UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

ҚОРБОБО.

Салом Қорбобо!

Биринчи бор сиз ҳақингизда эшитганимда гўдак эдим. Менга хабар беришган эдики, сиз янги йил кечаси мўридан совғалар тўла қопингиз билан уйга кириб бизга ўйинчоқлар берар экансиз. Табиийки, ўша оқшом уйимизнинг мўриси бўлмасада сизни интизор бўлиб кутдим.

Ҳатто хаёлимга келмабтики, сизнинг кийикларингиз ва аравангиз мўри тугул уйимиз томида ҳам сиғмас экан.

Муҳими сиз келмадингиз. Мен ўзимча уйимизда мўри ёки бошқа шароитлар бўлмагани учун келмадингиз деб ўйлаганман ўшанда.

Сиз ҳақингизда менга сўзлаб берган устозимизга ўша кеча сизни шифтга қараб қанчалар интизорлик билан кутганимни айтиб бердим. У менга деди:

- Қорбобо фақат мўридан келади-да!

Мен устозимга дедим:

- Уйларида мўри бўлган болалар ўйинчоқларга муҳтож эмас!

Устозим менга даҳшат ила боқиб деди:

- Қорбобога бир мактуб ёзиб уни пайпоғинг ичига солиб қўй. Унга бу мулоҳазангни айт!

Табиийки, мен сизга мактуб ёзишга қарор қилдим. Аммо пайпоқларимнинг бари йиртиқ эди. Бутун пайпоғим йўқ экан. Сўнг сизга мактуб битиш фикридан қайтдим.

Ўша кеча онамдан менга совға сотиб олишларини сўрадим. Онам авлиё. Аммо у киши ҳақиқий авлиё. Сиздек эмас. Кўп намоз ўқийдилар. Қуръон тиловат қиладилар. Уйга мўридан эмас, эшикдан кирадилар. Онам менга:

- Иншааллоҳ бир ҳафтадан сўнг ўйинчоқ сотиб олиб бераман, дедилар.

- Нега бир ҳафтадан сўнг?

- Чунки биз бошқаларга ўхшамаслигимиз лозим.

- Бошқалар ким? Уйларида мўри борларми?

- Йўқ! Бошқалар деганим қорбобонинг борлигига ва мўридан тушишига ишонадиганлар!

- Кийиклар ва аравачи?

Онам табассум қилиб меърож воқеасини айтиб бердилар. Жаброил алайҳис салом Маккага келиб Муҳаммад алайҳис саломни Буроққа миндириб Байтул Мақдисга олиб кетадилар.

Одам алайҳис саломнинг биринчи осмонда эканликларини, Иброҳим алайҳис саломнинг еттинчи осмонда эканликларини, Мусо алайҳис саломнинг биз учун эллик вақт намозни беш вақтга тушишига сабабчи бўлганликларини айтиб бердилар.

Ўша кундан бошлаб сизнинг кийикларингизга эмас, Буроққа иймон келтирдим, ишондим.

Катта бўлдик. Шифтга, мўрига қарамайдиган бўлдик. Чунки тепадан тушадиган ягона нарса Ийсо алайҳис салом эканлар. У киши мўридан эмас, самодан тушадилар. Уйимизга эмас, Димашқдаги оқ минора устига тушадилар. У киши ўйинчоқлар халтаси билан эмас, Дажжолни ўлдирадиган ўқ билан тушадилар. У кунда ўйнашга вақт бўлмайди.

Катта бўлдик. Англадикки, Ийсо алайҳис салом бизники эканлар. Сизники эмас. Йўқса Ватиканга ёки Санкт Петербургга тушар эдилар. Катта бўлиб англадикки, кийиклар учмас экан. Осмонимизда учадиган ягона нарса F-16 самолётлари ва гўдакларимизни осмонга учириб юборган Cy-35 самолётлари экан.

Катта бўлиб билдикки, гарчи Рум Европа иттифоқи ёнида бўлса ҳам Рум экан. Форс гарчи оловга ибодат қилмасада форс экан.

Катта бўлиб билдикки, сизлар ёлғончи экансизлар. Чунки Байтулаҳмнинг болалари Ғазонинг болаларини қатл қилинишига рози эмас экан.

Қорбобо! Бизникига келманг! Чунки "Рафаҳ йўлаги" сиз учун ёпиқ. Уйларимизда мўри йўқ. Диёримизда ўзи уй ҳам қолмади. Болалар бугун уйларида эмас, зеро уйлари ҳам портлаб йўқ бўлди. Улар чодирларда. Уларга ўйинчоқ эмас, совуқдан ўлмасликлари учун адёллар керак. Умар ўлган. Сафар қилиб ўзингизни қийнаманг. Кийикларингизга азоб берманг.

Биз фарзандларимизга Буроқ, Жаброил алайҳис салом ҳақида, Ийсо алайҳис салом ҳақларида, уларнинг ўйинчоқ бергани эмас, фарзандларимиз тинч яшаши учун Дажжолларни ўлдиришга келишлари ҳақида сўзлаб бермоқдамиз!

Адҳам Шарқовий.

"ал-Жазира қораламалари".

@odamlar_orasida2

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Хандақ..

Мадинада Ислом тўлиқ ҳамма томондан қамал ҳолатида. Аҳзоб қўшинлари шаҳар марказидан атиги 3 километр узоқликда. Тупроқдан қазилган кичиккина чуқурча уларни тўсиб турибди. Камига Мадина ичида яҳудий ва мунофиқлардан иборат хоинлар жамоаси пайт пойламоқда.

Тахминларга кўра бу кеча Исломнинг ер юзидаги сўнгги туни. Аммо ана шу кечадан ўн йил ўтиб, Форс Кисроси қулади ва Рум Қайсари тумтарақай қочди. Ислом Ўрта Шарқни тўлалигича назорат остига олди.

ИСЛОМ УЧУН ХАВОТИРЛАНМАНГ!

СИЗ ЎЗ ПОЗИЦИЯНГИЗ УЧУН ХАВОТИРГА ТУШИНГ!

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group