Translation is not possible.
Мен бу мавзуда сокин, юмшоқ шаклда эслатма қилишни ўйладим, аммо уддалай олмадим, узр. Шунинг учун бироз кескинроқ бўлса-да, ичимдаги борини айтаман:
 
• Қиз бола балоғатга етар-етмас ижтимоий тармоқда "Ҳар жума куни гул олиб келади, иншааллоҳ" қабилидаги қайдлар қолдириши уят! Бу нарса бошқаларда эрсираб қолган деган фикрни уйғотиши мумкин.
 
• Ёки баъзилар оила қуриш борасида қайд қолдириб дуо қилади — керакмас! Ичингизда дуо қилинг.
 
• Айрим ёлғиз аёллар "Ёлғиз аёлга осон эмас" деб ижтимоий тармоқда қайд қолдириши ёки изоҳ ёзиши ўзини кўпчиликка таклиф қилишдек гап. Бунақа қайддан кейин эркаклар ёппасига ёзиши мумкин, лекин ичида тузуги бўлиши гумон. Аксари шаҳвоний истак илинжида ёзади.
 
• Бир аёл эрини бегона бир эркакка ёмонлаши эрим ёмон, сен ундан яхшироқ бўлсанг, муносабатга киришишимиз мумкин деган сигнални беради. Шунинг учун бегона эркак билан умуман гаплашманг, зарурат юзасидан гаплашсангиз, эрингизни ёмонлашга ўтманг — бу зарур эмас!
 
#eslatma
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group