Давлат иқтисодий барқарорликни бой берса, вақт ўтиб тиклаши мумкин. Ҳарбий салоҳияти заифлашса, яна қайта кучайтириши мумкин. Бироқ, идеологиясини бериб қўйса, қайта зинҳор ўнглай олмайди.
Ушбу фикрларимни ғарбона фикрлайдиганлар қабул қила олмаслиги аниқ. Инчунун, бу тоифа ўзидай фикрламаган ҳар қандай шахсни тафаккури ожиз деб ҳисоблашади.
Бугун бизда идеология тушунчасига жуда суст қарашяпти. Йўқса, атлас кўйлак кийиб олган ҳар хил к.т нусхалар халқнинг умум қабул қилинган қадриятларини оёқ ости қилишмас эди.
Қадриятларга қилинган ҳар қандай ҳужум бу террордир. Шунинг учун хавфсизлик идоралари қадриятларимизга зид тарғибот олиб бораётганларни террорчи ва уларнинг фикрларини мақулловчиларни террор содир этиш эҳтимоли бўлган тоифалар сифатида кўриши керак.
Ғарб оламининг идеологиясини узоқ йиллар эркинлик ниқоби остида бузиб келишди. Натижада, бугунги ғарб қирилиш арафасида турибди. Зотан, террорчи нари борса 10-15 киишини ўлдиради, идеологик террорчилар эса бутун бошли халқни йўқ қила олиши мумкин.
Шундоқ экан, фикрлаши жамият қадриятларига зид бўлган идеологик террорчиларга нисбатан давлатнинг позицияси ўта шавқатсиз бўлиши керак! Акс ҳолда, бутун бошли миллатни бой бериб қўўйишимиз ҳеч гап эмас...
@adolat_kuychisi