UMMA TOKEN INVESTOR

About me

Сахих хадислар Sahih hadislar

Translation is not possible.
#Ҳадис_592
☪️Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимнинг ғами дунё бўлса Аллоҳ унинг ишларини тарқатиб юборади ва фақирлигини кўз ўнгига қилиб қўяди, дунёдан эса фақат унга битилгани насиб қилади. Кимнинг ғами охират бўлса, Аллоҳ унинг ишларини жамлаб қўяди ва тўқлигини қалбига жойлайди, дунё унинг олдига мажбур ҳолатда келади».
✍Термизий ривояти
📌Шарҳ: Қайси бир банданинг асосий ғам-ташвиши охират бўлса, қиёматда Аллоҳнинг розилигини топиб, жаннатга дохил бўлиш бўлса, Аллоҳ бундай банданинг қалбида бойлик ва қаноат пайдо қилади ҳамда кўзини тўқ ва хотирини жам қилиб қўяди. Энди у бойлик васвасасига учмайдиган, ҳою ҳаваслар гирдобидан озод ва хотиржам бир бандага айланади. Бундай бандага тақдирида ёзилган ризқи ҳеч бир қийинчиликсиз келади.
📚Молик ибн Динор айтади: “Дунёни ўйлаб қанчалик ташвинлансанг, охират ғами қалбингдан кўтарилади. Охиратни ўйлаб қанчалик ташвишлансанг, дунё ғами қалбингдан кўтарилади”.
📚 •┈┈┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈•┈┈•
Каналга уланиш👇
https://t.me/+h7pVg614B_04MGMy
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
#Ҳадис_591
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Келажакда умматимдан бир қавмлар чиқадики, улар Қуръонни сутни ичгандек ичишади».
✍Бухорий ривояти
Манавий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Улар Қуръонни маъноларни тадаббур қилмай ва ҳукмларини тааммул қилмай тилларидан ўтказишади. Балки тилларидан сут қандай тез ўтса шундай ўтиб кетади» ("Файзул қодир (1/118).
Изоҳ: Бу гап ҳақида озроқ фикр юритсак биз ҳам намозда фотиҳани тилимиздан қандай тез ўтказаётганимизни биламиз. Унутманг намозингиздаги сура ва дуоларни тушуниб ўқиган миқдорингизга қараб ажр оласиз!
📚 •┈┈┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈•┈┈•
Каналга уланиш👇
https://t.me/+h7pVg614B_04MGMy
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
#Ҳадис_590
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Олди-соттида ва қарзини талаб қилишда бағрикенг бўлган кишига Аллоҳ раҳм қилсин!»
✍Бухорий ривояти
Шарҳ: Инсон нарса сотаётганида ноинсофлик қилиб нарҳини тушмай туриб олмаса, сотиб олаётганида ҳаддан зиёд нарҳини пастга уриб торлик қилмаса ва қарзни талаб қилаётганида имконсиз инсонга қаттиқ талаб қилмай кенглик қилса, Аллоҳ ҳам унга мана шундай муомала қилиб гуноҳларидан ўтиб юборади.
📚 •┈┈┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈•┈┈•
Каналга уланиш👇
https://t.me/+h7pVg614B_04MGMy
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
#Ҳадис_589
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Шайтон Бақара сураси ўқиладиган уйдан қочади».
✍Муслим ривояти
Шарҳ: Яхшилик бор уйда шайтон бўлмайди. Энг катта яхшилик Қуръондир. Бу ҳадисда Қуръонда алоҳида ўрни бўлган Бақара сурасининг фазилати аён қилинмоқда. Оят ўқишни билмайдиганлар Қуръонни mp3 кўринишда қўйиб қўйса ҳам бўлади (валлоҳу аълам).
Бақара сураси – Мадинада нозил қилинган энг аввалги сурадир. Суранинг бошидаги тўрт оят мўминлар ҳақида, ундан кейинги икки оят кофирлар ҳақида ва улардан кейинги ўн уч оят мунофиқлар ҳақида нозил бўлган. Бақара сураси Қуръони каримдаги энг узун сурадир. Энг узун оят ҳам айнан мазкур сурада бўлиб, у қарз ҳақидаги 282-оятдир. Бу оят тўлиқ бир бетни ташкил этади. Бақара сурасини доим ўқиб юрган кишиларга Аллоҳнинг изни билан сеҳру жоду таъсир қилмайди.
📚 •┈┈┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈•┈┈•
Каналга уланиш👇
https://t.me/+h7pVg614B_04MGMy
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
#Ҳадис_588
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Иситма жаҳаннам нафасидандир, уни сув билан совутинглар».
✍Муттафақун алайҳ
Шарҳ: Иситма жаҳаннамнинг бир ифори бўлиб, бу дунёга инсонларга эслатма, ибрат ва мусулмонларни гуноҳларига каффарот бўлиши учун юборилган. Олов сув билан ўчирилгани каби иситма сув билан совутилади. Иситмаси бор инсоннинг танасига муздек латтани қўйиш фойдали, афзали тиббий мутахасислар маслаҳати билан қилингани.
Набий ﷺ вафот этишларидан олдин бемор бўлиб ётганларида иситмалари кўтарилди. Шунда у зот ﷺ устларидан етти марта мешдан сув қуйишларини буюрганлар.
Иситмани тушириш учун қўлланадиган дори воситалари, тиббий чора-тадбирлар кўп бўлишига қарамасдан, Набий ﷺнинг тиббий кўрсатмалари энг фойдали услублигича қолмоқда. Кўп ҳолларда беморнинг иситмаси бирданига кўтарилиб кетиб, кўплаб дори-дармонлар ҳам таъсир қилмайди. Ана шу пайтда шифокорлар беморнинг устидан сув қуйиш, уни сув билан совутиш чорасини қўллайдилар ва самарали натижага эришадилар.
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group