Translation is not possible.

Жодугарлар ови

Қадимдан бошқарувчи тоифа вакиллари ҳокимиятни сақлаб қолиш воситаси сифатида қўрқувдан унумли фойдаланишган, дастлаб йиртқичлардан қўрқув қудратли йўлбошчи атрофида инсонларни бирлашишга мажбур қилган бўлса, даврлар ўтиши билан қўрқув обеькти ва оммани қўрқувда тутиб бошқариш усуллари ҳам ўзгара борди.

Ҳокимият дастлаб тарғибот воситалари орқали, омма онгида душман қиёфасини шакллантиради ва шу душман қиёфасига қарши қақшатқич кураш бошлайди. Бунда душман сифатида айнан бир шахс ёки қабила ё миллат назарда тутилмайди, бунда ҳар ким кутилмаганда душманга айланиб қолиши мумкин. Тарғибот, пропаганда орқали жодуланиб, тафаккур қобилиятини йўқотган оламон ҳокимят томонидан қора чапланган бечорадан, маховдан қочган каби қочиб, токи ўзи ҳам шу “тавқи лаънат” орқали жамиятдан четлаштирилгунига қадар шукур қилиб яшайверади. Ҳукмрон тоифа эса, яккаланиб қолган “рақиб”ларини осонгина зарарсизлантира олади.

Бугунги инсонпарвар Европада ўрта асрларда мавжуд қарашлардан ўзгача фикирловчиларга нисбатан жодугар деб айблов қўйиб гулханда ёқилган бўлса, кейинчалик, жосус, халқ душмани, террорист тамғасини ёпиштириб, исталган кишини бутун авлоди билан жамиятдан изоляция қилиниши ёки йўқотилиши мумкин бўлган.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group