Bakhtiyor Narziev Profile Picture
UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

ХИЖОБ - БУ ИФФАТ

Аллох таъоло аёлнинг хижоб тутишини иффат рамзи деб белгилади. Аллох айтади: «Эй

пайгамбар, жуфтларингизга, кизларингизга ва мўъминларнинг аёлларига айтинг, устларига

ёпинчикларини ўрасинлар! Мана шу уларнинг (чўри эмас, балки озод аёллар эканликлари)

танилиб, озорланмасликлари учун энг якин(воситадир)» (Ахзоб сураси, 59-оят).

Аллох таъоло фитнага сабаб ва бировларни ўзига жалб килиш ёшидан ўтган кекса аёллар

хижоб ёпинмаган холда, юз ва кафтларининг очик бўлиши жоизлигини билдириб айтади:

«Хотинлардан кексайиб колган, эрга тегишни ўйламайдиганлари бирон бир зеб-зийнатлари

билан ясанмаган холларида кийимларини (яъни рўмол-ёпинчикларини) олиб кўйишларида

уларда гунох йўкдир.» (Нур сураси, 60-оят).

Лекин оятнинг давомида Аллох кекса аёллар учун афзалрок ва маъкулрок бўлган нарсани

ойдинлаштириб баён киладики: «Ўзларини пок (яъни рўмол, ёпинчикларда) тутишлари

ўзлари учун яхширокдир»(Нур сураси, 60-оят), яъни у аёллар учун устки

ёпинчиклари(хижоб–тарж.)да юришлари афзалрокдир. «Аллох эшитгувчи ва билгувчидир».

(Нур сураси, 60-оят)

Ушбу тарика Аллох хижобни иффатнинг аломати эканлигини маълум киладики, хатто бу

либос кекса аёллар учун хам лозим топилди. Энди фитнанинг уяси бўлган ёш кизлар хакида

нима дейиш мумкин?

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Пайғамбарингиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни танимоқлик

بســـــــــم الله الرحمن الرحيم

У киши Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб ибн Ҳошимдирлар. Ҳошим Қурайшдан, Қурайш эса араблардан, араблар Исмоил ибн Иброҳим ал-Холил (Аллоҳнинг севиклиги) зурриётидандир. У киши ва Пайғамбаримизга салавоту саломларнинг афзали бўлсин.

Олтмиш уч йил умр кечирдилар. Қирқ йил пайғамбарликдан олдин, йигирма уч йил эса пайғамбар ва элчилик билан ўтди. «Иқроъ» («Ўқи» ояти) ила (Набий) пайғамбар бўлдилар. «Муддассир» (оятлари) ила Росул бўлдилар. Шаҳарлари Макка бўлиб, Мадинага ҳижрат қилдилар.

Аллоҳ таоло у кишини ширкдан огоҳлантириш ва тавҳидга даъват қилиш билан юборди. Далил, Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: «Эй (либосларига) бурканиб олган зот, туринг-да, огоҳлантиринг! Ёлғиз Роббингизни улуғланг! Либосларингизни пок тутинг! Бутлардан йироқ бўлинг! (Бераётган нарсангизни) кўп санаган ҳолингизда эҳсон қилманг! Ёлғиз Роббингиз (Юзи) учун (кофирлар томонидан етадиган озорларга) сабр қилинг!» (Муддассир: 1-7).

«Туринг-да огоҳлантиринг!» деганининг маъноси: Ширкнинг оқибати ёмонлигидан огоҳлантиради ва ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга даъват қилади. «Ёлғиз Роббингизни улуғланг!» яъни, Унинг Ўзигагина ибодат қилишлик билан. «Либосларингизни пок тутинг!» яъни, амалларингизни ширкдан покланг. «Бутлардан йироқ бўлинг!» яъни, бутлардан ва бутларга сиғинадиганлардан (ширк ва мушриклардан) йироқ бўлинг ва улардан барий (безор ва пок) бўлинг деганидир.

Ўн йил давомида (фақат) тавҳидга даъват қилдилар. Ўн йил ўтгач осмонга кўтарилдилар ва у кишига беш вақт намоз фарз қилинди. Маккада уч йил намоз ўқидилар. Сўнгра Мадинага ҳижрат қилишга буюрилдилар. Ҳижрат ширк диёридан Ислом диёрига кўчиб ўтишликдир. Ширк диёридан Ислом диёрига ҳижрат қилишлик ушбу уммат гарданидаги фарздир. Ва у қиёмат қоим бўлгунга қадар боқий қолади.

Далил, Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: «Албатта мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан ўз жонларига жабр қилган кимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?» — деганларида: «Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар): «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)» — дейишди. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Қандай ёмон жойдир у! Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, ҳижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни шояд Аллоҳ авф этса. Зотан, Аллоҳ афв этгувчи, мағфират қилгувчи бўлган зотдир. Ким Аллоҳ йўлида ҳижрат қилса, ер юзида кўп паноҳ бўлгудек жойларни ва кенгчиликни топгай. Ким уйидан Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сари муҳожир бўлиб чиқиб, сўнг (шу йўлда) унга ўлим етса, муҳаққақки унинг ажри — мукофоти Аллоҳнинг зиммасига тушар. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган зотдир» (Нисо: 97-100).

Ва Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «Эй иймон келтирган бандаларим, шак-шубҳа йўқки, Менинг ерим кенг, каттадир. Бас сизлар Менгагина ибодат қилингиз!» (Анкабут: 56).

Бағавий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Ушбу оят Маккадан ҳижрат қилмаган мусулмонлар ҳақида нозил бўлган. Аллоҳ таоло уларга иймон исми ила нидо қилди».

Ҳижратга суннатдан далил, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларидир: «Тавба узилмагунча ҳижрат ҳам узилмайди. Тавба эса қуёш ўзининг ботадиган томонидан чиққунига қадар узилмайди». [5]Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Абу Довуд, Даромий, Байҳақий «ас-Сунан»да Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар. «Ирва» (1208)га қаранг.

Мадинада қарор топгач (тавҳидга қўшимча равишда) закот, рўза, ҳаж, жиҳод, азон, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш ва булардан бошқа Ислом ибодатларига буюрилдилар.

Шундай қилиб ўн йил ҳам ўтди. Сўнг эса соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этдилар. Динлари боқий бўлиб, ана шу у кишининг динларидир. Бирор бир яхшиликни қўймай, умматни унга далолат қилдилар ва бирор бир ёмонликни қўймай, умматни ундан огоҳ этдилар. У киши далолат қилган яхшилик тавҳид ва жамийки Аллоҳ таоло яхши кўриб, рози бўладиган нарсалар.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
10 month Translate
Translation is not possible.

Ибн Таймийя говорил, находясь в тюрьме:

«Что могут сделать со мной враги мои? Рай мой – в груди моей, и Oн со мной, где бы я ни оказался. Если меня убьют, то это будет мученичеством, а изгнание из родных мест – познавательное путешествие, а заключение – уединение.»

Send as a message
Share on my page
Share in the group