Mr_MSB Profile Picture
UMMA TOKEN INVESTOR

8 month Translate
Translation is not possible.

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Азиз диндошлар, Рамазон хайитингиз муборак бўлсин! Аллоҳ таоло Рамазонда килган барча ибодатларингизни, барча яхши амалларингизни макбул айласин! Эзгу ниятларингиз, хайрли дуоларингиз ижобат бўлсин!

✨💫БУГУНГИ УЛУГ АЙЁМ БАРЧАНГИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!!!💫✨

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Mr_MSB shared a
Translation is not possible.

АЛБАТТА ЎҚИНГ.

Ҳар куни камида битта самолёт тўла одам Умрага учади. 300 та ўзбек. Ҳар бирини ёнида камида 2,5-3 минг доллардан зиёратга аталган пул кетяпти.

750-900 минг$ доллар пул

Ўзбекистондан қайтмас бўлиб чиқиб кетади. Ҳар куни!

Бу битта зўр, ҳамма шароити бор, хатто америкаликлар кўрса ҳавас қиладиган БИТТА ЗАМОНАВИЙ МАКТАБ дегани!

Бир ойда 30 та мактаб.

Бир йилда 360 та мактаб.

Ўн йилда 3600 та мактаб.

Агар шу пуллар ростдан ҳам миллат болаларига сарфланса нима бўлишини бир кўз олдингизга келтиринг-а!

Дунё ўзбекларники бўлади! Ўзбеклар илм-фан, тараққиёт билан дунёни забт этади-я!

Афсуски ўзбек дегани 2-3 минг долларлаб пулни суннат бўлган зиёратга сарфлайди, лекин фарзандлари учун 100$ лик китоблар сотиб олмайди ҳеч қачон!

Агар ўша 2-3 минг долларга китоб олса қанча китоб бўлади? Битта катта зал тўла китоб бўлади! Бундай кутубхонаси бор хонадонда ўсган авлодлар қандай инсон бўлиб етишади?

Бу нарсани афсуски ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмайди…

30-40 йил олдин хаёт қандай эди? Уйлар ҳам қуриларди, тўйлар ҳам қилинарди, фарзандлар ҳаммаси спортга, тўгаракларга қатнашарди, касал бўлса дархол даволанишарди, тиш қўйдиришарди, ва энг муҳими ҳар бир хонадонга қанчалаб газета, журналлар кириб келарди хар куни!

Китоб жавони йўқ хонадон дерли йўқ эди! Ҳамма ўқир эди, билим олар эди.

Мардикорлар, фоҳишалар, гадойлар, аферистлар йўқ эди! Одамлар маънили, тарбияли, маданиятли, қалбан пок, тўғри, халол эдилар. ,"Фалончи ажрашибди" деган гапни эшитиб қолиш сенсация эди.

Демак ҳамма бало одамларни ўзида экан. Китоб ўқимай қўйишдан бошланди бу ортга кетиш деб ўйлайман. Деградациянинг бошланғич нуқтаси шу бўлади.

Китоб ўқимаган одам муҳимни номуҳимдан, оқни қорадан, яхшини ёмондан, ростни ёлғондан, тўғрини хатодан ажрата олмай қолади. Залолатга қандай ботиб кетёганини ҳам англамай қолади.

Биз Қуръонда Аллоҳнинг одамзотга айтган энг биринчи буйруғини унутиб қўйдик!

,,Иқро!Иқро!Иқро!”

,,Ўқи! Ўқи!Ўқи! “

Шорахмат Курбонов

Send as a message
Share on my page
Share in the group
9 month Translate
Translation is not possible.

💝

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group