UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

- Islom tarbiyasiga ko'ra, ko'chadan ayol-qizlar o'tib qolsa, erkaklar ularga teskari o'girilishi va o'zaro biroz baland ovozda gapirishlari lozim.

- Baland ovoz nima uchun.?

- Yigit-erkaklar ayol haqida emas, boshqa mavzuda gaplashayotganlarini ma'lum qilgan holda, ayol-qizlarni hotirjam va qo'rquvsiz o'tib ketishlarini ta'minlash uchun.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Аллоhга элитувчи йўл узундир. Биз эса бу йўлда тошбақа сингари ўрмалаб борамиз. Ғоя - Йўлнинг охирига етиб бориш эмас. Лекин ғоя - Шу йўлда ўлмоқдир!

Шайх Албоний рaҳимаҳуллоҳ

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Биламизми?

🕌 Ҳожиб Мансур: Мағлубият нелигин билмаган саркарда

Испанияда 2002 йили Ҳожиб Мансур вафотининг 1000 йиллиги муносабати билан почта маркаси чиқарилди. У 1002 йилда вафот этган эди. Хўш, Ҳожиб Мансур деган шахс ўзи ким бўлган?

Тўлиқ исми - Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Абу Омир (Европада- Almanzor номи билан машҳур). Етук давлат арбоби ва мусулмон қўмондони. Милодий 938 - йилда туғилган, 1002 йил 9 августда вафот қилган.

Ушбу буюк етакчи бирон марта жангда мағлуб бўлмаган. Ўлганида эса бутун Европа ва франклар хурсанд бўлишган эди.

Тарих шундай сўзлайди: Ҳожиб Мансур (изоҳ: Ҳожиб – Ўрта асрлардаги мусулмон мамлакатларида юқори лавозим) вафот этганида бутун Европа ҳалқлари бундан шод бўладилар.

Қирол Алфонсо у зотнинг қабри ёнига катта чодир тикади ва олтин супа қўйдириб, хотини билан ўтиради.

Шу аснода у атрофидагаларга қарата: “Мен араблар ва мусулмонларнинг ерларига эга бўлганимни ва уларнинг энг катта бошлиқларининг бирининг қабри устида ўтирганимни кўрдингларми?!”, дейди.

Шунда ўша ердагилардан бири: “Агар бу қабр соҳиби ҳозир нафас олаётганда (тирик бўлганда) эди, ҳозир бу ердагилардан биронтамиз ҳаёт бўлмасдик, тирик қолмасдик”, деди.

Қиролнинг унинг бу сўзидан ғазаби келиб, қиличини чиқарди ва унга тўғрилади. Шунда ёнида ўтирган хотини унинг билагидан тутди ва: “Унга тегма. Сўзловчи тўғри айтди. Бизга унинг қабри устида ухлаш фахрми? Ахир бу ҳолат унинг шарафини янада оширади ва ҳатто ўлганидан кейин ҳам биз уни хорлай олмаганимизни исботи бўлиб қолади-ку. Тарих унга ўлимидан кейин ҳам унга яна бир ғалабани ёзади. Бу қилганимиз қандай қабиҳ ишдир ва подшоҳлар тахти остида ётиши эса унга қандай ютуқ, шодликдир!” , деди.

Ҳожиб Мансур ҳижрий 326 йилда Андалус жанубида таваллуд топган. У қўшинга кўнгилли бўлиб ёзилган ва ўзининг жасорат ва мардлиги сабабидан Қуртуба шаҳри миршаблар бошлиғи бўлди. Кейинчалик Андалус ҳукмдорлари маслаҳатчиси, сўнгра эса Андалус амирларидани ва қўшин қўмондони бўлиб етишди. Унинг бошчилигидаги мусулмон қўшини 50 дан ортиқ (баъзи манбаларда 57та) жанглар ўтказди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди.

Унинг байроғи асло ерга тушмаган... Унинг оёғи аввал ҳеч бир мусулмон оёғи босмаган ерларни босган...

Унинг йирик муваффақиятларидан бири Лионда бўлган. Ўшанда Европанинг кўпгина кучлари Лион қўшини билан бирлашиб жангга киргандилар. Жангда кўплаб душман бошлиқлари ўлдирилди, асир олинди ва у ерда биринчи марта азон янгради..

🕌 Ҳожиб Мансур ҳар бир фатҳдан кейин устидаги кийимларидан чанг--ғуборларни қоқиб йиғар ва ўша фатҳ қилинган ерда туриб шиша ичига азон айтиб уни муҳрларди. Сўнгра, Қиёматдаги ҳисобда унинг фойдасига шоҳидлик бўлиши умидида, ўша шишалар ва кийимлардан тўкилган ғуборлар солинган сандиқчани қабрига бирга кўмишларини васият қиларди. (!)

Ғарб мамлакатлари ва франклар Ҳожиб Мансурга кучли адоват туйишарди. Сабаби, у жуда кўплаб етакчи ва хўжайинларини жангда ўлдирган эди. У 25 йил давомида улар билан жанг қилган, уларга асло тин бермаган эди. У отдан тушмасди ва қасрдаги ётоғида эмас, жангчи сифатида ўлим топишини Аллоҳдан ҳамиша дуоларида сўрарди.

Ҳа, у ўзи орзу қилгандай вафот қилди. У Францияга (баъзи манбаларда Кастилия графлигига) юриш вақтида ўлим топди. Ўша вақтда унинг ёши 64 да бўлиб, унинг 25 йили курашларда ўтган эди.

Испания 2002 йили ана шу буюк инсон вафотининг 1000 йиллиги муносабати билан почта маркаси чиқарган эди...

image
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

3 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Аллоху Акбар

Курамиз

19 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group