Translation is not possible.

Менимча Усмонли халифаларнинг саллалари катталиги сизнинг ҳам эътиборингизни тортган бўлса керак. Нимага улар шундай улкан саллалар ўрашган деб ўйлайсиз?

Бу саллалар фақатгина бош кийим бўлмаган ёки бошқа подшоҳлар киядиган тожнинг муқобили эмас. Балки бу саллалар Усмонли султонлар кафани ҳам ҳисобланган. Салтанат соҳиби бўлишнинг шартларидан бири - султон мужоҳид ғозий бўлиши лозим бўлган. У кафани ҳисобланган матони доим бошида кўтариб юрганки, ҳар он зиммадаги вазифаси ёдида бўлган, ўлимини эса эслаб турган. Бу иш рамзий маъно касб этмаган, балки ҳақиқат бўлган. Чунки Усмонли ҳукмронларнинг кўплари жиҳод майдонида дин душманларига қарши жангларда шахсан ўзлари қатнашишган. Ҳатто султон Мурод Биринчи Румга қарши бир жиҳодда шаҳид бўлиб, бошидаги салласига кафанланган.

Салафларимиз ният, мақсад, амал ва ҳатто кўринишда ҳам чин мусулмон ва ҳақиқий эркак бўлишган.

MubashshirAhmad

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group