Рамазон – раҳмат ва мағфират ойи
Уч амал борки, Аллоҳ таоло шу амалларнинг бири сабаб банданинг аввалги ўтган гуноҳларини кечиради, булар:
▪️Биринчиси: Рўза.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Ким Рамазон рўзасини иймон билан (яъни, Роббисининг ваъдасини тасдиқлаган ҳолда) ва савоб умидида (ягона Аллоҳ учун, ҳеч қандай риёсиз) тутса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади».
Бухорий ва Муслим ривояти
▪️Иккинчиси: Намоз.
Ҳадисда шундай келади:
«Ким Рамазон ойини иймон билан ва савоб умидида (намоз билан) бедор ўтказса, унинг аввалги ўтган гуноҳлари кечирилади».
Бухорий ва Муслим ривояти
▪️Учинчиси: Қадр кечасини қоим ўтказишлик.

«Ким қадр кечасини иймон ила савоб умидида (яъни, ягона Аллоҳ учун, ҳеч қандай риёсиз) қоим ўтказса унинг ўтган гуноҳлари кечирилади».
Бухорий ва Муслим ривояти
▫️Энди қайси бир банда бу амалларнинг барчасини ўзида жамлар экан, унинг гуноҳлари кечирилиши янада кўпроқ умид қилинади.
Субҳаналлоҳ! Аллоҳ таоло нақадар марҳаматли Зотки, Ўз бандасига Рамазон ойида гуноҳларидан тавба қилиши, гуноҳларидан фориғ бўлиши учун шунчалар имкониятлар бериб қўйди.
Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай фурсат берилсаю, ундан фойдаланмай, Аллоҳнинг марҳаматидан юз ўгирган кимса хор бўлсин, деганлар.
Аллоҳ таолодан бизни Ўз раҳматидан бенасиб қилмаслигини сўраймиз.
телеграм канал:
t.me/talababiz