UMMA TOKEN INVESTOR

About me

Шиоримиз: Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.

Translation is not possible.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг

«Қиёмат куни дўзах аҳлидан бўлган бир кишига: «Айт-чи, агар ер юзида нимаики бўлса сеники бўлганида, тўлов учун берармидинг?» дейилади.

У: «Ҳа!» дейди. Шунда Аллоҳ таоло: «Батаҳқиқ, сендан бундан кўра осон нарсани сўраган эдим: сендан Одамнинг белида Менга ҳеч нарсани ширк келтирмаслигинг учун аҳд олган эдим. Сен бўлсанг Менга ширк келтиришдан бошқа ишдан бош тортдинг!» дейди», деган сўзлари

(Бухорий ва Муслим Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

islom.uz

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

«Таъвил» сўзи луғатда қайтиш маъносини англатади. Истилоҳда эса бир лафзнинг маъносини буриш ва уни зеҳнга илк келадиган маънодан бошқа маънога ёки кучли маънодан кучсиз маънога қайтаришдир. Агар ўша буриш ва қайтариш далил, исбот билан бўлса, у саҳиҳ таъвил, бўлмаса, бузуқ таъвил бўлади.

islom.uz

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

«Кимни Аллоҳ ҳидоят қилмоқчи бўлса, унинг кўксини Исломга очиб қўядир. Кимни залолатга кетказишни ирода қилса, унинг кўксини худди осмонга кўтарилаётгандек, тор ва танг қилиб қўядир»

(Анъом сураси, 125-оят).

islom.uz

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу: «Қадар Аллоҳнинг сирридир. Уни кашф қилмаймиз», деганлар.

Яъни Аллоҳ таолонинг Ўз халойиқидаги қадарнинг ҳикмати сирдир. Уни фақат Аллоҳ таоло билади. У сирдан муқарраб фариштани ҳам, юборилган Набийни ҳам хабардор қилмаган. Бу масалада чуқур кетиш, назар ва баҳс қилиш хорликка сабаб бўлади, Аллоҳ таолонинг раҳматидан маҳрум бўлишга сабаб бўлади. Туғёнга, ҳаддан ошишга даража (йўл) бўлади. Ҳар бир мўмин бу масалада тадаббур ва тафаккур қаршисида ҳазир бўлиши, қўрқиши лозимдир.

islom.uz

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Жаброил алайҳиссалом Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб: "Эй Муҳаммад, хоҳлаганингизча яшанг, барибир вафот топасиз. Хоҳлаган амалингизни бажаринг, барибир унга яраша (жазо ёки мукофот) оласиз. Истаган кишини яхши кўринг, барибир ундан ажраласиз. Билингки, мўминнинг шарафи тунда бедор бўлиши ва азиз бўлиши одамлардан беҳожатлигидадир", дедилар.

islom.uz

Send as a message
Share on my page
Share in the group