UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

Устоз ва виртуал ўйинлар жанги

Ўйланаман, нега ўйин саноати шу даражада ривожландию, мактаблар ортда қолиб кетди?

Ўқувчиларга қўйиб берсангиз — бир умр телефон ўйнаса.

Бу ўлгур телефонни шайтон чиқарган деб, вазиятга осон ечим топамиз.

Аммо бизга оддий кўринган виртуал ўйинлар ортида — катта илм ётади.

Келинг, бугунги кунда мактабларимизда мавжуд бўлмаган, аммо видео-ўйин саноати мутахассислари фойдаланадиган 5 услубни кўриб чиқамиз:

1. Видео-ўйинда аниқ мақсад бор. Болалар нима вазифа бажаришни, қаерда нима қилиш кераклигини, вазифани аъло даражада бажарса уни қандай мукофот кутиб турганини аниқ билади.

2. Қийин ҳам эмас, осон ҳам. Виртуал ўйинлар шундай моҳирлик билан тузиладики: болани кайфиятини чўктирадиган — қийин ҳам, уни зериктирадиган — осон ҳам эмас.

3. Ўйинларда боланинг ҳар бир ҳаракати учун шу заҳотиёқ аниқ изоҳ берилади. Ўйинчи яхши ҳаракат қилса унга дарров имтиёз, аксинча, секинлашса — сустлашгани кўрсатилиб турилади.

4. Хатолар жазоланмайди. Болалар миллион марталаб мағлуб бўлсада, яна ўйин ўйнашни исташини кўриб, ҳайратланасиз.

Сабаби — ўйиннинг ички муҳити хатони нормал қабул қилишга ўргатади. Иштирокчи ўйинда ўлдими — дарров янги жон берилади, бола таҳқирланмайди, ҳаммани олдида ерга урилмайди..

Хатолар = янги имкониятга = имкониятлар кўпроқ ҳаракатга = ҳаракатлар эса ғалабага сабабчи бўлади.

Ғалаба = мукофотга = мукофот қизиқишга = қизиқиш эса қарамликка олиб боради.

5. Мустақиллик. Видео-ўйинлар боланинг мустақил чиқарган қарорларини қўллаб-қувватлайди, мукофотлайди. Бола ўзини эркин ҳис қилади. Оилада, мактабда кўрмаган иззат-икромини виртуал оламдан олади.

Юқоридаги ҳийлалар — болани «Flow» ҳолатига туширади. Яъни диққатини шу даражада тортадики — бола дунёдан узилиб, ўйин ичига кириб кетади.

Хулоса

Телефон ўлгур ёшларни бузяпти эмас — биз ўқитувчилар ўйин-яратувчи муҳандислардан ортда қолиб кетдик.

Муаллиф: Моҳир Мирзахмедов

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Өмірге шағым айтқан кезіміз болса, Кешіре гөр, Раббым!

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group