Бугун барчамиз бир ғор ичра қуршовдамиз…
Дуо қилар эканмиз, ҳар биримизнинг Аллоҳга тақдим этадиган солиҳ амали бўлмаса, ғор оғзини қоплаб турган тошнинг жойидан жилиши имконсиз…
Ғорда қамалиб қолган ғор соҳиблари қиссасини кўпчилигимиз эшитганмиз, ўқиганмиз. Ғор оғзидаги тош у ерда қамалиб қолганларнинг ҳар хил солиҳ амаллари, жамиятнинг такомиллашувига олиб борадиган ижобий ишлари туфайли жойидан жилган.
Улардан бири иффат ва олийжаноблик бобида ахлоқий намуна кўрсатган бўлса, иккинчиси бировнинг молини кўпайтириб бериш бобида иқтисодий ўрнак кўрсатган, учинчилари эса ота-онага яхшилик қилиш билан ижтимоий ҳаётда мислсиз ўрнак кўрсатган.
Гуёки ушбу ҳадис жамият бошига мусибат, бало-офат тушганда ҳар ким ўз соҳасида намунали ишлар қилиб, жамиятнинг такомиллашуви зарурлигини, солиҳ амаллар бобида такомиллашмас эканмиз, кўксимизни босиб турган бу тош жойидан жилиши имконсиз эканини уқтиради…
Ғор соҳиблари ғор оғзини улкан ҳарсангтош қоплаб қолган ва ундан фақат Аллоҳнинг иродаси ва мадади ила чиқиб кетишлари мумкинлигини билган пайтларида жазавага тушмадилар. Аксинча, фикр юритдилар ва ниҳоят дуо олдидан Аллоҳга тақдим этиладиган василани эсладилар. Хўш, улар дуолари ижобат бўлиши учун нимани васила қилдилар?
Бу васила уларнинг солиҳ амаллари эди...
Бугун биз шунчаки Аллоҳга дуо қилиш билан чекланиб, дуо олдидан Аллоҳга васила қиладиган солиҳ амалларимиз бўлмас экан, дуоларимиз ижобат бўлиши маҳол...
Ҳар ким ўз соҳасида, қўлидан келганча солиҳ амаллар қилишга бор кучимизни сарф этишимиз зарур. Шунда ғор соҳибларига илҳом берганидек, бизларга ҳам Аллоҳ шундай дуо қилишга илҳом беради ва уларга нажот келганидек, бизларга ҳам ижобат, нажот ва омонлик насиб этади.
Аллоҳ таоло ғор соҳибларига нажот бериши учун уларга солиҳ амалларини эслатишга муҳтож эдими?
Албатта, йўқ. Лекин Аллоҳ таоло уларнинг ёлвориб, тавба-тазарру ила дуо қилаётган овозларини эшитишни, қилган солиҳ амаллари бекор кетмаслигини, балки охиратдан олдин шу дунёнинг ўзидаёқ унинг самарасини кўришлари мумкинлигини ҳис этишларини хоҳлайди.
Шунингдек, Аллоҳ таоло бандалари эзгу амал жавобсиз қолмаслигини, балки у мусибатлардан, бало-офатлардан сақлашини, солиҳ амаллар аслида банданинг ўзига қилган садақаси, Аллоҳнинг уларга ато этган неъмати эканини билишларини хоҳлайди.
Ғор соҳиблари ҳақидаги қисса орадан минглаб йиллар ўтиб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси шарифлари орқали бизларга етиб келди. Эътибор берган бўлсангиз, улардан ҳеч бири қилган солиҳ амалини бошқалар олдида тилга олишдан хижолат бўлмайди, ҳеч бирлари шерикларининг амалини камситмайди. Шунингдек, ҳадисда улардан бири дуо қилганда ғор оғзини тўсиб турган тош бошқалар дуо қилгандагидан кўра каттароқ ёки кичикроқ очилгани айтилмаган. Маълум бўладики, ихлос бор жойда барча амаллар тенг кучга эга бўлиши мумкин экан.
Бугун биз шунга муҳтожмиз. Амал модомики шариатга мувофиқ ва ихлос ила бажарилган экан, унинг катта ёки кичиклигининг аҳамияти йўқ. Аллоҳ бирон бандани тоқатидан ошиқча амалга буюрмайди…
Бугун ҳар биримиз кундалик ҳаётимизда қиладиган солиҳ амалларимизга, айниқса интилган мақсадларимизга элтадиган воситаларимиз қосирлик қилиб турган бир пайтда, бу амалларимиз ҳар қанча арзимас бўлса ҳам унга катта муваффақият деб қарашимиз ва уни ҳар куни бажаришга ҳаракат қилишимиз ниҳоятда фойдалидир.
Истасангиз бундай ишларни биродарингиз юзига табассум қилишдан бошланг…
Силаи раҳм қилинг, ота-онага яхшилик қилинг, қариндош-уруғ ҳолидан хабар олинг…
Бирон ёмон одатингизга чек қўйинг, унинг ўрнига бирон яхши ишга одатланинг…
Муайян бирон гуноҳингиздан тавба қилинг…
Ёки Аллоҳнинг қаҳрини қайтарадиган, ғазабини ўчирадиган садақа улашинг…
Имкон топсангиз буларнинг барини бажаришга ҳаракат қилинг…
Ўз имкониятингиз ва лаёқатингиз доирасида улкан ишларга қўл уринг ва бу каттаю кичик ишларнинг барисида бошимиздаги балони даф этиш учун Аллоҳга ибодат қилишни ният қилинг. Зеро, қай бир амалларимиз сабаб бошимиздаги бало даф этилишини билмаймиз…
Умматингиз ғорини қоплаб қолган тошнинг жойидан жилишига ўз ҳиссангизни қўшинг…
Барчамиз гуноҳкормиз, барчамизда хато-камчилик бор. Бало-кулфатлар кўтарилиши, машаққат ғоридан чиқишимиз кечикишига ҳаммамиз масъулмиз…
Ҳар бир қўл урилган гуноҳ туфайли ғор оғзидаги тош янада мустаҳкам ўрнашаверади, хато-камчилик кўпайган сари ғор оғзини тўсиб турган тошлар кўпаяверади…
Ғор соҳиблари каби ихлос билан қилган амалингизни васила қилиб, Аллоҳга дуо-илтижо қилинг. Шояд, Аллоҳ бизлардан балони ва фитналарни кўтарса…