Рамазонда эсда қоларлик ажойиб воқеалар жуда кўп бўлди, шулардан бирини сизлар билан ўртоқлашмоқчиман.
Бир куни масжидга ҳурмо ва зам-зам суви олиб келишиб, масжид ҳовлисида сотиб туришган экан. Сотувчиларни ёнидан ўтаётиб, пештахта устида турган зам-замга қарадим. 5-6 та 5л лик зам-зам бор эди.
Пулим мошинада бўлгани учун, бориб пулни олиб келсам, оҳирги зам-замни бир Туркманистонлик биродар олиб турган экан.
-Манга ҳам бир зам-зам беринг дедим сотувчи ўзбек акага.
-Э, субҳанАллоҳ, оҳирини булар олди деди, Туркман болага қараб. У йигит мену кўрди-да:
-Ака, буни сиз олинг деди.
-Йўғе, сиз олаверинг дедим.
-Йўқ, сиз олинг, мен кейин оламан деб қўярда қўймай, қўлимга тутқазди.
Унинг бу қилган жўмардлиги учун, мен ҳам муносиб жавоб қайтармоқчи бўлдим, ва сотувчига зам-замни икки ҳиссасида пул бериб, у Туркман йигит учун ҳам ҳисобни ўтадим ва:
-Таровеҳга яна олиб келсангиз, бу биродарга ҳам битта берасиз дедим.
Туркман бола, ҳижолат бўлиб:
-Шарт эмас эди деди…
-Нега энди, сиз манга мардлик қилиб бердиз, ман ҳам шунга яраша жавоб қайтараяпман дедим.
Мошинага ўтирганимдан кейин, аёлимга:
-Зам зам икки ҳисса қимматга тушди деб ҳазиллашиб, юқоридаги воқеани айтдим ва:
-Нега ундай қилганимни биласанми? дедим
-Нега дегандек саволомуз назар ташлади
Шунда: Лайс ибн Саъддни воқеасини айтиб бердим.
Бир хотин Лайс ибн Саъддан озроқ асал сўрабди.
Лайс унга бир меш асал беришларини буюрибди. Шунда одамлар: "Озроқ берсангиз ҳам бўларди-ку", дейишганида, у зот: "Аёл эҳтиёжига яраша сўради, биз эса ҳолимизга яраша бердик", деган экан.
Ўша куни кечқурун, таровеҳ намозидан кейин, зам-зам сотувчидан:
-У биродар ўзини зам-замини олдими десам
-Йўқ ака, шу болани кўрмадим, ўзингиз оволақолинг, ҳам ўзиз берсангиз яхшироқ бўлади деди.
-Ҳўп деб олиб, мошинага ташлаб қўйдим.
Эртаси куни бомдод намозида у Туркман болани кўриб:
-Сени зам-замингни олгандим, мошинада турибди юр бериб қўяман дедим.
Зам-замни қўлига тутқазсам, ёнимда турган ўғлимга бир пакет берди.
-Ма ол, уйга борганда укаларинг билан ўқисан деб.
Уйга келиб очсак, янги Қуръон китоби билан, болалар учун, Қуръон ўргатувчи маҳсус китоб бор экан…
Беиҳтиёр Аллоҳ таолонинг: Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60)
ояти эсимга тушди…
Shoxruh Mirzo