрларига зид бўлган хул -атвор сабабли ажралиб кетишган. Яъни яҳудий гўзали Розахоним дугонаси Кларанинг ўғли билан ишқий муносабатларга киришиб кетганлиги сабабли дугонсаининг нафратига сазовор бўлади.

Бугун дунёнинг кўплаб давлатларида нишонланадиган хотин қизлар байрами дастлаб 8 - март санасида нишонланмаган. Бу куннинг 8-мартга белгиланиши бошқа бир тарихий воқейлик билан боғлиқ.

Аҳамонийлар Шаҳаншоҳи Артаксеркс(Ахашверош) ҳукумронлиги даврига келиб империяда яҳудийларнинг мавқейи ниҳоятда кўтарилиб кетди. Улар малика Эсфир қаноти остида жамиядаги юқори мавқейларни қўлга кирита бошладилар. Бундан ташвишга тушган бош вазир Амон бошчилигидаги форс элитаси Шаҳанҳоҳни давлат бошқарувининг келгусида яҳудийлар қўлига ўтиб кетиш хавфидан огоҳлантириб, бунга қарши кескин чора кўришни сўрайдилар. Яҳудийларга қарши якуний қарор, бир кунда, бир вақтнинг ўзида империянинг барча ҳудудидаги яҳудий миллатига мансуб аҳолини қирғин қилишга келишилади. Бундан хабар топган гўзалликда тенги йўқ малика ўз мавқейи ва ҳаётини хавфга қўйиб бўлсада ҳукумдорнинг олдига кириб уни бу қароридан воз кечишга кўндиради. Натижада Адара ойининг 15 – куни(8 - март)да яҳудийлар ўрнига, Амон бошчилигидаги форс элитасидан иборат 76 минг киши фитначилар сифатида қатл қилинади.

Замонавий ҳисоб бўйича 7-8-март санасига тўғри келадиган бу кунда яҳудийлар Пурим байрамини нишонлаб, байрам қиладилар ва имкониятларига қараб, Эроннинг Ҳамадон шаҳрида жойлашган малика Эсфир қабрини зиёрат қилиб уни улуғлайдилар.

Сиз кутмаган маълумотлар ҳали олдинда, биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Ўғирланган кашфиётлар ёки Ньютоннинг уч қонуни ҳақида

Қадимдан, Ғарб олимлари атроф-табиатга назар солиб, илмий кашфиётларга уринмас эдилар, балки араблар(мусулмонлар)нинг китобларига назар солар ва уларни ўғирлар эдилар. Бунга энг яхши мисоллардан бири (ўша машҳур Исаак) Ньютондир. Юқоридаги суратдаги китоб Оксфорд университетида сақланади ва четларига инглиз тилида таржима ва изоҳлар битилган.

Агар биз Европа Ренессанси - уйғониш даври - араб ислом оламининг олтин асрларида эришган ютуқларидан фойдалана бошлангандан сўнггина ривожлана бошлаган десак, бу асосли бўлади. Буни европаликлар араб давлатларидан келтирган улкан ададдаги китоблар ҳам тасдиқлайди. Шунингдек, араб тили ўша даврда Европада фан тили бўлгани ва ўзларининг шаҳарларида катта ададларда уларни нашр этганлари ва таълим бериб ўқитганлари ҳам бунинг яққол тасдиғидир.

Яна араб (мусулмон) китобларининг эксплуатация қилиш, фойдаланишнинг бошқа услублари ҳам бор. Улардан бири араб мусулмон олимларнинг кашфиётлари, ихтироларини ўғирлаш ва уларнинг европалик олимларнинг номига ўзлаштириб тиркаш, қайд этиш билан амалга оширилган. Аслида эса европалик олим ўзининг оламшумул кашфиётини дунёга келтириш учун асл ва табиати устида изланмаган, балки араб тилидаги бир илмий асарни тадқиқ этган ва ундан ўзлаштириб олган. Сўнгра бу ўзининг кашфиёти экани ва эндигина Европада маълум бўлгани ҳақида (ёлғонни) ёзиб чиққан.

Бу ҳақда жуда кўплаб мисоллар бор. Масалан, микроциркуляция инглиз олими Уилям Харвининг кашфиёти деб саналган бўлса-да, аслида ушбу кашфиёт ҳақида батафсил баён қилинган Ибн Нафиснинг “Шарҳи ташрийҳил қонун” – (Қонун анатомиясининг шарҳи) асаридан ўғирлангани маълум бўлди.

Бу каби ишларнинг яққол мисолларидан бири – (физик олим) Ньютоннинг ўғирликларидир. Бу ўринда унинг таъкидлашича, ўзи кашф этган учта ҳаракат Қонуни араб мусулмон китобларидан ўзлаштириб олинган ўғирлик ҳисобланади. Энди ушбу учта Қонун хусусида сўз юритсак:

-Ньютоннинг биринчи қонуни: инерция

“Агар куч таъсир қилмаса, тана тинч ҳолатда ёки тўғри чизиқда доимий тезлигида ҳаракатда қолади”.

Бу Ибн Синодан ўғирланган бўлиб, у ўзининг “Ал ишораати ват танбиҳаат” асарида дейди: "Биласизми, агар тана бўш бўлса ва босилган бўлса ва ташқи томондан ўзгача таъсирга учрамаса, у маълум бир ўрин ва шаклга эга бўлиши шарт эмас, кейин унинг бир излари бўлиб, бу унга таъсир кўрсатиш, жавоб бериш принципидир".

-Ньютоннинг иккинчи қонуни: куч

“Жисмнинг ҳаракатининг ўзгариши таъсирланган кучга пропорционалдир; ва куч таъсирланган тўғри чизиқ йўналиши бўйича амалга оширилади”.

У буни ўзининг Фахриддин Розийдан ўғирлаган. У ўзининг “Мабаҳисил машриқиййа” асарида жумладан, шундай дейди: “Агар ҳаракатни идрок этишда икки жисм фарқ қилса, бу ҳаракатланаётган жисм туфайли эмас, балки ҳаракатлантирувчи куч ҳолатидаги фарқ туфайли содир бўлади. Катта жисмдаги куч унинг бир қисми бўлган кичикроқдан кўра, катта, чунки кичикроқда мавжуд бўлган нарса катталаштиришда катта бўлади."

Ньютоннинг учинчи қонуни: тенг ва қарама-қарши кучлар жуфтлиги

“Ҳар бир ҳаракатга ҳар доим тенг реакция қарши бўлади; ёки, икки жисмнинг бир-бирига ўзаро ҳаракатлари доимо тенг бўлиб, қарама-қарши қисмларга қаратилган”.

У буни ҳам Фахриддин Розийдан ўғирлаган. У ўзининг “Мабаҳисил машриқиййа” асарида жумладан, шундай дейди: "Мен ўртада тургунимча, халқага иккита тенг тортишиш кучи билан жалб қилинган эди, уларнинг ҳар бири бошқасининг ҳаракати тўсқинлик қилган ҳаракатни амалга оширганига шубҳа йўқ".

Муаллиф: тарихчи олим Тамер Зағорий.

arabicuz дан олинди

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Send as a message
Share on my page
Share in the group