UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

Тарих сўзлаганда...

📖 Ислом маданияти қандай барбод қилинган ёки ёқилган китобларнинг аламли тарихи

Мўғулларнинг бир қўшини Бағдод мусулмонларини қатл қилиш билан машғул бўлиб турганда, иккинчи бир гуруҳ ундан баттарроқ жиноятни амалга ошириш учун йўналди... У ҳам бўлса Бағдоднинг улуғ кутубхонасини талон-тарож қилиш, вайрон қилиш эди. Кутубхона ўша вақтда ер юзидаги энг катта кутубхона эди.

Аббосий халифа Ҳорун Рашид асос солган “Байтул ҳикма” ёки “хазоинул ҳикма” деб номланувчи илк илмий муассаса исломнинг олтин асрлари вақтида таъсис этилган эди. Маъмун ўша вақтда мағлуб бўлган румликлардан уларни озод қилиш ва тинлик сулҳини тузиш эвазига юнон тилидаги қўлёзма асарларни алиштирар эди.

🔹(Изоҳ:Чингизхоннинг набираси Хулагухон бошчилигидаги мўғул қўшини Аббосийлар халифалиги пойтахти, ўша пайтдаги Ислом дунёсининг юраги – Бағдодга бостириб кирди. Асрлар давомида гуллаб-яшнаган илм-маърифат маркази вайрон қилинди, мисли кўрилмаган зўравонликлар рўй берди. Энг ачинарлиси, ўрта асрнинг энг катта кутубхоналаридан бири бўлган Бағдод кутубхонасининг кули кўкка совурилди…)

Аббосийлар ўша вақтда табиб Менк каби ҳинд табибларини ҳам ёллаб олиб келиб, тиббиётга оид асарларни ҳинд тилидан арабчага ўгиртирар эдилар.

Шу билан бирга, форс маданиятга оид ҳам кўплаб асарлар таржимаси айнан ўша ерда амалга оширилган эди. Ушбу муассаса ўзида 600 йиллик мусулмон фикрларининг сиқиб жамланган “шарбати”ни сақлар эди... У ерда барча фанлардан, шаръий илмлар, тиббиёт, фалакшунослик, ҳандаса, кимё, физика, ерга оид билимлар, иқтисод, жамиятшунослик, адабиёт, тарих, фалсафа ва яна бошқа илмларга оид маълумотлар ва асарлар жамланган эди.

Бунга яна ушбу фанларнинг ҳар бири бўйича амалга оширилган таржималарни ҳам қўшса, ўша замондаги ҳақиқий мўъжиза эди, деса ҳам бўлади.

☪️Мўғуллар асрлар давомида минглаб умрлар бахш этилган, кўплаб мол-дунёлар сарф этилган, қанча жидди жаҳд, пешона терлари оқиб йиғиб жамланган китобларни Дажла дарёсига улоқтирганлар. Дарёнинг суви ундаги китобларнинг кўплигидан ранги қора, сиёҳранг тусга кирган эди...

Ҳатто айтишади, мўғулларнинг отлиқлари дарё устида тўлиб ётган китоблар устидан от чоптириб у қирғоқдан бу қирғоққа бемалол ўтишарди, улар ёрдамида дарёдан кечиб ўтиш учун фойдаланардилар.

Бағдод кутубхонаси бемисл даражада улкан ва буюк кутубхона эди. Улканликда унга бирон кутубхона тенглаша олмасди. Фақатгина Андалусдаги Қуртуба исломий кутубхонаси у билан беллаша оларди холос.

Лекин Қуртуба кутубхонаси ҳам худди Бағдод кутубхонаси кечирган аччиқ аламни ўзидан ўтказган. Қуртуба Бағдод қулашидан 20 йилгина олдин насронийлар қўлига ўтганда, улар Қуртуба кутубхонасини бутунлай ёқиб ташлаган эдилар. Бу ишнинг бошида Кемпис исмли насроний пасторлардан бири туриб, қўлига тушган барча бебаҳо китобларни ёқтириб, куйдириб ташлаган эди.

Бундай жиноятлар тарихда бир неча марта такрорланди. Андалусдаги Қуртуба кутубхонасида амалга оширган худди ишни насроний салибчилар иккинчи марта таназзул вақтида Ғарнота кутубхонасида ҳам амалга оширгандилар. Ўшанда бир миллиондан ошиқ китобни оммавий майдонда тўплаб ёқиб ташлаган эдилар...

Насроний салибчилар учинчи, тўртинчи, бешинчи ва ўнинчи марталар бу ишларини давом эттириб Тулайтила(Толедо), Ишбилия (Севилья), Баленсия(Валенсия) ва Сарақоста(Сарагоса) кутубхоналари билан ҳам (вайрон қилиш, бузиш, йўқ қилиш, ёқиш ишларини) амалга оширганлар...

Яна Шомда ҳам Тараблус(Триполи) кутубхонасида ҳам уч миллион китобни ёқиб ташлаганлар... Бу ишларини Фаластиндаги Ғазза, Қуддус ва Асқалон кутубхонларида ҳам амалга оширганлар...

Мана шундай воқеалардан сўнг Ислом қолоқлик ва зулмат замонига қадам қўйди ва ҳозирга қадар ундан чиқолмай типирчилаб ётибди... Улар томонидан эса Ислом ва унинг маданиятига қарши урушлар ҳали-ҳануз давом этиб келмоқда...

"Мажмуъатил андалусил умавия"

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Ummu Muslimahs Changed her profile picture
11 month
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Assalomu alaykum. O'zbeklar bormi?

Send as a message
Share on my page
Share in the group