Translation is not possible.

Ҳарбий “миф”ларни тарқатиш қадим ҳарб анъаналаридан. Амр Темур ҳам бирор ҳаракатдан аввал “дасиса” – миш-мишлар тарқатишдан бошлаганини ёзади. Кейинчалик бу ўзига хос ташвиқотга айланди. Эмишки, фалон давлатнинг армияси ундай қуролга эга, фалончининг махсус жангчилари борки, ҳар қандай уддалаб бўлмас ишни қойиллатади... Йиллар давомида ана шу ташвиқот онгу-қулоғимизга қуйилдики, тасаввуримизда енгилмас қўшинлар, қуроллар, супермен жангчилар туғилди. Ана шу тасаввурларимизнинг ўзиёқ юрагимизга қўрқувларни солиб қўйди.

Kun.uz Нусайрат жамлоғидаги қирғин ҳақида ёзди (https://kun.uz/kr/news/2024/06..../10/isroilning-qonli). Гаровдаги тўрт асирни қутқариш учун 274 фаластинлик, улар орасида болалар ўлдирилган. Энди тасаввур қилинг. Асирларни қутқариш махсус амалиёт бўлган. “Спец”лар бирдирмай-кўринмай бориб, асирларни қутқариши лозим эди. Лекин бу “спец”лар бу ишни уддалай олмай йўлида ким учраса ўлдириб кетаверган. Моҳиятан бу махсус амалиёт эмас, қирғин бўлган! Мақталган жангчилар қилиши керак бўлган ишни уддалай олмаган! Дунё эса бундай қатлиомларни индамай кузатяпти, қутураётган тарафга сўзини ўтказа олмаяпти.

Аслида, бундай “миф” ва ташвиқотлар қолган халқларни, давлатларни қўрқитиш, журъатини сўндириш экани ойдек равшанлашди. Аслида қудратлар, иқтидорлар шиширилган бир пуфак. Замонавий урушлар тарихию тавсифи ҳам шуларни исбот этади.

Дунё ва унинг ишларига бошқа нигоҳ билан қараш тўғрироқ экан.

Бахтиёр Абдулғафур

Kun Yangiliklari

O‘zbekistonda va dunyoda ro‘y berayotgan eng so‘nggi yangiliklar va xabarlar, jamiyat, iqtisodiyot, madaniyat, sport, texnologiyalarga oid qiziqarli maqolalar. Mashhurlar bilan intervyular, barcha KUN.UZ saytida.
Send as a message
Share on my page
Share in the group