UMMA TOKEN INVESTOR

About me

"Менинг гапимни эшитиб,сингдириб,ёдлаб,сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин". 🌴Расулуллоҳ алайҳиссалом

Translation is not possible.

Ахлоқни юксалтиришдаги биринчи қадам – комиллик фақат Аллоҳга хослигини эсда тутган ҳолда, бировларнинг айбларидан кўз юмишни ўрганишдир.

Ҳикматлар саодатга етаклар китобидан.

@mehrob_uz

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Сиз Аллоҳмисиз?

Бир кекса киши ҳар куни маҳалладаги бир болакайнинг яланг оёқда резина тўп билан футбол ўйнаётганига кўзи тушарди. Бир куни дўконга бориб пойабзал сотиб олди ва болага тутқазди:

– Буни кийиб ол, сенга деб олдим.

Болажон қувончдан қийқириб, шу заҳоти пойабзални кийиб олди. Сўнг бобога ҳайрат билан тикилиб:

– Сиз Аллоҳмисиз? – дея сўради.

Кекса кишининг қўл-оёғи қалтираб, лабини тишлади:

– Астағфируллоҳ, болам, ундай демагин.

Қўл-оёқлари кир, қалби дунёдаги энг тоза нарсадан ҳам покиза болакай яна ҳайрат тўла нигоҳларини бобога қадади:

– Унда сиз Аллоҳнинг дўсти экансиз-да! Чунки мен кеча тунда Аллоҳга пойабзалим йўқлигини айтгандим, менга пойабзал юборгин, дея йиғлагандим...

Отахон кўз ёшларини кўрсатмаслик учун болани бағрига босди...

Борингизга шукур, яхшилар...

https://t.me/vaqfuz

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

#iqtibos

«Taqvo yeguliklarning tarkibiga qarashdangina iborat emas. Taqvo qalb va axloqda Rasululloh alayhissalomga ergashishdir»

✅ Husayn Buxoriy

➡️ Yaqinlaringiz bilan boʻlishing

#husaynyahyoabdulmajid

#hasanxondomla #hasanalmuqriy #koran #aqida

#tasavvuf #tafsir #islomuz #shayxmuhammadsodiqmuhammadyusuf #ahlisunna #iymon #namoz #ummat #musulmon #maruza #islomiyvideolar #islomiy #qiziqarli #ustoz #husaynbuxoriy #husaynqori #quron #hadis #siyrat #tafsir #reels #shorts

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Кўзи кўрмайдиган инсон учун олмос ҳудди бир парча шиша синиғи кабидир, дейдилар ҳазрати Жалолиддин Румий. Шундай экан, хол аҳли бўлмаганга "ҳақиқатни" асло гапира кўрманг...

“Ваҳдатгоҳдан”

muhammadravshan

https://t.me/Peshqadamxonim

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Кошки одам коинотни тадқиқ қилишга чиқишдан олдин ўзини кашф этганида эди.."

Send as a message
Share on my page
Share in the group