Translation is not possible.

Гуноҳлар меросдир.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ ўзининг \"Дард ва Даво\" китобида юқоридаги ном билан боб очганлар.

У зот айтадики:

«Умматда қандай гуноҳ содир бўлган ёки содир этилаётган бўлса, бу гуноҳларнинг барчаси Аллоҳ таоло ҳалок қилган аввалги умматлар ўз ортидан қолдирган меросдир», дейдилар. Сўнг, аввалги қавмлар қўл урган гуноҳларнинг баъзиларини зикр қилиб айтадилар:

«Баччавозлик Лут алайҳиссаломнинг қавмидан қолган мерос.

Ҳақдан (тарозидан) уриб қоришлик Шуайб алайҳиссалом қавмининг гуноҳи.

Ер юзида бузғунчилик ва зулму зўравонлик қилиш Фиръавн ва унинг қавми қолдирган гуноҳ. 

Такаббурлик ва зўравонлик эса, Ҳуд алайҳиссалом қавмидан меросдир.

Инсон маъсиятга қўл урар экан, у кимса Аллоҳ таолонинг душмани бўлмиш мана шу қавмларнинг кийимини кийган бўлади (яъни, ўшаларнинг йўлини тутган бўлади)».

Сўнг, шу қавмлар каби бўлиб қолишликдан, уларга ўхшашлик оқибатидан огоҳ қилиб Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларини келтирадилар. Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:

«Мен Қиёмат бўсағасида Аллоҳ таолонинг Ўзигагина шериксиз ибодат қилиниши учун қилич билан юборилдим. Ризқим найзам сояси остига, хорлик ва хўрлик эса амримга мухолиф бўлган кишилар устига қўйилди. Бас, кимки ўзини бирор қавмга ўхшатса, у ўша қавмдандир». Имом Аҳмад ривояти

P.S.:Бу қавмларнинг қиссаларида кўплаб сабоқ ва ибратлар бор.

Аллоҳ таоло айтади:

«Дарҳақиқат, уларнинг қиссаларида ақл эгалари учун ибрат бордир». Юсуф сураси, 111–оят

Шунинг учун Аллоҳ таоло юқоридаги умматларнинг қиссаларини Ўзининг китобида бир неча ўринда зикр қилган. Бу қиссаларнинг ичида энг кўп зикр қилингани эса, Фиръавн қиссаси. Сабаби, бу каби ҳолат умматда такрор ва такрор рўй берганлиги ва уммат ибратга эҳтиёжи борлигидир, валлоҳу аълам.

t.me/talababiz

Send as a message
Share on my page
Share in the group